Аллоҳ таоло сенга қандай раҳмат айтади?
Агар бир инсон сенга совға берадиган бўлса, унга тилинг билан раҳмат айтасан ёки унга ҳам бир ҳадя тақдим этасан ёки унга бирор хизмат бажо этасан ёки бўлмасам, ундан қалбинг билан миннатдор бўласан.
Улуғ Илоҳ, энг гўзал исмлар ва олий сифатлар эгаси бўлган зот – Аллоҳ таоло сенга қандай раҳмат айтади? Қуйидаги ояти карима буни очиқ-ойдин баён қилиб келади:
}لئن شكرتم لأزيدنكم{ سورة إبراهيم7
“Агар шукр қилсангиз, албатта, зиёда қилурман” (Иброҳим сураси 7-оят).
Шукрнинг энг олийси – зиёда қилишликдир. У сен тақдим қилган нарсангдан кўп бўлади.
Агар сен тақдим қилган нарса мол бўладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг раҳмати – сенинг молингни зиёда қилиб қўйишлигидир.
Агар сен вақт тақдим қилган бўлсанг, Аллоҳ таолонинг раҳмати – сенинг вақтингни баракали қилиб қўйишлигидир.
Агар сен жидду-жаҳдингни тақдим қилсанг, Аллоҳ таолонинг раҳмати – сенга қарши чиққан одамни сенга бўйсиндириб қўйишлигидир.
Бирор яхшилик қилиб, унинг мукофотини кўрмаслигинг амри маҳол!
Яхшиликнинг мукофоти
Махлуқотга қилинган ҳар қандай яхшилик, у ҳоҳ оқил бўлсин, ҳоҳ ғойри оқил, Аллоҳ таоло унга кўра дунёда ҳам, охиратда ҳам, ёки бўлмаса иккаласида ҳам мукофотлайди.
Мусулмонми, кофирми бирор яхшилик қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасида… Дунёда ҳам, охиратда ҳам.
Ер юзининг қай ерида, қай бир бор нарсага яхши амални тақдим қилар экансан, сўнг унинг мукофотини дунё ва охиратда Аллоҳ таолодан топмаслигинг минг, минг ва минг маротаба амри маҳолдир.
Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!
Абдуссамиъ Хайруллоҳ






