المبحث الثانى
فى الإيمان بالملائكة و يشتمل على أربع مسائل
Иккинчи қисм фаришталарга иймон келтириш борасида бўлиб, бу тўрт масалани ўз ичига олади.
١- سؤال: ما الملائكة ؟
1-савол: Фаришталар қандай бўладилар ?
جواب: هم أجسام لطيفة مخلوقة من نور لا يأكلون و لا يشربون و لا يقال عنهم أناث و لا ذكور و هم عباد مكرمون لا يعصون الله ما أمرهم و يفعلون ما يأمرون
Жавоб: Улар нурдан яратилган латиф (шаффоф) жисмдирлар. Улар емайдилар ва ичмайдилар. Уларга на аёллик ва на эркаклик сифати берилмайди. Улар эҳтиромга сазовор бўлган Аллоҳнинг яратган жонзотидир, улар Аллоҳ буюрган буйруқларига осий бўлмайдилар (яъни, бўйин товламайдилар) ва уларга буюрилган барча ишларни амалга оширадилар.
هل يرى البشر الملائكة ؟ ٢- سؤال:
2-савол: Одамзод фаришталарни кўра оладими?
جواب: لا يرى البشر غير الأنبياء الملائكة إذا كانوا على صورهم الأصلية لأنهم أجسام لطيفة. كما لا يرون الهواء مع كونه جسما مالئا للفضاء لكونه لطيفا و أما إذا تشكلوا بصورة جسم كثيف كالإنسان فيرونهم. ورؤية الأنبياء لهم على صورهم الأصلية خصوصية خصوا بها لتلقى المسائل الدينية و الأحكام الشرعية . و لا يستغرب وجود أجسام بيننا لا نراها بالعين و فى المعتاد ما يقرب ذلك للذهن و يرفع عنه الغين فإن أمامنا كثيرا من الأجسام الحية و غير الحية لا يدركها البصر ولو لا النظارة لظننا أنها ليس لها أعين و لا أثر كما لا يستغرب إختصاص البعض بإبصار أشياء لا تدركها سائر الأبصار فإن فى اختلاف الأبصار فى قوة الإدراك و ضعفه عبرة لأولى الأبصار.
Жавоб: Агарда малоикалар ўзларининг асл кўринишларида бўлсалар, уларни Пайғамбарлардан бошқа инсонлар кўра олмайди, чунки улар шаффоф жисмдирлар. Чунончи фазони тўлдириб турган бўлишига қарамай ҳавони инсонлар кўра олмаганликлари каби латиф бўлган фаришталарни ҳам кўра олмайдилар. Аммо фаришталар нур қайтарувчи жисм суратига ўтсалар, масалан, инсон шаклига кирсалар, одамалар уларни кўра олурлар. Пайғамбарланинг фаришталарни ўз аслий кўринишларида ҳам кўра олишлари уларга хос хусусият бўлиб, улар фаришталардан диний масалалар, шаръий ҳукмлар ола билишлари учун берилган имкониятдир. Олдимизда оддий кўз билан кўра олмайдиган кўплаб жисмларнинг борлиги сир эмас. Одатда бу нарсани зеҳнга яқинлаштирадиган (яъни, тушунарлироқ қиладиган) ва оддий кўз билан кўра олмасликни исботлайдиган нарсалар кўп. Чунки бизни олдимизда оддий кўзга кўринмайдиган кўплаб тирик ва ўлик жисмлар мавжудлиги маълум. Агарда катталаштирадиган кўзгу (микроскоб) бўлмаса, бу нарсаларнинг жисми ҳам, таьсири ҳам йўқ деб ўйлар эдик. Шунингдек, баъзи одамларнинг бошқа одамлардан кўра олмайдиган нарсаларни ҳам кўра олиш қобилиятига эга эканлиги аёндир, зеро кўзларнинг кўриш қобилиятини кучли ё заиф бўлишида ҳам бир нарсанинг ҳикмат ва ҳақиқатини кўра билгувчилар учун улкан ибрат бордир.
٣- سؤال: ما أوصاف الملائكة ؟
3-савол: Фаришталарнинг сифатлари нималардан иборатдар?
جواب: هم جنود الله سبحانه و تعالى أقدرهم على أشياء يعجز البشر عنها كقطع المسافة البعيدة فى أسرع من لمح البصر و حمل الأشياء الثقيلة كالجبال و البلاد لا يمسهم التعب و لا يحل بهم الكسل و عددهم لا يعلمه إلا الله تعالى.
Жавоб: Фаришталар Аллоҳ таолонинг аскарлари бўлиб, Аллоҳ уларни инсон қила олмайдиган ишларни қилишга қодир қилган. Масалан, узоқ масофани кўз очиб-юмишдан ҳам тез вақда босиб ўтиш, тоғлар ва шаҳарлар каби ўта оғир нарсаларни кўтариш кабилар ва бу билан улар асло чарчамайдилар ҳамда уларни дангасалик тутмайди ҳам. Уларнинг қанча эканининг ададини ёлғиз Аллоҳгина билур.
٤- سؤال: ما وظائف الملائكة ؟
4-савол: Фаришталарнинг вазифалари нима нарсалардан иборатдир?
جواب: من الملائكة رسل بين المولى سبحانه و تعالى و بين أنبيائه و رسله كجبرائيل عليه السلام و منهم موكلون بقبض الأرواح كعزرائيل عليه السلام و منهم حفظة على العباد و منهم من يكتب أعمال العباد من خير أو شر و منهم موكلون بالجنة و نعيمها و منهم موكلون بالنار و عذابها و منهم حملة العرش. و منهم قائمون بمصالح العباد و منافعهم و تصوير الأجنة فى الأرحام و منهم قائمون بالتسبيح و التهليل و التحميد و التكبير و غير ذلك من أنواع الطاعة.
Жавоб: Фаришталарнинг баъзилари Аллоҳ билан Пайғамбарлари орасида элчидир, Жаброил алайҳиссалом каби. Баъзилари инсонларнинг руҳи (жони)ни олишга масъулдир, Азроил алайҳиссалом каби. Баъзилари бандаларнинг ҳифзу-ҳимоясига масъулдир. Баъзилари бандаларнинг яхши-ёмон амалларини ёзишга масъул. Баъзилари жаннат ва унинг неъматларининг риоясига масъул. Баъзилари дўзах ва унинг азобига масъул. Улардан баъзилари Аршни кўтариб турса, баъзилари бандалар манфаатига ҳамда оналар раҳмида фарзандларни шакллантиришга масъул. Баъзилари эса тасбеҳ, таҳлил, таҳмид, такбир айтиш ва бошқа тоат-ибодатларни бажариш билан банддирлар.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.






