Барчага маълумки, бир неч йиллардан бери «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” курси фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунгача давлатимиз берган бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, мадраса раҳбарияти ва албатта устозларининг тинимсиз меҳнат, ҳамда саъй ҳаракатлари билан бу муассасадан минглаб тингловчилар Аллоҳ таолонинг улуғ Каломини мукаммал тўғри ўқишни ўрганиб чиқдилар.

Ана шундай тингловчилардан яна бир қанчаси 6 октябрь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқичи машғулотлари бошлашди.
Йиғилишда “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти Қуръон фани ўқитувчиси, “Сузук ота” жоме масжиди имом-хатиби Аюбхон қори Супиев, билим юрти ЁБИММБ бошлиғи А.Ғаниев, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курсининг раҳбари Н.Шарипов ва устозлари қатнашдилар.
Устоз Аюбхон қори ўқув курсининг тингловчиларига «Илм ва унинг одоблари» мавзусида маъруза қилиб, уларга ҳақиқий илм эгасига қандай одобларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида зарур маълумотлар етказдилар ва битирувчиларга омад тилаб уларнинг ҳаққиларига дуои хайрлар қилдилар.



Ўқув курси раҳбари Н.Шарипов ўқув курси тингловчиларининг тартиб — интизомга риоя қилишлари, ўз вақтида дарсга келишлари, белгиланган дарсларга мунтазам иштирок этишлари ва бошқа интизомга оид сўзларни айтиб ўтди. Ўз навбатида тингловчилардан ҳам керакли таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар тингланди ва уларни билим юрти раҳбарияти эътиборга олиши айтиб ўтилди.
“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти ЁБИММБ бошлиғи А.Ғаниев






