Бугун “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев, ҳамда биринчи курс раҳбарлари иштирокида 1-курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.



Учрашувда 1-курс талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасанинг “Одоб-ахлоқ қоидалари” таништирилди, билим юрти томонидан чиқарилган буйруқ ва кўрсатмаларига қатъий риоя қилишлари, 2023-2024 ўқув йили учун тўлов-контракт шартнома пулини белгиланган муддатда тўлашлари ва бошқа қоидаларга риоя қилишлари бўйича талабалар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.


Шунингдек гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг узаро муносабатларида — ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дустлик, ҳамжихатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим эканликлари, талабалар ўзаро муносабатларида инсон кадр-кимматига ҳурматсизлик килиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интеллектуал мулкини ўзлаштириб олиш, куполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш катъиян ман этилиши ҳақида айтиб ўтишди.



Ундан ташқари гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг билим юрти худудида, масжид ва аудиторияда, ахборот-ресурс марказида, талабалар турар жойларида, спорт мажмуаларида, маданият саройи ва боғида оммавий тадбирлар утказиш жойларида шунингдек:
— турли давраларда узининг намунавий хулқи ва билими билан билим юрти ҳақида юксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;
— доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;
— билим юрти манфаати, унинг шаъни ва шонли анъаналари, обрўси ҳамда нуфузи туғрисида қайғуриш, уларни саклаб қолишга жонкуярлик қилиш ҳамда уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ҳақида йиғилган талабаларга айтиб ўтишди.
Учрашувнинг якуний қисмида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар олдилар.
Р.Саиджалолов
Кўкалдош ЎМИБЮ ЁБИММ бўлими ходими






