SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Абу ал-Муъийн ан-Насафий – илм денгизидир!
29.03.2018 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar, Yurtimiz allomalari

Абул-Муъийн Ан-Насафийнинг калом илми ривожида тутган ўрни

Абу Муъин ан-Насафий калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшганлар. Аввало калом илми нималиги билан танишсак, “Калом – ислом илоҳиётининг илми ҳисобланиб, XII-асрда пайдо бўлган. Калом тарафдорлари мутакаллимлар деб аталади. Ушбу илм турли диний-сиёсий гуруҳлар, мисол учун, хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар кабилар пайдо бўлиши билан боғлиқ баҳслар натижасида вужудга келди ва тарқалди. Калом илми ва қтўтган сари тараққий топди. Айниқса, Насафий яшаган XI-асрнинг иккинчи ярми ва XII-аср бошларида ўзининг юксак чўққисига кўтарилди”. Абу Муъин ан-Насафий мана шундай оқимлар кўпайиб, нотўғри ақидалари ҳар жойда илдиз отиб бораётган бир пайтда ижод қилиб, уларнинг илдизларига болта урдилар. Уларга қарши раддиялар бериб, уларни мот этдилар. Юқоридаги китобларнинг барчаси мана шундай оқимларга берилган раддиялар билан бурканган.

Мутакаллим олимлар Абу Муъин ан-Насафий раҳматуллоҳи алaйҳининг ақоид китобларини аъло баҳолаб, уларга турли хил шархлар битганлар. Ҳозирги кунда бу кишининг ёзган асарлари билан бутун олам мусулмонлари фойдаланиб бормоқдалар.

Аллома мол-дунёгақизиқмади, парҳезкор, фақиҳ, муҳаддис, мутакаллим бўлиб, қатъий далиллар билан салафларнинг фикрларини мустаҳкамлади, мўътазила, жаҳмия, рофизия, хорижия каби мухолиф фирқаларга қарши туриб, уларнинг ақидаси ботиллигини аниқ, ишончли ҳужжатлар билан исботлаб, одамлар орасида илму маърифат зиёсини сочди. АбулМуин ан-Насафий ҳижрий 508, милодий 1114 йили вафот этди. Қабри Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида.

Ҳозирда Абул Муъин ан-Насафийнинг қабри Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида  жойлашган. Муҳтарам Президентимиз шу йилнинг 24-25 февраль кунлари Қашқадаё  вилоятига ташрифлари давомида калом илмининг султони, ўз замонасининг забардаст олими АбулМуъин ан-Насафий ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, у киши қўним топган муборак масканни обод этиш, зиёратгоҳ қилиш, мазкур зиёратгоҳ қошида кутубхона ташкил этиш, у зотнинг бизгача етиб келган асарларини таржима қилиб, халққа, хусусан, ёшларга етказиш мақсадида “Ақида илмий мактаби” ни ташкил этиш ҳақида алоҳида кўрсатма бердилар.

Шу кунларда зиёратгоҳда улкан ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Зиёратгоҳнинг қайта таъмирланиши буюк алломага бўлган юксак эҳтиромни ифода этиб, у ерда ташкил қилинадиган “Ақида илмий мактаби” аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш истагида бўлган илм аҳли, шунингдек зиёратчи юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар учун қулай даргоҳ бўлади.

Абул-Муийн Ан-Насафий ҳазратлари мусулмон оламига улкан фоидаларни келтирди. Бу киши ёзган асарларни ҳозирги кунда олимларимиз таржима қилишишлари билан шуғилланмоқдалар. Яқинда «Табсиратул адилла» китоби  нашрдан чиқди. Эндиликда халқимиз ушбу китоблардан бемалол фойдаланиб маълумотлар олишлари мумкин.

Шундай улуғ ватандошимиз борлигидан фахрланиб, ҳурсанд бўлиб юришимиз керак. Абу Муъин ан-Насафий ҳазратлари Калом илмига чексиз ёрдам кўрсатдилар. Мўтазила ва шу каби адашган фирқаларга қарши раддия бердилар ва уларни енгиб чиқдилар. Биз ҳам шу инсон каби етук олим бўлиб етишиб чиқишимиз зарур. Зеро, илм ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарз. Бу борада биз тиним билмай ҳаракат қилишимиз зарур. Абу Муъин ан-Насафий ҳазратларининг асарларини ўқиган ҳар бир ўқувчи ўзини денгизда сузаётган балиқдек ҳис қилади. Зеро, денгизда сузувчи ҳар балиқ у ердаги барча нарсани тўлалигича кўриб ҳис қила олади. Одамлар ҳам шу кишининг асарларини қўлларига олиб ўқий бошласалар ўзларида ҳузур-ҳаловатни ҳис қиладилар.

Шу ерда бир нарсани айтиб ўтсак, Самарқанд Вилоятида очилган “Ҳадис ва Калом” мактабида Абу Муъин ан-Насафий ҳазратларининг “Табсиратул адилла” китобидан дарслик қилиб фойдаланишлик кўзда тутилмоқда. Буни қаранг орадан 900 йил ўтибдики, бу кишининг асарлари унитилгани йўқ, унитилмайди ҳам. Келажак ёшларимизга у кишининг китоблари ўқитилиб борилади.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу кишининг мақбаралари қайта таъмирланиб, халқимиз учун зиёратгоҳга айлантирилаяпти. Бунда жуда кўп фойдалар бор. Халқимиз орасидан бу киши ҳақида ҳалигача хабардор бўлмаган кишилар ушбу масканга ташриф буюриб, бу кишининг ҳаётлари, турмушлари ва ижодлари борасида кенг илм-маърифатга эга бўлишади.

Буни қаранг, узоқ юртдаги буюк, кучли олимлар ҳам бу киши ҳақида энг яхши сўзларни эътироф этишган. У кишининг ёзган асарларига шарҳлар ёзишган ва халққа намоён этишган.

Биз толиби илмларга бу кишининг асарларини ўрганиб, татбиқ этишимиз, ҳамда халқимизга бу асарлар моҳиятини тўлалигича етказишимиз зарур. Бунинг учун биз тинмай ҳаракат қилиб, жидд-у жаҳд қилиб ўқиб-ўрганишимиз зарур.

Аллоҳ таоло бу кишидан ва ақидани тўлалигича етказиб келаётган барча олимларидан рози бўлсин!

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим  юрти
3-курс талабаси  Бобожонов  Элёр

What you can read next

Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга дарахтларнинг бўйсуниши
Расулуллоҳ алайҳиссолату вассалом ҳақларида бўрининг хабар бериши (7)
КУЛЬТ БИЛАН БОҒЛИҚ МАРОСИМЛАР
Культ билан боғлиқ маросимлар
Саудия Арабистонига ташриф тарихий воқеаларга бой бўлди
Саудия Арабистонига ташриф тарихий воқеаларга бой бўлди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP