Имом Абдулқоҳир Бағдодий (429 ҳижрий санада вафот этган) қуйидагиларни ёзадилар:
“Инсонлар басралик мўтазилийларнинг гапларига ажабланишар эди, улар: “Аллоҳ таоло бирданига барча жисмларни йўқ қилишга қодир ва улардан баъзиларини қолдириб баъзисини йўқ қилишга қодир эмас. Инсонларни бу ажабланишлари узоққа бормади, чунки карромийлар Аллоҳ таоло умуман бир бир жисмни йўқ қилишга қодир эмас дейишди.” Аммо энг ажабланарли нарса шуки, Ибн Карром Аллоҳ таолони вазни оғирлиги бор деб даъво қилди. У ўзининг “Қабр азоблари” номли китобида Аллоҳ таолонинг:
“ إِذَا السَّمَاءُ انْشَقَّتْ Осмон ёрилган вақт” оятини тафсирида Раҳмон бўлган Зотнинг (унга тушган) оғирлигидан ёрилади, деб айтган.”
Манба: “Ал фарқу байнал фироқи” 131-бет
Шунга қарамай бугунги кунда ваҳҳобий-мужассималар очиқчасига Аллоҳ таолога оғирлик сифатини бериб келмоқдалар, бу ҳақда на Қуръони каримда ва на Суннати мутоҳҳарада бирон бир далил-ҳужжат келмаган. Бундай эътиқод инсонни Ислом доирасидан чиқаришлиги ҳақида кўплаб уламолар айтиб ўтишган.
Гапимиз далилга асосланган бўлиши учун таймиячи – ваҳҳобийлар ўзлари суянадиган Ҳарб Кирмонийнинг “Китобу Сунна” китобига мурожат қилайлик.






