Устоз
Илм олиш учун ҳар вақти,
Шаксиз устоз керак бўлади.
Кўзи ёниб турган шогирдни,
Барча устоз ҳурмат қилади.
Устоз ҳар бир шогирдларига,
Борин бериб илм ўргатар.
Ихлос қилиб ўз Роббисига,
Тиним билмай дин ғамин ўйлар.
Устоз бир зум шогирдларини,
Ўз ҳолига ташлаб қўймайди.
Боласидек кўриб уларни,
Бор меҳрини бериш хоҳлайди.
Ҳамма устоз шундай бўлади,
Бутун олам нурга тўлади.
Агар устоз бўлмаса бир он,
Дунё остин устун бўлади.
Билиб олгин! Катта офатни,
Бу устозни норизо қилиш.
Бундан йироқ қилсанг ўзингни,
Бошингга ҳеч тушмайди ташвиш.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
3 курс талабаси Акромов Фозилжон






