SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди
02.06.2023 / Bo‘limda Yangiliklar

Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди

1 июнь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи талабаларининг “Хатмона – 2023” тадбири бўлиб ўтди. Унда диний соҳа раҳбарлари, фахрий уламолар, муддарислар, ота-оналар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Маросимни билим юрти мудири Абдуҳаким қори Матқулов кириш сўзи билан очиб, мадраса тарихи, бугунги кундаги фаолияти, талабаларга яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлади.

Файзли тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари мадраса битирувчи талабаларини муборакбод этиб, Ҳақ таолодан бўлғуси ёш диний соҳа ходимларининг фаолиятига улкан зафар ва муваффақиятлар тиладилар, уларни тарбиялаган устоз ва ота-оналарига ташаккур изҳор этдилар.

Муфтий ҳазратлари юртимизда диний соҳада катта тарихий ўзгаришлар бўлаётгани, айниқса, таълим соҳасига алоҳида эътибор берилаётгани, хусусан, келгусида билим юртларининг илмий савияси, диний таълим сифати ва нуфузини янада ошириш ҳамда маълум бир диний йўналишга ихтисослаштириш, таниқли устозларни жалб этиш, мадрасаларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, жумладан талабаларни тўлиқ грант асосида ўқитадиган даражага кўтариш каби хайрли ишлар режа қилингани ҳақида сўзладилар.

Ўз чиқишларида Муфтий ҳазратлари мазкур тадбирда нафақат меҳмон, балки ота сифатида ҳам қатнашаётганлари, ўзларининг фарзандлари ҳам айни кунда мазкур муассаса битирувчиси экани, ҳар қандай ота учун фарзандининг илму маърифатли бўлганини кўриш катта бахт экани, шу боис ўзлари ҳам барча ота-оналар қатори катта ҳаёжонда ва бахтиёр эканларини баён этиб, мадраса устозларига катта миннатдорлик изҳор этдилар. Шунингдек, битирувчи талабаларга насиҳат қилиб уларнинг ютуқ ва камчилиги билим юртиники бўлиши, шу боис унинг мақоми ва обрў-эътиборини янада кўтаришга астойдил ҳаракат қилишлари лозимлигини уқтирдилар. Энди улар талаба эмас, балки диний соҳа ходими ва уламоликка қўйилган навбатда қадамни босганларинитушунтирдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Юлдошев ҳам сўз олиб, талаба-ёшларни битирув айёми билан табриклаб, келгусида ўз соҳалари бўйича етук кадр бўлишлари учун тавсия ва насиҳатларини тақдим этди.
Тадбир асносида битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналарига ҳам сўз берилди. Улар ўз миннатдорлик ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.Маросим давомида илмли ва фаол битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари диплом, ташаккурнома билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди (2)
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди (3)
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди (4)
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди (5)
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди (7)
Мадраса битирувчиларига оқ фотиҳа берилди (8)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

What you can read next

СЕВИКЛИ РАСУЛИМИЗ СИЙРАТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН МАВЛИД ТАДБИРИ
Севикли расулимиз сийратларига бағишланган мавлид тадбири
NAZARIY BILIM VA AMALIY TAJRIBA UYGʻUNLIGI: “Koʻkaldosh” madrasasi bitiruvchilarining dual taʼlim amaliyoti yuqori saviyada davom etmoqda
Nazariy bilim va amaliy tajriba uygʻunligi: “Koʻkaldosh” madrasasi bitiruvchilarining dual taʼlim amaliyoti yuqori saviyada davom etmoqda
Миллий ғуруримиз тимсоли
Миллий ғуруримиз тимсоли

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP