SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Дин насиҳатдир
28.03.2023 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Дин насиҳатдир

عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَمِيمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدِّينُ النَّصِيحَةُ. قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: لِلَّهِ، وَلِكِتَابِهِ، وَلِرَسُولِهِ، وَلأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ، وَعَامَّتِهِمْ». (رواه مسلم).

Тамим ибн Авс Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

– Дин бу насиҳатдир.

– Ким учун? – деб сўрадик биз.

– Аллоҳ учун, Унинг китоби учун, Расули учун ҳамда мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммалари учун! – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. (Муслим ривояти).

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

Ушбу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озгина сўзлар билан кўп ва хўб маъноларни ифодалаш мўъжизалари – “жавомеул-калим”дан бир намунадир. Исломда асос бўлган масалалар ҳам, улардан келиб чиқадиган масалалар ҳам, мана шу ҳадис остига, аниқроғи ундаги биргина: «Унинг китобига», деган сўз остига дохил бўлади. Чунки, Аллоҳнинг китоби диннинг барча масалаларини ўзида мужассам этгандир. Шундай экан, ким «Аллоҳнинг китобига насиҳат қилиш» деган сўз маъносига мувофиқ тарзда унга иймон келтирса ва амал қилса, шариатнинг ҳаммасини жамлаган бўлади. «Биз ушбу китобда бирон нарсани баёнсиз қолдирмадик». (Анъом сураси, 38-оят).

Шунинг учун уламолар Исломнинг моҳияти шу ҳадисда жамланган, деб айтганлар.

Насиҳат деганда самимийлик тушунилади.

Мусулмонлар оммасига насиҳат, яъни самимийлик уларга ухровий ҳамда дунёвий ишларда фойдали маслаҳат бериш билан бўлади. Афсуски, мусулмонлар айни бурчларига бепарво бўлиб қолдилар, айниқса ухровий ишларда лоқайдлик қилиб, барча эътиборни фақат дунё ишлари ва унинг зийнатига қаратдилар.

Насиҳат фақат тил учида бўлмаслиги лозим. Мусулмонларга самимий насиҳат мўмин биродарларимиз айбларини беркитиш, хатоларини тузатиш, улардан зарарни тўсадиган ва манфаат келтирадиган ишларни амалга ошириш, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, катталарини ҳурмат қилиб, кичикларига шафқат кўрсатиш, уларга хиёнат ва ҳасад қилишдан йироқ бўлиш каби ишлар тарзида барчамизнинг ҳаётимизда ўзининг амалий ифодасини топиши керак.

Насиҳат қилувчи ўзига ва молига зиён етиши мумкин бўлган ўринларда ҳам мусулмонларга холис насиҳат қилиши лозим.

Бирон масалада маслаҳат сўраган кишига холис маслаҳат бериш мусулмонларга нисбатан самимий бўлишнинг муҳим турларидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир мусулмон ўзининг биродаридан маслаҳат сўраса, биродари албатта унга холис маслаҳат берсин».

Мусулмон биродарингизга қилишингиз мумкин бўлган самимийликдан яна бири ўзи йўқ бўлган ўринда унинг ёнини олиш, обрўсини ҳимоя қилишдир. Чунки бундай насиҳат мусулмоннинг ўз биродарига содиқлигини кўрсатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир мусулмоннинг бошқа мусулмон устидаги ҳақларидан бири ўзи йўқлигида унга холислик қилишидир».

Абу Бакр Музаний дедилар: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бошқа саҳобалардан намози ёки рўзаси билан эмас, балки қалбидаги нарсаси ила устун бўлганди. Унинг қалбида Аллоҳга муҳаббат ва бандаларига нисбатан самимийлик бор эди».

Фузайл ибн Иёз айтдиларки: «Бизнинг назаримизда юксак мақомга эришганлар кўп намоз ўқиш ёхуд доим рўза тутиш билан бу даражага чиқмаганлар. Улар бизнингча, қалблар саховати, кўнгиллар мусаффолиги ва умматга нисбатан самимийлик (яхшилик соғиниш) билан шу даражага етганлар».

Насиҳат қилиш одоблари

Мусулмон киши биродарига панду насиҳат қилмоқчи бўлса, буни бошқалардан пинҳон равишда бажармоғи лозим. Зеро, биродарининг айбини беркитган кишининг гуноҳини Аллоҳ таоло дунё ва охиратда ўзгалардан беркитади.

Фозиллар дейдиларки: «Бошқаларга эшиттирмасдан биродарининг ёлғиз ўзига мавъиза қилмоқ насиҳатдир. Аммо халоиқ ўртасида бировга ваъз ўқимоқ насиҳат эмас, ҳақоратдир». Фузайл ибн Иёз айтадилар: «Мўмин киши биродарининг айбини одамлар кўзидан беркитиб, унга насиҳат қилади. Фожир кимса бировнинг айбини овоза қилиб, унга лой чаплайди».

Салаф уламоларимиздан Ибн Баттол шундай деган:

“Дин насиҳатдир. Ислом дини сўзларда воқе бўлгани каби амалларда ҳам акс этади. Насиҳат имконият даражасида амалга оширилади. Сўзи қабул бўлишига кўзи етган ва бирор зарар таҳдид солмаган киши насиҳат ҳаққини адо этишга киришади. Аммо насиҳат ортидан ўзига зиён-заҳмат етадиган бўлса, насиҳат қилувчи ушбу амални тўхтатишга ҳаққи бор”.
Асадулло Холмуродов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Oliy himmatning xususiyatlari.
Инсонлар орасида ҳиммати олийлар камёбдир
Namozda takbiri tahrimada qoʻl koʻtarish
Namozda takbiri tahrimada qoʻl koʻtarish
Расулуллоҳнинг издошлари: Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўсти

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP