SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Бадъул амолий”
20.03.2023 / Bo‘limda Maqolalar

“Бадъул амолий”

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари мусулмонлар оммасига соф Ислом ақидасини етказишда ҳормай-толмай меҳнат қилиб, ўз асарлари билан Исломий кутубхонасини бойитишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бу муҳтарам зотлар ўз китобларида мўмин-мусулмон киши эътиқод қилиши лозим бўлган Аллоҳ, пайғамбарлар, илоҳий китоблар, қиёмат куни, қазо ва қадар, фаришталар каби кўпгина ақида асослари билан бирга, турли сабабларга кўра кейинроқ пайдо бўлиб, тортишувга сабаб бўлган хилофат, валоят, шафоат каби масалаларни ҳам баён қилиб берганлар.

Ақида масаласи муҳим бўлгани, бу масалада мўмин-мусулмонларни адаштиришга уринишлар кўп бўлганлиги сабабли ақида илмининг мусулмонларга дарс қилиб ўқитилиши йўлга қўйилди. Ҳар бир мусулмон яхши ўзлаштириб, иложи бўлса ёдлаб олиши лозим бўлган мухтасар матнлар битилди. Айнан шу йўл билан мусулмонлар оммаси ақидасини соф ҳолда ушлаб туришга ҳаракат қилинди. “Бадъул амолий” назмий баёни ақида борасида Аҳли сунна вал-Жамоа мазҳаби тан олган матнларнинг энг аҳамиятга моликларидандир.

Муаллиф ҳақида

“Бадъул амолий” асари муаллифи Сирожиддин Ўший раҳматуллоҳи алайҳ мотуридия мазҳабидаги машҳур уламолардан ҳисобланади. Манбаларда Фарғоний, Ҳанафий, Мотуридий дея эътироф этилган ушбу зотнинг исми шарифи Сирожиддин Али ибн Усмон Ўший бўлиб, ўша вақтларда Фарғона ўлкасига қарашли бўлган Ўш шаҳрида, ҳижрий  беш юзинчи йиллар атрофида туғилган. Туғилган йили аниқ эмас. Ўший раҳматуллоҳу алайҳ кўплаб илмлар бўйича пешқадам олим бўлиб, асарларини асосан назмий услубда ёзган. Манбаларда  шайх, имом, қози каби унвонлари айтилган. Илм даражаларининг юқори бўлгани ёзган асарларидан ҳам билиниб туради. Бу зотнинг турли мавзуларга оид кўплаб асарлари бўлган:

         1) “Фатавои Сирожия” (Сирожиддиннинг фатволари).

         Бу асар кўплаб фиқҳий мушкул масалалар ечимига бағишланган ҳанафия мазҳабига оид китоб ҳисобланади.

         2) “Ғурорул ахбар ва дурорул ашъар” (Танланган хабарлар ва дурдона шеърлар).

         Бу асарда асосан Аллоҳнинг азобидан қўрқитиш ва раҳматидан умидвор қилиш маъносидаги ҳадислар жамланган. Китобдаги ҳадислар “Саҳиҳул Бухорий”, “Жомеут Термизий” ва “Фирдавсул ахбор” каби китоблардан саралаб олинган.

         3) “Нисобул ахбар литазкиротил ахёр фи аҳадиси набиййил мухтор” (Ихтиёр қилинган Пайғамбар(сав)нинг ҳадислари тўғрисида яхши кишиларга билдириш йўлидаги хабарларнинг асоси).

         Бу китоб “Ғурорул ахбар ва дурорул ашъар” китобининг мухтасари, яъни, ундан қисқартириб олинган китоб ҳисобланади.

4) “Савоқибул ахбар” (Ўткир хабарлар)

         5) “Мухталафур ривая” (Ривоятларнинг турлари)

         Бу китоб Абу Хафс Умар Насафийнинг “Манзуматул Хилофиёт” (Мунозаралар ҳақидаги манзума) асари шарҳи бўлиб, ўнта бобга ажратилган. Биринчи бобда  Имом Аъзамнинг қавли, иккинчи бобда имом Абу Юсуфнинг қавли, учинчи бобда имом Муҳаммаднинг қавли, тўртинчи бобда имом Аъзам ва имом Абу Юсуфларнинг қавли, бешинчи бобда  имом Аъзам ва имом Муҳаммадларнинг қавли, олтинчи бобда имом Абу Юсуф  ва имом Муҳаммадларнинг қавли, еттинчи бобда барчаларининг қавли, саккизинчи бобда имом Зуфарнинг қавли, тўққизинч бобда имом Шофийнинг қавли ва ўнинчи бобда имом Моликнинг қавли жамланган. Уламолар бу асарнинг байтлари икки минг олти юз олтмиш тўққизта, деганлар.

         6) “Бадъул амолий” (Қалбдан ёзишлар муқаддимаси)

         Ушбу асар “Яқулул абду” ва “Қасидатул ломия” номлари билан ҳам машҳур бўлган. “Яқулул абду” номи асарнинг биринчи байти туфайли тарқалган бўлса, мисралари лом ҳарфи билан тугалланиб ёзилгани учун “Қасидатул ломия”, яъни “Ломлик қасида” деб ҳам номланган. Асар қисқа бўлишига қарамасдан, ундаги эътиқодий масалалар мотуридийя мазҳабига кўра лўнда тарзида баён этилган, кенг қамровли асар ҳисобланади. “Бадул амолий” асари ҳижрий 569-йилда ёзиб тугалланган.

          Ўший роҳматуллоҳи алайҳнинг қачон вафот этгани ҳақида икки хил машҳур қараш мавжуд:

1. Ҳижрий 569-йида;                                                                                   

2. Ҳижрий 575-йилда;                                                                                                  

Аксар уламолар Ўший роҳматуллоҳи алайҳни ҳижрий 575 йилда вабо касалига чалиниб вафот этган, дейишган.[1]

“Бадъул амолий” асарининг турли нусхалари ва уларнинг шарҳлари

“Бадъул амолий” асарининг турли нусхалари орасида, кам бўлса-да, баъзи фарқлар мавжуд. Мулла Али Қорининг “Зовул маолий” шарҳида ҳам, “Туҳфатул аолий”да ҳам, Хумайдининг “Амолий таржимаси” асарида ҳам 68 та бир хил байт келтирилган. Абу Бакр Аҳмад Розийнинг шарҳида эса, 60 та байт келтирилган. Асарнинг асосий маълумотлари 60 та байтда баён қилинган бўлиб, қолганларида ўқувчиларга насиҳатлар ва дуолар ўрин олган. Ушбу асарни таҳқиқ қилган баъзи уламолар унинг байтлари етмиш учта эканини айтганлар.

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти кутубхонасида сақланаётган ноёб қўлёзма нусха ҳам ушбу асарнинг байтлари аслида етмиш учта бўлганини тасдиқлайди. Ушбу қўлёзма нусхада “Бадъул амолий” асарининг юқорида зикр қилинган асарларда йўқ бўлган қуйидаги олтита матн келтирилган;

 1  اله مالك مولى الموالي           له وصف التكبر والتعالي

2  اله لا ينازعه شريك             و يخلق ما يشاء بلا مثال

3  جليل جل عن شبه ومثل       عزيز عز عن عم و خال

4      و ايقن ان كل الخلق فان        و يبقى وجه ربك ذو الجلال 

 وبعد الحمد و التوحيد صل      على نور مبين ذي جمال5 

و اصحاب كرام مهتدين         و اتباع تقي قال ال  6

Ушбу мисраларни китобда келтирилган матннинг аввалига қўйилади. Ўша қўшилган матнларда, яъни олтмиш еттига ушбу олти мисра қўшилса жами етмиш уч мисра бўлади.

“Бадъул амолий”нинг аҳли илмларни доимо ўзига жалб қилиб келган ажойиб асар экани унга ёзилган шарҳларнинг кўплигидан ҳам билиниб туради. Саккиз юз йилдан ортиқ вақт давомида матнлари ёд олиниб, маъноларига эътиқод қилиб келинаётган ушбу асарга кўплаб шарҳлар битилган. Турли асрларда битилган шарҳларнинг баъзилари қуйидагилардир:

         1. Халил ибн Ало Нажорий Яманий: “Нафисур риёз ли иъдамил амроз” (эътиқоддаги касалликларни кетказиш йўлидаги кўркам чаманзорлар)

         2. Иззуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Жамоа: “Матлаул мисал фи ақоидил исламия ва манбаул камал фи масаилил каламия фи шарҳи қасидатил ломия” (“Ломлик қасида” шарҳидаги Ислом ақидасининг намунавий пиллапояси ва калом масалаларидаги баркамоллик манбаси). Мулла Али Қори “Зовъул маолий” да ушбу китобдан кўп иқтибоз келтирган.

         3. Мулла Али Қори: “Зовъул маолий либадъил амалий” (“Бадъул амолий”нинг улуғворлик ёғдуси). Ушбу шарҳ “Бадъул амолий”нинг энг мўътабар шарҳларидан бири бўлиб, муаллифи уни “Фиқҳул акбар”нинг шарҳини тамомлагандан сўнг алоҳида эҳтимом билан ёзган.

         4. Муҳаққиқлар гуруҳи: “Туҳфатул аолий” (Улуғлар туҳфаси). Ушбу китоб баъзи муҳаққиқ олимлар томонидан Мулла Али Қорининг “Завъул маолий” асарига ҳошия қилиб битилган. Ҳижрий 1164-йилда ёзилган.

         5. Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Ҳамза ибн Холил: “Лаоли фи шарҳи бадъил амоли” (“Бадъул амолий” шарҳи ҳақида гаплар).

         Булардан бошқа ҳам кўплаб шарҳлар ёзилган.[2]

6. Иззуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр ин Жамоа ашшофиий. “Даражул маолий шарҳу бадил амоли”. Ушу шарҳга таҳқиқ ҳамда ҳошия ёзган олим Муждий Ғассон Маъруф. Чоп этилган нусхага “Мадинатул илм” жомиаси раиси шайх Муҳаммад Софватуллоҳ Ҳофиз Мужаддидий ал-Ҳанафий муқаддима ёзган.

  • Муҳаммад ибн Абу Бакр ар-Розий  “Алҳидоя”

8. Шамсуддин ан-Никсарий. “Шарҳу бадил амалий”

9. Муҳаммад нийсабурий. “Уқудул лаолий*”

  1. Имом Тунисий ал-Ҳанафий “Нашрул лаолий”

11. Ибн Котиб ал-Янкажрийя ал-Ёзижийнинг “Нурил маолий” китоби. Бу жуда фойдали шарҳ бўлиб, унинг катта шарҳи ҳам бор. Номи “Зовъул лаоли”дир.

12. Маръашийнинг “Шарҳу бадъил амали” китоби. Ушбу шарҳ зийраклик ҳамда илмга чорлайди.[3]

Юртимизда диний соҳадаги сайъ-ҳаракатлар натижасида ушбу асар она тилимизга ҳам таржима ва шарҳлар қилнган. “Бадъул амолий” матнининг ҳозирги кунгача ўзбек тилида нашр қилинган таржима ва шарҳлари қуйидаги асарлардир:

1. Шайх Абдулазиз Мансурнинг “Ақоид матнлари” китобида “Бадъул амолий” матни сўзма-сўз таржима қилинган. Ушбу китоб 2006-йилда нашр қилинган.

2. “Бадъул амолий” матни Ҳумайдий исмли мударрис томонидан татар тилига таржима қилиниб 1980-йилда “Амолий таржимаси” номи билан Қозон шаҳрида чоп этилган. Бу таржима эски ўзбек ёзувида битилган.

3. Муҳаммад Зоҳид Қутқу ибн Иброҳим Бурсавийнинг “Аҳли сунна вал жамоат ақоиди” китобида “Бадъул амолий” матни шарҳланган. Шарҳ Мулла Алий Қорининг “Зовул маолий” китоби асосида бўлган. Ушбу китобни таниқли шоир Мирзо Кенжабек ўзбек тилига ўгириб, 1999-йилда чоп эттирган. Мирзо Кенжабек “Бадъул амолий” матнини ўзбек тилида ҳам “Л” ҳарфи билан тугаллаб ажойиб тарзда таржима қилган.

4. Шайх Назруллоҳхон эшон Ғарибий томонларидан “Бадъул амолий” матни шеърий тарзда шарҳланган. Ушбу асар “Қасидаи Амолий шарҳи ва тавҳид манзумаси” номи билан 2008-йилда чоп этилган.

Абдулқодир Абдур Раҳим домла томонларидан тасниф қилинган китоб “Эътиқод дурдоналари” “Бадъул амолий” шарҳи. Ушбу китоб “Бадъул амолий” асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳлашда ҳар бир мўмин киши билиши керак ва зарур бўлган маълумотларни батафсил ёритишга, уларни тўлдирувчи маълумотларни эса хулосасини баён қилишга ҳаракат қилинган. Ушбу китобдаги байтлар “Бадъул амолий”нинг ҳижрий 1164-йилда ёзилган “Туҳфатул аолий” асаридаги матн асос қилиб олинган. Эътиқод масалаларини ўз ичига олган бўлганидан “Эътиқод дурдоналари” деб ном қўйилган. Қолаверса эътиқод масалаларининг дурдек мусаффоларини жамлашга ҳаракат қилинганига ҳам ишора қилинган. Ёзиши имкон қадар соддалаштирилган, шу билан биргаликда олинган манбалар номини ҳам зикр қилиб, ажойиб тарзда шарҳланган.

Хулоса қилиб айтганда “Бадъул амолий” назмий асари Мотурудийлик таълимотида ўта ишончли ва зарур манба бўлиб хизмат қилиб келган, ҳозирги кунда ҳам ушбу асарни ўқиб ўрганиш соф эътиқодни шакллантириш борасида бемисл даражага эга.   


[1]“Eʼtiqod durdonalari”  A. Abdurrahim. “Sharq”  T: 2016   45-bet

[2]“Eʼtiqod durdonalari”   A. Abdurrahim. “Sharq”  Toshkent: 2016   47- bet.

[3]“Darjul maoi sharhu badil amaliy  Izzuddin.ibn Jamoa ash-SHofiiy.” 15-16-betlar.
Алиакбар Абдуллаев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

ЭНГ БУЮК ДАРАЖА СОҲИБЛАРИ
Энг буюк даража соҳиблари
ҲИКОЯЛАРДА АКС ЭТГАН “ҚИРҚ ҲАДИС”. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН...
Арвоҳ
Ота-она ҳурмати
Ота-она ҳурмати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP