SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти”
13.02.2023 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти”

Барчамизга маълумки феврал ойининг 9 ва 14 санасида  Республикамизда улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари кенг нишонлаб келинади.

Ушбу икки буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси бутун дунёни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурини таратиб келмоқда. Шу кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 582 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланмоқда. Таълим муассасамизда ҳам ушбу муҳим саналар муносабати билан турли хил маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, бадиий кечалар, театр ҳамда музейларга ташриф ва китоб кўргазмалар билан нишонлаб келинади.

Бугун 13 феврал куни ҳам таълим муассасамизда “Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” мавзусида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга  таниқли уламоларимиздан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжидининг ноиби имоми  Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домла таклиф қилинди.

“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” (1)
“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” (2)

     Тадбирни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Муҳаммадамин Насриев кириш сўзи ва тадбирга ташриф буюрган меҳмонга ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домлага  бердилар.

   Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид икки буюк аждодларимиз Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганар эканмиз, улар умри давомида халққа хизмат қилиб, бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида шахсий ибрат кўрсатганини янада ёрқинроқ билиб олишимиз ҳақида, улар барча асарларида ана шу эзгу ғояларни тарғиб этгани ҳақидаги ибратли ҳодисалар ва ёзиб қолдирган асарларини мисол қилиб батафсил баён қилиб берди.

Хусусан, Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга эканини. Навоий лирик, эпик ва фалсафий асарлари билан XV аср адабиётида чуқур из қолдирганини. Улуғ шоирнинг асарлари ҳаётлик давридаёқ Хитойдан тортиб Кичик Осиёгача етиб борди ва ҳозирда бутун дунё халқлари ҳам севиб ўқишаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” (3)
“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” (4)

Ундан ташқари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид домла мадраса талабаларига Алишер Навоий ижодидаги тасаввуф, унинг моҳияти ва ҳозирги кунимиздаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтиб, бугунги кундаги мавжуд сохта тариқатлар, тасаввуф таълимотларини бузиб талқин қилаётганлар аҳволи ҳақида айтиб ўтди. Талабаларга биринчи галда шариат илмларини пухта эгаллаб сўнгра тасаввуф илмига қадам қўйиш лозимлиги ҳақида тавсиялар берилди.  

Тадбирнинг иккинчи қисмида таълим муассасаси талабалари томонидан берилган қизиқарли саволларига  Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид батафсил жавоб бердилар.

 Таълим муассасаси  талабалари ҳаққига ва уларга таълим бераётган мударрислар ҳамда хизмат қилаётган ходимлар ҳаққига Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид дуои-хайрлар қилдилар. Ўз навбатида ташриф буюрган меҳмонга таълим муассасаси жамоаси номидан таълим муассасаси мудири Муҳаммадамин Насриев ўз миннатдорчилигини изҳор қилдилар ва эсдалик совға топширди.

“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” (5)
“Буюк мутафаккирларимиз ижодий меросининг ёшлар маънавиятидаги аҳамияти” (6)

Кўкалдош ЎМИТМ матбуот хизмати

What you can read next

ҲИКОЯЛАРДА АКС ЭТГАН “ҚИРҚ ҲАДИС”. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН...
Қайтим
Аллоҳ таолонинг туннинг охирги қисмида дунё осмонига “нузули”ни қандай тушунамиз?
Аллоҳ таолонинг туннинг охирги қисмида дунё осмонига “нузули”ни қандай тушунамиз?
Zahar
Oʻgʻri

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP