SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди
06.02.2023 / Bo‘limda Yangiliklar

“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди

Заминимиздан кўплаб мутафаккир олимлар, шоирлар ва жаҳонгашта саркардалар етишиб чиққан. Улуғ аждодларимизнинг ҳаётларини ҳаққоний таништириш бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мумтоз адабиётимизни асл ҳолида тиклаш ва уларга етказиш адабиёт соҳаси мутахассислари олдида турган долзарб масалалардан бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Буюк ўзбек шоирлари ва мутафаккирлари ҳисобланган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўлмас асарлари мана, бир неча асрлардан буён ҳалқимизнинг маънавий эҳтиёжини қондириб келмоқда. Мазкур шоирларнинг асарларига бўлган талаб ва эҳтиёж бирор асрда ҳам кам бўлмаган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўзларининг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги” фармонларида бежиз: “Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга”, деб таъкидламадилар.

“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (1)
“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (2)
“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (3)

Ана шу фармоннинг ижроси ўлароқ бугун “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмлари муносабати билан “АДАБИЁТИМИЗНИНГ ЕТУК НАМОЁНДАЛАРИ” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди. Ушбу тадбирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари доктори, профессор ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад таклиф қилинди.

“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (4)
“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (5)
“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (6)

Хуршид Дўстмуҳаммад ўзларининг сўзларида буюк аждодларимиз асарларининг миллий ва умуминсоний моҳиятини, унинг ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, фарзандларимизни шу асосда тарбиялаш ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтдилар.

“Адабиётимизнинг етук намоёндалари” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди (7)

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

Наҳв илмининг шаклланиш тарихи ва аҳамияти
Наҳв илмининг шаклланиш тарихи ва аҳамияти
Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч
Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч
Ўқув семинарлари ташкил этилди
Ўқув семинарлари ташкил этилди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP