SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири
29.09.2018 / Bo‘limda Yangiliklar

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида муаллимларнинг алоҳида ўрни бор. У савдогар бўладими ёки олим устоздан ўрганганлари натижасидадир. Ёш авлодни теран билимли ва етук мутахассис бўлиб етишишида устоз ва мураббийларнинг ишларида беминнат хизматлари катта. Муборак динимиз таълимотлари инсон зотини жаҳолат зулматидан нурли ҳаётга етишишида муҳим омил бўлган улуғ устоз ва мураббийлар хизматларига юқори баҳо беради ва Аллоҳ таолодан уларга улуғ мукофотлар бўлиши башоратини беради.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида 29 сентябр куни “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устоз ва мураббийларга эҳтиром” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу байрамона тадбирга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров, таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими масъул ходими Салоҳиддин Шерхонов, билим юртида узоқ йиллир мудир лавозимида фаолият кўрсатган  Абдуҳаким қори Матқулов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида узоқ йиллар хизмат қилган фахрий устозлар ва мударрислар ҳамда бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар.

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (1)

Байрам тадбирида билим юртининг барча мударрислари, талабалар ва ишчи ходимлари иштирок этдилар. Тадбир бошида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Кириш қисмида билим юрти мудири З.Мирсадиков сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклаб ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг табрикларини устозларга ва талабаларга ўқиб эшиттирди.

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (2)

Сўнгра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров қатнашчиларга ўзларининг табрик сўзларини етказдилар ва талабаларга керакли бўлган панд насиҳатларини айтиб ўтдилар. Айниқса, талабалар келажакда етук кадр бўлиб жамиятга ўз ҳиссаларини қўшишлиги, Оилаларда ва маҳаллаларда тинчлик ҳамда хотиржамликни авайлашда бизнинг ҳам ҳиссамиз бор, дея таъкидлади. Албатта, юртдошларимиздан  кимлардир оилавий муаммолар билан мурожаат қилганларида бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз бориб вазиятни ўрганишимиз муҳим бўлган чора-тадбирларни қўллашимиз ёки тавсия этишимиз муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳаракатларимиз бир қанча оилани сақлаб қолишимиз ёки уларнинг яна ҳам мустахкам бўлишига замин яратади, деб талабаларнинг келажакдаги масъулиятли вазифаларини айтиб ўтдилар.

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (3)

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ҳам сўзга чиқиб ўзининг самимий тилакларини изҳор этдилар. Айни вақтда ёшлар тарбиясида йўл қўйилган баъзи бир камчилик кейинчалик зарарли окибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида ота-оналарни огоҳлантириш ва уларга тўғри йўналишларни кўрсатиш долзарб аҳамиятга эга. Чиндан ҳам зиммамиздаги вазифамиз масъулиятли. Халқимиз бизга ишонади, ёрдам ва маслаҳат кутади. Биз эса ушбу ишончни оқлаб, уларга доимо ўз кўмагимизни аямаслигимиз зарурдир, деб ўзларининг маслаҳатларини бердилар.

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (4)

Билим юрти талабалари ҳам ўз чиқишларини намойиш этдилар. Устозларга аталган хорижий тиллардаги табрик ва шеърлар ўқиб барча йиғилганларни хушнуд этдилар. Ташриф буюрган фахрий устозлардан Абдуҳакимқори.Матқулов сўзга чиқиб барча талабаларни келажакда етук мутахассис кадрлар қаторида бўлишларига чақирди ва ишонч билдирди.

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (5)

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (6) “Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (7) Тадбир давомида билим юрти томонидан ташриф буюрган барча меҳмонларга эсдалик байрам совғалари топширилди. Тадбир якунида 1-курс талабаси Муҳаммаджон қори Қуръон тиловати қилиб берди ва барча ўтган устозларнинг хаққларига дуолар қилинди. Барча меҳмонлар байрам дастурхонига таклиф этилди.

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (8)

“Кўкалдош”да “1 Октябр – устоз ва мураббийлар куни” байрам тадбири (9)

  А.Ғаниев,
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича
мудир
ўринбосари

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 10- ҳадис
Yangi oʻquv yilining ustuvor vazifalari belgilandi
Yangi oʻquv yilining ustuvor vazifalari belgilandi
Мадрасаларда қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлар белгиланди
Мадрасаларда қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлар белгиланди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP