“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассаси талабалари учун қишки таътил муддати 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди.
Қишки таътил давомида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун “Таълим сифатини ошириш, самарали ўқув методларини ўзлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва талаблари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.


Ушбу семинар машғулотига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагок кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ўқитувчиси Т.Ҳудойберганов ташриф буюрди ва “Мултимедияли илова яратиш” “AutoRun Pro Enterprise II дастурида контент яратиш” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
Т.Ҳудойберганов сўзининг аввалида ҳозирги замон мултимедиялар замони эканига, бу нарса барча соҳаларга жадаллик билан кириб келётганига, ҳозирги кунда унинг қай даражада муҳим воситага айланаётганига тоҳталиб ўтди. Сўнг устоз ва ходимларга қандай қилиб осон ва тез фурсатда осон ва сифатли мултимедияли илова яратишни, уни қандай татбиқ қилишни тушунтириб ўтди. Шунданг сўнг AutoRun Pro Enterprise II дастури, унинг қулайликлари, замонавий услублари ҳақида маълумот бериб ўтди ва унда қандай қилиб сифатли контент яратишни тушунтирди.



Устоз ва ҳодимларимиз вақтдан ва мутахассисидан унумли фойдаланган ҳолда ўша вақтнинг ўзида Информатика ҳонасига ташриф буюришди ва у ердаги компютерлардан фойдаланиб, мултимедия ва контент яратишни амалда ҳам қўллаб кўришди.


Ушбу семинар дарс двомида устоз ва ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан керакли жавобларни олишди, ўзларида мултимедия ва контент яратиш борсида янги маълумотларни ҳосил қилишди.
Р.Саиджалолов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






