Ҳар душанба куни “Кўкалдош” таълим муассасаси талабалари ўқув ҳафтасини “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси билан бошлайдилар. Бугунги “Ахборот ва мураббийлик соати”да “1–декабрь Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “Огоҳлик ва хушёрлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбат бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатга Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази врач-эпидемиологи Каримов Шуҳрат таклиф этилди.
Каримов Шуҳрат дастлаб ОИВ (Одамнинг иммунитет танқислиги вируси) қандай касаллик экани ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Жумладан: мазкур касаллик фақат одамларда (одамдан одамга юқиб ўтадиган) учрайдиган сурункали касаллик экани, унинг яширин даври 10 йил ва ундан ортиқ бўлиши ва мана шу давр симптомсиз кечиши ва энг хавфли давр ҳисобланиши, бу инфекция одамнинг турли инфекциялардан ҳимоя қилувчи иммун тизимини зарарлаши ҳақида баён қилиб берди .


Каримов Шуҳрат ушбу касалликнинг махсус дори воситалари билан даволаш чоралари кўрилмаса Орттирилган иммунитет танқислик синдроми (ОИТС) ривожланиши ва у ОИВ инфекциясининг сўннги босқичи ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтди.
Марузачи ўз марузаси давомида ОИВ инфекцияси 3 хил йўл: 1. Қон орқали 2. Жинсий йўл орқали 3. ОИВ инфекцияли онадан болага юқиши ҳақида айтиб ўтди. Ундан ташқари ОИВ инфекцияси қайси ҳолатда юқмаслиги, мазкур инфекцияни юқтириб олмаслик қандай йўллари мавжуд эканлиги ҳамда касаллик белгилари ҳақида айтиб ўтиб ўз марузасини тугатди.


Давра суҳбат якуний қисмида Каримов Шуҳрат мударрис ҳамда талабалар томонидан берилган мавзуга оид саволларига батафсил жавоб берди.
Давра суҳбат катта маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати






