SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Нақшбандия тариқатида психологик қарашларнинг эътиборга олиниши
28.06.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Нақшбандия тариқатида психологик қарашларнинг эътиборга олиниши

Нақшбандия тариқати шаклланиб, ривожлана бошлаган даврларда тасаввуфий қадриятларининг ўзига хос «халқ исломи» кўриниши мўғул босқини даврларида орқага сурилиб қолган эди. Ислом ва шариатнинг ўз мавқеини қайта тиклашда, шариат уламолари эмас, айнан тариқат пирлари ҳал қилувчи рол ўйнаган кезларда тасаввуфнинг Туркистондаги асосий тариқатлари–яссавия, кубровия ва нақшбандия тариқатлари ана шу сиёсий-мафкуравий зарурият туфайли пайдо бўлди ва ўсди.

Тасаввуф тадқиқотчилари Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам унинг келиб   чиқиши, асосий ғояси, муаммоси, тафаккур усуллари ҳамда амалиёти ва тараққиётига кўра ҳам ўта мураккаб эканлигини эътироф этадилар (Л.Массиньон, Е.Бертельс, И.Мўминов ва б.). Баҳоуддин Нақшбанд   дунёқараши ва тариқат амалиётининг шаклланишига ундан олдинги барча тасаввуфий-ирфоний таълимотлар, айниқса, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро таълимотлари ҳал қилувчи таъсир кўрсатган.

Бизнингча, яссавия, кубровия ва хожагон-нақшбандия даставвал ўз минтақаларида нисбий мустақил шаклланиб, кейинги даврларда ирфоний ва тариқатий ҳамкорлик, пири-муршидлик ва муридлик муносабатларида бўлган. XIV асрдан сўнг эса мазкур тариқатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, хожагон-нақшбандия тариқати вакиллари амалга оширган сиёсий-мафкуравий кураш охир-оқибатда хожагон-нақшбандия тариқатининг XVII-XVIII асрларга келиб, шартли ва нисбий ғалабасига олиб келган.

Баҳоуддин Нақшбанд дунёқараши, тариқат амалиётининг ривожи нақшбандия тариқатининг, умуман, тасаввуф тараққиётидаги ўрнини Ўзбекистонда ўрганилиш даражаси, муаммони диншунослик фанлари  нуқтаи назаридан тадқиқ этилишига қарамай, Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, таълимоти, мероси, дунёқараши ва тариқат амалиётининг кўп жиҳатлари ҳали етарли ёритилмаган.

Нақшбандия тариқатининг ижтимоий-сиёсий фаоллашуви Баҳоуддиннинг ўз ташаббуси билан боғлиқ бўлганлигини, шу билан боғлиқ равишда унинг тасаввуфий дунёқараши ва тариқат амалиётининг асоси бўлмиш 11 рашҳа, айниқса, «Зикри ҳафия» тизими фалсафа тарихининг тадқиқотлари асосида тадқиқ этилди.

Нақшбандия тариқати амалиёти тадрижотининг 3 асосий босқичи, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-мафкуравий натижаси, «буюк ҳиммат кўприги» тизимининг яратилиши, кейинчалик Хожа Аҳрор, Жомий, Навоий, Косонийлар давом эттирган, ўрта асрларда муқобили йўқ ижтимоий муҳофаза – «Ҳимоя тизими» (Юрген Пауль)  бўлганлиги кўрсатиб берилди.

Нақшбандия таълимоти ва тариқати амалиётининг моҳияти мустақил фикрли ва фаол иродали комил инсонни шакллантиришга қаратилган. Нақшбандийлик таълимоти тассавуф йўлидаги комил инсонни тарбиялаш йўллари ичида ўз мукаммаллиги билан ажралиб туради. Шунинг учун уни бутун сўфийлик тариқатларининг хулосаси деб тан олинган. 

Нақшбандия тариқатининг тасаввуф тарихий тараққиётида тутган ўрни, мавқеи, унинг маънавий-ирфоний илдизлари, илмий-назарий ғоялари, тариқатнинг ҳаётбаҳшийлиги, тарқалиш жўғрофияси ва буюк тариқат  вакиллари ҳаётини ёритиб бериш ва манбалар, адабиётлар ҳамда илмий тадқиқот ишлари асосида баҳоли қудрат кўрсатиб берилди. Тадқиқотда нашбандия тариқати юзасидан истиқболдаги вазифалар тўғрисида қуйидаги амалий тавсиялар илгари сурилди:

Келгусида тасаввуф таълимоти ватанимизнинг маданий тараққиётини муҳим омили эканлигини назарда тутиб, давлат томонидан бу соҳани  ўрганишга моддий маблағни кўпайтириш, хориж сармоядорларини, мамлакатимиз тадбиркорларини жалб этиш мақсадга мувофиқ деб биламиз.

   Ҳозирги ғоявий тажовузлар кучайган бир пайтда, мавжуд иллатларга қарши  ғоявий кураш воситаларидан бири бу тасаввуфий ғояларни, буюк  мутасаввифлар ҳаёти ва мероси, уларнинг эзгулик, адолат, ўзликни англаш ва ватанпарварлик тўғрисидаги дунёвий фикрларини ўрганиш мафкуравий иммунитет вазифасини ўтайди, деган фикрдамиз.

 Тегишли давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари бутун Ўзбекистон ҳудудидаги азиз-авлиёлар қадамжоларининг харитасини тузиб, саёҳатлар ташкил этишни таклиф қиламиз.

      Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи курс талабаси Хакимов Б.

What you can read next

Китоб билим манбаи
Китоб билим манбаи
Қуръонга эътибор
Диний-маърифий ислоҳотларда яна бир муҳим қадам
Диний-маърифий ислоҳотларда яна бир муҳим қадам

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP