ИМОМ АЛ-МОТУРИДИЙ
(870—944)
Маълумки, юртимиздан азал-азалдан кўплаб буюк Алломалар етишиб чиқанлар. Айниқса бу табаррук заминда ўрта (IХ-ХII) асрларда ўз кашфиётлари ва таълимотлари билан жумлаи жаҳонни лол қолдирган юзлаб улуг зотлар самарали фаолият кўрсатганлар. Мана шундай машҳур сиймолар силсиласида калом илмининг асосчиларидан бири имом Абу Мансур ал-Мотуридий ҳҳазратлари алоҳида ўрин эгаллайди. ҳаёт фалсафасини қарангки, айнан 870 йилда буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони имом ал-Бухорий ҳазратлари вафот топган йили азим Самарқанднинг Мотурид деган маҳалласида илоҳиёт илмининг ёрқин юлдузларидан бири имом Абу Мансур ал-Мотуридий дунёга келади. Имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси, айниқса ёшлик йиллари ҳақидаги муфассал бўлмаган мухтасар маълумотлар, асосан, ўрта аср муаллифлари ал-Хатиб ал – Бағдодий, Абдукарим Сааъд ас-Самъоний, Абу-л-Фидо Зайниддин Қосим ибн Қутлубуга, Муҳитдин ал-Қураший, ал – Кафавий, Абу-л-Муъийн ан-Насафий, Тошкўприюзода ва Ҳожи Халифанинг асарларида келтирилган.
Унинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур ал – Мотуридий ас – Самарқандий бўлиб, Самарқанднинг Мотурид (баъзи манбаларда Мотурит деб келтирилади) деб аталадиган маҳалласида туғилган. Унинг туғилган йили ҳақида ҳам манбаларда жуда кам маълумотлар келтирилган бўлиб, аксар ҳолларда 870 йил (ҳҳижрий 256) қайд қилинган. Алломани милодий 944 (ҳҳижрий 333) йилда вафот этиб, Самарқанднинг машҳур Чокардиза қабристонида дафн этилгани аниқ кўрсақилган.
У дастлабки маълумотни ўз отаси Муҳаммад ибн Маҳмуддан, сўнгра ўша даврда бошланғич мактаб ҳажмида билим берувчи Куттобда олади. Ундан кейин Самарқанддаги Работи ғозиён масжиди Қошидаги мадрасада таълим олганлиги ҳақиида маълумотлар бор.
Имом ал-Мотуридийнинг илоҳиёт илмларида ўз даврининг етук Алломаси бўлиб етишишида унинг устозларининг ҳиссалари катта бўлган. Унинг устозлари жумласидан ўз даврининг таниқли олимларидан Абу Наср Амад ибн ал-Аббос ибн ал Ҳусайн ал-Ийодий, Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Нусайр ибн Яҳя ал-Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розийўларни (у Рай шаҳрининг қозиси бўлган) кўрсатиш мумкин.
Имом ал-Мотуридийнииг шогирдлари ва издошлари кўп бўлиб, улардан Абу Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил, Абу-л-Ҳасан Али иби Саййид ар-Рустағфоний, Абу Муҳаммад Абу-л-Карим ибн Мусо ар-Паздавий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Абул-Ҳасан ал-Паздавий, Абу-л-Йиср ал-Паздавий, Абу-л-Муъийн ан-Насафий, Ас-Сафар ал-Бухорий, Нажмиддин Умар ан-Насафий, Ас-Сабуний ал-Бухорий, Умар ал-ҲҲанафийўларни кўрсатиш мумкин.
Мотуридиййа таълимотининг тараққий этишига ҳиссаларини қўшган Имом ал-Мотуридий шогирдларининг энг таниқлиларидан бири Абу-л-Муъийн ан-Насафий бўлиб, у ўз асарларида, айниқса, “Табсират ал-адилла” (“Далиллар тилга кирганда”) номли таснифида имом ал-Мотуридий ва унинг таълимоти ҳақида кўп муҳим маълумотларни келтиради.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ҳақида ёэган тарихчилар унинг табаррук номини хилма хил юксак ва шарҳафли лақабўлар билан безаб зикр қилганларки, эҳтимол бутун мусулмон оламидан чиқан Алломалардан бироўртасига ҳам шу тарздаги фазилатли лақабўлар насиб зтмаган бўлса керак. Таниқли муаррих ал-Кафавий ва бошқа қатор муаллифлар ёзишларича, имом ал-Мотуридий ўз замонасидаёқ “Имом ал-Ҳудо» (“Рушди ҳидоятга бошловчи имом”), “Қудват аҳл ас-сунна вал иҳтидо” (“Суннат ва ҳидоят ҳалига ибрат зот”), “Рофиъ аълом ал ас-сунна ва-л-жамоа” (“Аҳли сунна вал жамоанинг байроғини баланд кўтарувчиси”), “Қолиъ азолийўл ал-фитна ва-л-бидъат” (“Хурофот ва бидъатга ботган уйдирмаларни илдизи билан қўпорувчиси”), “Имом ал-мутаккаллимийн” (“Барча мутакаллимларнинг имоми”), “Мусаҳҳиҳ ақоид ал-муслимийн” (“Барча мусулмонлар ақидаларининг тузатгувчиси”), аш-Шайх ал-Имом каби юксак лақабўларга сазовор бўлган Аллома сифатида тан олинган. Алломанинг беназир салоҳиятини эътироф этган буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳҳазратлари ҳам ўзининг “Насойим ул-муҳаббат” номли машҳур асарида: “Шайх Абу Мансур ал-Мотуридий” ўз замонининг аълам уламоси зрмиш. Ул вақт уламоси аларни “Султон ул-муиззин” дер зрмишлар. 3оҳир ва ботин улумлари била ороста зрмишлар, – деб лутф қилган эканар.
Бу ўринда таниқли тарихчи ат-Тамимийнинг ул зоти шарҳиф ҳақида ёэганларига ҳам эътибор қилинг: “Имом ал-Мотуридий ўз замонасининг энг буюк Алломаларидан бири сифатида тан олиниб, барча унинг илмию маърифатига иқтидо қилиб, унинг таълимоти зиёсини кўзларига тўтиё сифатида суртганлар. Шу боис имом ал-Мотуридий нафақат унга хайрихоҳ кишилар, балки рақиблари наэдида ҳам “Имом аҳл ас-сунна вал жамо”, “Имом ал-Ҳудо” (“Рушди ҳидоятга бошловчи имом”) деган энг олий унвонга сазовор бўлиб, калом илмида ўзига хос бир мўжиза сифатида довруғи тилларда достон бўлган”.
Кези келганда айтиш керакки, сунний оқимида калом илмининг яна бир йирик намояндаси имом ал-Ашъарийдир ва унинг таълимоти ал-Ашъариййа номи билан машҳур. Бу иккала йирик Аллома, бир даврда яшаган бўлсалар ҳам адабиётларда улар бир-бирларини яқиндан билмаган деган фикр мавжуд. Улар таълимотида сезиларли фарқлар ҳам мавжуд. Чунончи Мотуридий ўз таълимотини ҳҲанафиййа мазҳабига асосланиб яратган бўлса, ал-Ашъарий эса шофиъиййа мазҳабига асосланган. Лекин иккала Алломанинг ҳам асосий мақсади ягона, унга эришиш йўллари ҳам деярли муштарак бўлган. Имом ал-Мотуридий илгари сурган ақида ақл ва нақл асосига, аниқроғи улар ўртасида қурилган.
Абу Мансур ал-Мотуридийнинг калом ва фиқҳ илмлари соҳасидаги қарашлари унинг икки — “Китоб ат – Тавҳийд” ва “Китоб таъвийлот аҳл ас-сунна” номли асарларида баён этилган. Бу борадаги муҳим маълумотлар Алломанинг вафотидан кейин мотуридиййа таълимотига бағишланиб ярақилган қатор асарларда ҳам ўз аксини топган.
Имом ал-Мотуридий яшаган давр — тўққизинчи асрнинг иккинчи, ўнинчи асрнинг биринчи ярми — том маънода исломий илмлар ва маърифатининг турли соҳалари, жумладан калом илми ҳам гуллаб-яшнаган, айтиш мумкинки, ушбу илмнинг олтин асри бўлган эди. Замон тақозоси билан айни шу даврга келиб илм фанда ҳур фикрлилик алоҳида аҳамият касб этади. Олиму уламолар ўз қарашларидан келиб чиқиб, диний зътиқод ва унинг усуллари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини эмин-эркин ифода қила бошлайдилар. Бу ҳол ўз навбҳақида турли-туман гуруҳлар ва фирқалар, уларнинг тарафдорларига ўз ақидаларини ошкора изор қилиш имкокиятини яратади. Айнан шу асрларда Мовароуннаҳрда турли-туман диний гуруҳлар ва фирқалар пайдо бўлади. Улардан кенг тарқалганларидан бири муътазила оқими эди. Аслида муътазила оқими калом илмидаги дастлабки йирик йўналиш сифатида VIII – IX асрларда араб халифалигининг диний-сиёсий ҳаётида салмоқли. ўринга эга бўлган. Ундан кейин пайдо бўлган қатор оқимлар — жаҳмийўлар, қарамийўлар, муржиълар ва бошқа тоифалар иймон-зътиқод ва билиш назариясидаги хато қарашларга эга эдилар. Бинобарин, имом ал-Мотуридийнинг илмий-маънавий меросида ақлий далил ва исботларга таянган ҳолда Ислом дини ақидасининг софлигини ҳимоя қилиш ва ҳидоят йўлидан адашган мазкур оқимларга қарши қураш алоҳида аҳамият касб этган.
Имом ал-Мотуридийнинг қаламига мансуб асарларнинг сони ўн бештага етиб қолади. Улардан фиқҳ илми ва унинг усулига бағишланганлар қуйидагилардир: “Китоб ал-жадал” (“Диалектика ҳақида китоб”), “Китоб моахаз аш-шарҳоиъа” (“Шарҳиат асослари манбаи”).
Шу билан биргаликда калом илмининг турли масалалари ва тўғри йўлидан адашган ҳар хил оқимларга раддиялар билдиришга бағишланган асарлар имом ал-Мотуридий ижодининг асосини ташкил қилади. Улардан “Китоб ат-тавҳийд”, “Китоб ал – мақолот”, “Китоб радд аъло-л қҳаромита”, “Китоб баён ваҳм ал – муътазила”, “Китоб радд усул ал – хамса ли – Аби Муҳаммад ал – Боҳилий”, “Китоб радд авоил ал-адиллат лил-Каъбий”, “Китоб ваъид ал-фуссоқ лил – Каъбий”, “Китоб радд таҳзийб ал-жадал лилКаъбий , “Китоб радд ал – имомат ли баъз равофиз” кабиларни кўрсатиш мумкин. Ушбу асарлардан “Китоб ат-Тавҳийд” калом илмига оид энг дастлабки асар ҳисобўланиб, унда муътазила ва бошқа оқимларнинг нотўғри нуқтаи назарлари танқид остига олинган.
Имом ал – Мотуридийнинг бошқа йирик бир асари “Таъвийлот аҳли ас – сунна” ёки “Таъвийлот ал-Қуръон” деб аталади. Мазкур асарнинг илмий ва амалий аҳамияти жуда катта бўлиб, у аҳли сунна уламолари томонидан Ққуръони Каримни шарҳҳлаш (таъвил) бўйича қилинган дастлабки жиддий уриниш бўлиб, бу шарҳҳ ақл ва нақл нуқтаи назаридан амалга оширилганлиги билан ажралиб туради. Бошқача айтганда Кқуръони Карим имом ал-Мотуридийнинг калом илмига оид таълимотлари нуқтаи назаридан туриб тафсир қилинган,
Юқорида баён этилганлардан хулоса қилиб айташ мумкинки, имом ал-Мотуридийнинг биэгача етиб келган икки йирик асари — “Китоб ат-Тавҳийд” ва “Таъвийлот аҳли ас-сунна” буюк Аллома меросини ўрганишда алоҳида аҳамиятга эгадир. Мазкур асарларда ислом динининг фалсафасини ташкил зтувчи калом илмининг турли масалаларида тўғри фикрлар илгари сурилган, ақидавий ҳақитатдан адашган фирқалар илмий нуқтаи назардан танқид қилинган.
Имом ал-Мотуридий фикрича, инсонларнинг ёмон хулқли ишлари гуноҳлари Аллоҳнинг иродаси билан (чунки Аллоҳ шу ишларни тақдир қилган), лекин унинг розилигисиз амалга оширилади. Аллоҳ таоло инсонларга ўз эркини қўлига берган ҳолда яратган, яъни унинг аҳракатлари азалдан тақдир этиб қўйилган бўлса – да, инсоннинг баъзи ишларига соҳиб ихтиёрлигини ҳам бергандир. Бу ишларни имом ал-Мотуридий “афъоли ихтиёрий, яъни инсонда ирода эркинлиги мавжуд” деб атайди. Буюк ватандошимиз, Аллома имом ал – Мотуридий ҳҳазратларининг бундан ўн бир аср муқаддам айтган бу ажойиб фикри бугунги кунда ҳам ғоятда долзарб бўлиб, инсон ақл – заковати ва тафаккурининг имкониятлари чексиз эканлигига ишоратдир. Аллома фаолиятида юқорида айқилганидек, муборак ислом динимизнинг ҳаётбахш мазмун – моҳиятини тўғри талқин қилиш, турли бидъат ва хурофотларга ботган гуруҳ ва тоифаларга қарши кураш алоҳида ўрин эгаллайди. Шу нуқўтаи назардан ҳам имом ал-Мотуридий илгари сурган ғоялар бугунги кунда ҳам ғоятда долзарб бўлиб, нафақат илмий, балки катта амалий аҳамиятга эгадир. Имом ал-Мотуридийнинг ўзига хос таълимотини ўрганиш учун олимларимиз катта имкониятларга эгадирлар. Чунончи Алломанинг асосий асарининг қўлёзмалари ва уларга ёзилган баъзи шарҳҳлар нафақат Миср, Туркия, Ҳиндистон, Англия каби мамлакатларда, балки Республикамиздаги қўлёзмалар хазинасида ҳам сақланади. Мавриди келганда зўр мамнуният билан айтиш керакки, имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва меросини илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиб, кенг халқ оммасига етказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори том маънода мислсиз аҳамиятга молик бўлган тарихий ҳужжатдир.
АЛЛОМАНИНГ ЖАСОРАТИ
Буюк мутакаллим, имом ал — Мотуридий (870 — 944) яшаган даврда, ундан олдин ислом назариясини ташкил қилган калом илми, унга муносабат қандай бўлганлиги ҳақидаги масалалар кўпчиликни қизиқириши табиий, албатта. Шу боис қуйида мана шу мавзу ҳақида фикр юритамиз.
Имом ал-Мотуридийнинг залолатнинг ҳар қандай кўринишларидан йироқ, мусулмонлар орасида соғлом исломий тафаккурни тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда унинг барҳаёт таълимотлари мазмун-моҳиятини тўлиқ идрок қилиш учун Аллома яшаган даврдаги мавжуд диний-маънавий муҳитни яхши тасаввур қилиш керак, чунончи ўша даврда ислом дунёсининг қатор ўлкаларида диний мутаассибўлар ва бузғунчи гуруҳларнинг хатти-ҳаракатларидан азият чекиб, иймон-зътиқод масаласидаги нотўғри талқинлар ва чалкашликлардан мусулмонлар жиддий муаммоларга дуч келган эдилар. VIII асрдан бошлаб ислом динида пайдо бўла бошлаган турли тоифа ва гуруҳларнинг сони имом ал-Мотуридий яшаган IX асрнинг охири ва Х асрнииг биринчи ярмига келиб янада кўпайиб, бу хол иймон-зътиқод масалаларида катта ихтилофлар ва парокандаликнинг янада кучайишига олиб келди. Мана шундай гуруҳлардан бири муътазилийўлар бўлиб, улар ақидавий масалаларни шарҳҳлашда кам, ўз ғоявий рақибларига қарши курашда ҳам тор, бир томонлама фикрларга ёндошиб, фақат ақлга таяниб иш тутдилар. Ўзларининг бу маслакларига ҳаддан ортиқ ёпишиб олиб, муътазилийўлар ҳҳатто жамиятда юзага келган масалалар бўйича муқаддас манбаларда очиқ-ойдин келтирилган кўрсатмаларни ҳам фикр мулоҳазаларига мослаштириб талқин қила бошладилар. Муътазилийўларнинг намояндаларидан баъзилари шу даражага бориб етдиларки, айрим саҳобалар ва тобеъинлар томонидан айқилган ҳадислар, улар усулларига тўғри келмаса, бундай ҳадисларни нотўғри, дейишдан ҳам тап тортмадилар. Айрим олимларнинг қайд қилишларича, муътазилийўларнинг фикрига кўра, ҳақ ва ботилни ажратадиган яккаю ягона мезон – ақлга таяниш бўлиб қолган. Иймон – зътиқоднинг айрим масалаларида ҳам муътазилийўлар нотўғри йўл тутдилар. Бу фикримизнииг исботи учун атиги бир масала айтайўлик, гуноҳи азимни содир қилган мусулмонга муносабат масаласини олиб кўрайўлик.
Маълумки, исломий бир тоифа вакиллари бўлмиш хаворижлар гуноҳи содир қилган мусулмон кишини мусулмончиликдан чиқиб, кофир бўлади деган бўлсалар бошқа бир тоифа – муржиъалар эса бундай киши, агар қалбида Аллоҳ бўлса, мусулмон бўлиб қолаверадию, аммо қилган қилмишига яраша жазосини олади деган ғояни илгари сурганлар. Айни шу масалада муътазилийўлар эса улар (хаворижлар ва муржиъалар) қарашларидан фарқўли ўлароқ ўрталик (тавассут) нуқтаи назарини Қўллаб-қувватладилар. Бунинг маъноси шуки, гуноҳи азимни содир қилган киши мусулмон ҳам эмас, кофир ҳам бўлмай, балки икковининг ўрталигида – аросатда (арабча манзила байна-л-манзила-тайн) қолиб, гарчанд гуноҳкор қалбида иймонни тасдиқ қилиб, тилида иқрор бўлса ва солиҳ ишларни кўп қилган бўлса-да, жаҳаннам оловида азоб чекишлиги ҳукмини чиқарганлар.
Муътазилийўларнинг гарчанд ниятлари пок, мақсадлари холис бўлгани билан улар ақл билан нақл ўртасида ёки бошқача айтганда дин билан фалсафа ўртасидаги мўътадил уйғунликка эриша олмаганлар. Аксинча, улар аксар масалаларда фақат ақлга таяниб иш тутиб, юнон фалсафасига ёпишиб олдилар. Ҳҳатто Ққуръони Карим оятларини идрок этишда бошқаларнинг (ғайридинларнинг) қарашларига зргашиб, айрим ҳолларда нафақат Қуръон оятларига ва пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига, балки оддий соғлом фикрга хилоф бўлган ғояларни илгари сурдилар, муққаддас манбалардан. фалсафага оид асарларни афзал кўриб, охир оқибатда бу асарларни ўз ақидаларининг ишончли манбаи сифатида қабул қилдилар. Калом (илоҳиёт) илмига оид бошқа қатор масалаларда ҳам муътазилийўлар шу тарзда бир томонлама йўл тутдилар.
Муътазилийўлардан анвал ўтган (салаф) уламолар — фақиҳлар ва муҳаддисларга келсак, улар ҳам ақидавий масалаларнииг нозик жиҳатлари хусусида чуқур баҳсу мунозаралар юритишни рад қилгандилар. Улар фикрича, гўё иймон-зътиқод масалаларида баҳслашиб, мунозара юритишлик динни тафриқа ва ажратишга олиб келармиш…
Ислом дини сунний йўналишидаги учта мазҳабнинг асосчилари бўлмиш имом Молик ибн Анас, имом аш-Шофиъий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар, манбаларда ёзилишича, калом илмини умуман тан олмай, бу илм билан шуғулланган олимлар — мутакаллимларни, имкон қадрича, бадном қилган эканлар. Ҳҳатто имом Молик “Бизнинг юртимиздаги мусулмонлар динда калом илмини рад қилганлар” деб, “аҳл ал-калом – бу ал албидъат”, дея гапнинг пўсткалласини айтиб қўяқолган. Имом аш-Шофиъий эса “одамлар агар калом илмида қанчалик кўп ҳавойи гаплар борлигини билганларида эди, ундан гўё даҳшатли шердан қўрқиб қочганларидек тирақайўлаб қочардилар”, деб калом илмига ўз муносабатини билдирган. Бизнинг диёримизда кенг тарқалган ҲҲанафиййа мазҳабининг асосчиси имом Аъзам Абу Ҳанифа ҳҳазратларининг калом илмига муносабати ҳақида гап кетганда, манбаларда бир-бирига зид икки хил фикр келтирилади. Улардан бирига кўра, имом Абу Ҳанифа калом илми билан бир ққадар шуғулланган ва бу соҳага оид масалаларни шарҳҳлаб, баъзи рисолалар ҳам тасниф этган. Шунингдек, ёзма манбаларда келтирилишича, у Басрага келган пайтида бу шаҳарда куртак отган зътиқодда ҳидоят йўлидан адашган турли фирқа ва гуруҳларга қарши кескин кураш ҳам олиб борган. Мана шу далиллар Абу Ҳанифа ҳҳазратларини сунний калом илмининг дастлабки намояндаларидан бири дейишимиэга етарли асос бўлади. Аммо иккинчи фикрга кўра, имом Абу Ҳанифа жанобўлари калом илмидан батамом узоқ бир олим сифатида гавдаланади. Аслини олганда ҳам Абу Ҳанифа ҳҳазратлари фиқҳ (ислом қонуншунослиги) илмининг беназир Алломаси сифатида жумлаи жаҳонга донги кетган. Балки шуни таъсириданми у калом илми билан астойдил шуғулланмаган. Бу ҳақда у: “қанчалик билимга ва салоҳиятга эга бўлганларига қарамай саҳобаю киромлар ва тобеъийнлар калом илми билан жиддий равишда шуғулланмаганлар ва бошқаларни ҳам бу йўлдан қайтарганлар. Улар бу илмдан фақат шарҳиат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларни билишда ва одамларга таълим беришдагина фойдаланганлар, холос”, — деган. Таниқли тарихчи Тошкўприюзода ўзининг “Мифто ас-саодат” (“Саодат калити”) номли асарида ёзишича, Абу Ҳанифа ҳҳазратлари ҳатто ўғли Ҳаммодга илм ал-калом билан шуғулланишни маън қилган эканлар.
Мана шундай мураккаб шарҳоитда калом илмининг йирик намояндаси сифатида имом ал-Мотуридий етишиб чиқиб, вужудга келган қалтис вазиятни тузатиш масалалари билан шуғулланди. Мусулмонлар ўртасида турли-туман нифоқу ихтилофлар содир бўлиб, улар ўзаро келишмаган хар хил гуруҳларга бўлиниб бирликларига путур кетган, танг бир диний-маънаВий вазият вужудга келган эди. Ана шундай оғир пайтда зътироэга ўрин қолдирмайдиган ақлий ва нақлий далилларга таяниб, имом ал-Мотуридий ҳҳазратлари ислом аҳли ақидасини соғлом фикрга, рушди-ҳидоятга ва дини исломнинг асл мазмун-моҳиятига мос келадиган мустақил йўлга бошлади. ўзининг улуғвор ҳаётбахш таълимотлари билан миллионлаб мусулмон аҳли ақидасини бир бирига зид бўлган бузғунчи, фосиқ ғоялардан сақлаб қолди. Шу боисдан бўлса керак буюк ватандошимиз ақидавий масалалардаги беназир хизматлари учун, эҳтимол, жаҳоннинг биронта ҳам Алломасига насиб зтмаган “Мусулмонлар ақидасини тузатувчиси” (“Мусаҳҳиҳ ақоид ал-муслимийн”), “Хурофот ва бидъатга асосланган уйдирмаларни илдизи билан қўпорувчиси” (“Қолиъ азолийн ал-фитна ва-л-бидъат”) деган ўта шарҳафли лақабўларга сазавор бўлган Алломадир. Чунончи имом ал-Мотуридий таянган асосий манба – бу Ққуръони Каримнинг чуқур маъноли ёрқин оятларидир.
Аллома турли хил ақидавий масалаларни мана шу кенг қамровли Ққуръоний аҳкомларни ақлий далиллар билан уйғунлаштирган ҳолда талқин қилади, зарур ҳолларда ўз ғоявий мухолифларига кескин ва асосли радиялар билан жавоб қайтаради. Уша замонларда мусулмонлар ўртасидаги катта ихтилоф иймон ва амал масаласида келиб чиқди. Айнан шу масалада шийъалар, хаворижлар, муътазилийўлар, муржиъа, карромийўлар ва бошқа тоифалар ўртасида бир-бирига зид фикрлар пайдо бўлди. Чунончи салаф (аввал ўтган) олиму уламолар амални иймон тушунчасига киритиб, бундан мақсад аҳли исломни гўзал ахлоқ ва фазилатли ишларга ундаб, уларни ҳар қандай номарғуб ва қабиҳ ишлардан муофаза тилиб асраш эди. Жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбарлик мақоми билан юборилишидан ҳам кўзда тутилган мақсад ва яккаю ягона муддао инсоният жамиятини ақидавий ва ҳаётий масалалардаги ҳар қандай иллатлардан тоза-покиза ҳолда сақлаш эди. Шунингдек, Расулуллоҳ ҳҳазратлари бани башарҳни қалбўларию дилларини ҳар қандай бузғунчи, фосид ақидалар ва ярамас фикрлардан покиза тутишга даъват қилдилар, савоб, хосиятли ва барокатли ишларга чорладилар. Иймон — ислом нуқтаи назаридан қаралганда ҳар томонлама афзал ҳаёт учун узлуксиз тарақиёт йўлида, инсон ва жамият бахти саодаги йўлида заррача беғамлик ва заррача танбалликка йўл қўймасдан қилинган тинимсиз меҳнатдир. Амал қилинмаган иймонни ислом назарида мевасиз дарахт, руҳсиз жисм билан тенглаштириш мумкин. Бу фикрлар шундай азалий ҳақиқатки, исломнинг асл руҳини тушунган ҳар бир кимса уни инкор эта олмайди. Инсоннинг иймони ҳақида яна бир қанча фикрлар борки улардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Улардан бири шуки, мўмин кишининг иймони қанчалик кучли бўлмасин у ҳар доим ҳам гуноҳлардан батамом холис бўлишлик даражасига етишга қодир бўла олмайди, чунончи баъзан ундан шаҳвоний хирслар устун келади, баъзан эса жаҳли чиқиб дарғазаб бўлганда ўзини тута олмайди, баъзида ортиқча зҳтиросларга берилишлик ҳам инсонни оёғини тойдиради – шулар сабаб бўлиб гуноҳ ишларни қилиб қўйганини сезмай ҳам қолади. Ахир “беайб парвардигор” деган азалий ҳҳикмат ҳам бежиэга айтилмаганда! Бинобарин, мана шу бир лаҳзада мўмин кишини иймондан чиқиб куфрга киради, дейиш дурустми? Мантиқан тўғрими? Бутун умри давомида намоз ўқиб рўза тутгани, ҳаж ва шарҳиатнинг бошқа арконларини бардавом адо этганию, Қилган инъом-эҳсонларию, амалга оширган хайрли ва эзгу ишларининг ҳаммаси беиз бўлиб ўчиб кетадими? Мана шу боисдан ҳам саҳобаю тобеъинлар гуноҳи азимни содир қилган мўминни кофир деб эълон қилмаганлар ва унинг тақдирини Аллоҳ таолонинг иродаю хоҳишига ташлаганлар. Хорижийлар эса бу масалада ҳар қандай мантиқдан чиқиб кетиб, нафақат гуноҳи азимни балки гуноҳи сагийрни (кичик гуноҳ) содир қилган мўминни ҳам кофир деб эълон қилганлар. Ўша даврда мавжуд бўлган бошқа тоифалар — жаҳмийлар, карромийлар, муътазилийлар ҳам бу масалада ўзига хос қарашларга эга эдилар.
Имом Абу Ҳанифа ҳҳазратлри ҳам бу мавзуни ҳар томонлама чуқур ўрганганлар. Натижада шу хулосага келганларки, гуноҳи азимни содир қилган мўмин – бу осий мўминдир ва бу осийўлиги эвазига албатта у тегишли жазосини олади. Иймон-эътиқоди ва қилган эзгу, хайрли ишлари учун уни авф этилиши ҳам мантиқан тўғри бўлади. Унинг қисматию тақдири Аллоҳ таолонинг ҳукмига ҳавола бўлиб, Аллоҳ хоҳласа гуноҳига яраша уни азоблайди, хоҳласа уни авф этиб, гуноҳидан мағфират тутади. Мўътадил фикрловчи олиму уламолар бу ҳолни обдон ўрганиб, салафларнинг ақидасига мувоффиқлиги учун ҳам уни тўғри деб ҳисобладилар. Абу Ҳанифанинг фикрларини қўллаб-қувватловчи бу хулосаларни асослаш учун имом ал-Мотуридий хилма-хил ақлий ва нақлий далиллар келтирди. Уларга кўра: ҳақиқий, чинакам иймон қалб билан тасдиқ бўлиши лозим. Тасдиқсиз на маърифат, на нутқни бўлиши мумкин эмас, шарҳъий аҳкомларни ижро қилиш учун иқрор бўлиши шарҳт бўлгани каби иймонни комил бўлишлиги учун амал ҳам шарҳтдир деган ғояни илгари сурди. Шунга биноан гуноҳи азимни содир қилган мўмин иймондан ҳам чиқмайди, кофир ҳам ҳисобланмайди. Ёинки муътазилийлар ҳисоблаганларидек иймон ва куфр ўртасидаги аросатда ҳам бўлмайди. Шунингдек, имом ал-Мотуридий мусулмони комил ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб, мусулмони комил киши иймон-эътиқодли бўлиб, бардавом солиҳ ишлар билан шуғулланса, ҳар хил ёмон ишлардан ўзини тийиб, шарҳиат ҳалол билган нарсани ҳалол, шарҳиат ҳҳаром ҳисоблаган нарсани ҳаром деб билган, ўзини батамом рабби ихтиёрига топширган киши бўлиши керак, деб талқин қилган. Айни шу тарздаги фикрларни калом илмининг буюк Алломаларидан бири ал-Ашъариййа мактабининг асосчиси имом ал-Ашъарий ҳам илгари сурган.
Юқорида келтирилган мулоҳазалардан аён бўлаётир-ки, имом ал-Мотуридий бир томонлама фикр юритиб, залолат йўлларига кириб кетган турли гуруҳларни, хато қарашларни қиёсий равишда чуқур ўрганиб, улардан мантиқий, адолатли хулосаларни чиқарди ва ўзига хос мактабга асос солди, ўзининг тўғри, илмий қарашларини суннийлар ақидасига сингдирди. Имом ал-Мотуридийнинг ўлмас таълимоти дастлаб Мовароуннаҳрда, сўнгра Туркия, Афғонистон, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа қўшни юртларда ҳам кенг кўламда тарқалди. Миллионлаб мусулмонлар қалбига муборак ислом динининг ҳаётбахш ғояларини сингдиришда буюк ватандошимиз имом ал-Мотуридий ҳазратлари ва у асос солган ал-Мотуридиййа мактабига мансуб Алломаларнинг хизматлари бениҳоя каттадир.
ИМОМ АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙ ВА УНИНГ ТАЪЛИМОТИ ҲАҚИДА
Юртимиздан чиққан буюк Аллома имом Абу Мансур ал — Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида ёэган тарихчилар, минг афсуски, ўз асарларида унинг ҳаёти ҳақида жуда кам маълумотларни келтирганлар. Мана шу муҳтасар битикларга таяниб айтиш мумкинки, унинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур ал-Мотуридий ас — Самарқандий бўлиб, аксар манбаларда 870 милодий (256 ҳижрий, унинг туғилган йили ҳақида бошқа саналар ҳам келтирилади) йилда Самарқанднинг Мотурид деган маҳалласида таваллуд топган.
Даставвал ўз отасидан турли илмлардан сабоқ олган, сўнгра Самарқанддаги Работи ғозиён масжиди қошидаги мадрасада таҳсил олган. Абу Мансур ал-Мотуридий 944 милодий (333 ҳижрий) йилда вафот этиб, Самарқанднинг машҳур Чокардиза қабристонига дафн қилинган.
Алломанинг ҳаёти ҳақида ҳозирча мана шу маълумотларга эгамиз. Айни вақтда унинг таълимоти ҳақида кейинги асрларда яшаган олиму уламолар томонидан кўплаб маълумотлар ёзиб қолдирилганлигини ҳам катта мамнуният билан қайд этиш лозим.
Буюк ватандошимиз энг аввало калом илми соҳасида том маънода тарихий ишлар қилган бўлиб, ўзига хос мактаб яратган ва бу мактаб унинг табаррук номи билан мотуридиййа мактаби (йўналиши) деб аталади.
Калом илмига таъриф берадиган бўлсак, бу илм диний ақидалар ва уларнииг усулларини ақлий далиллар ва исботлар асосида талқин қилиб, улардаги ҳар қандай шубҳали, бир томонлама қарашларга барҳам берадиган илмга айтилади. Калом илми билан шуғулланадиган олимларга мутакаллимлар дейилади.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий яшаган тўққизинчи асрнинг иккинчи, ўнинчи асрнинг биринчи ярми исломий илмлар ва ғоялар гуркираб тарақий қилган бўлиб, бу илм таркибий қисмларидан бирини ташкил қиладиган калом илми ҳам ўз тараққиёт босқичининг айни гуллаган даврига кирган эди. Айни вақтда барча илмлар қатори исломий илмларда ҳам ҳурфикрлилик ўз нуқтаи назари ва қарашларини далил ва исботларга таяниб эмин-эркин ифода қилиш тенденцияси кучаяди. Бу ҳол ўз навбатида жаҳмийўлар, қаромитлар, рофизийлар, муржиълар, карромийлар ва бошқа ҳидоят йўлидан адашган оқим ва гуруҳларнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келганди. Айниқса, бундан анча олдин пайдо бўлиб, кўпчилик ўлкалар каби Мовароуннаҳрни ҳам қамраб олган муътазила оқимининг хасо қарашлари жамият аъзолари ўртасида хилма-хил зиддиятлар ва ихтилофларга сабаб бўлган эди.
Мана шундай шарҳоитда аҳли сунна ва-л-жамоа (суннийлар) таълимотииинг ғоялари ажойиб ютуқларга эришди. Тўққизинчи асрнинг охирларида сунний йўналишдаги имом Абу Мансур ал – Мотуридий Самарқандда, имом Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий Боғдода ва имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий Мисрда муътазила оқими тарафдорларининг асосий қуроли бўлиб келган ақл-идрокка асосланган ҳолда аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилиб чиқдилар. Улар ўз нуқтаи назар ва қарашларини асослаш учун энг аввало ақлий далил ва исботларга таяниб, улкан ютуқларга эришдилар. Имом Абу Мансур ал – Мотуридий шу жараёнда, яъни сунний оқимидаги Ҳанафиййа мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа ҳазратлари таълимотининг нафақат толмас давомчиси, балки сунний йўналишдаги калом илмининг асосчиси сифатида шуҳрат қозонган. У, агар таъбир жоиз бўлса, аҳли сунна ва-л-жамоа ақидасининг ғалабасига ақл-идрок воситасида эришган буюк Алломадир. Мавриди келганда, айтиш керакки, имом ал – Мотуридийгача калом илми фақат нақлга (ривоят, ахборот) таяниб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган. Имом ал-Мотуридий илгари сурган калом илмини кузатар эканмиз, у асосан иккита асосий манбага: ақл ва нақлга таяниб, иш тутганини, агар фикримизни аниқроқ айтадиган бўлсак, у ўз назариясини мана шу икки манба ўрталигида (арабча тавассут) яратган. Бинобарин муборак ислом динимиз таълимотларида ҳам диний, ҳам дунёвий ишларда ўртача бўлишлик ғояси илгари сурилган. Бу ўринда Ққуръони Каримнинг “Бақара” сурасининг 143-оятидаги “Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), Сизларни ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”, деган ибораларни келтириш ўринлидир. Халқ ўртасида кенг тарқалган “хайр ул-умур авсотуҳо” (“ҳар бир ишнинг ўртачаси яхшидур”) деган пайғамбаримиз алайҳиссаломга мансуб азалий ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган.
Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг калом илмидаги бу ғоялари унинг биэгача етиб келган икки йирик асарида “Китоб ат-Тавҳийд” ва “Китоб таъвий-лот аҳл ас-сунна” (бу асар “Таъвийлот ал-Қуръон” деб ҳам юритилади) батафсил баён Қилинган. Умуман олганда, тарихий манбаларда зикр қилинишича, имом ал-Мотуридийнинг қаламига мансуб асарларнинг сони ўн бештага етади. Юқорида номлари келтирилган икки асаридан ташқари имом ал-Мотуридийнинг илмий-маънавий меросида ўша даврда фаолият кўрсатиб, диннинг асл мазмун-моҳиятини нотўғри талқин қилиб, эътиқод, билиш (маърифат) масалаларида чалкаш ва хато қарашларга эга бўлган турли оқим ва гуруҳларга қарши раддиялар билдириш асосий ўринни эгаллайди. Аллома асарларининг номлари ҳам, уларнинг мазмун моҳиятини ифода этади. Масалан, “Китоб радд аъло-л-қаромита”, Китоб баён ваҳм ал-муътазила», «Китоб радд усул ал-хамса ли-Аби Муҳаммад ал – Боҳилий”, “Китоб радд авоил ал-адиллат лил-Каъбий”, “Китоб радд ал-имомат ли баъз равофиз” ва бошқа асарларни кўрсатиш мумкин. Лекин шу нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, имом ал – Мотуридий ўз рақиблари билан мунозара қилиб, уларга раддия берган-да, ҳар доим исломий одоб-ахлоққа оғишмай риоя қилган ҳолда ғоятда андиша ва камтаринлик билан, айни вақтда ўз нуқтаи назарини собитқадамлик ва қатъият изчил ҳимоя қилган тарзда олиб борган.
Тавассут (ўртасида бўлиш) ғояларни амалга ошириш учун ақл аҳкомларини ҳам, нақл қўларини ҳам мукаммал билишлик талаб қилинган. Имом ал – Мотуридий мана шу талабларга тўлиқ жавоб берган, аҳл ва нақлга асосланган ўз қарашларини ғоятда адолат юзасидан баён қилган Ўзи илгари сурган ғояларга мана шу мезондан ёндошиб, фикрий (ғоявий) мустақилликка ҳам алоҳида эътибор берган, қандайдир бирор тоифа ёки оқимга оғиб кетиш ёки оз бўлсада, мутаассиблик изҳор қилиш каби иллатлардан узоқ бўлган.
Билиш (маърифат) назарияси калом илми билан шуғулланган олимларнинг ар доим ам дитат эътиборида бўлган. Лекин шу билан бирга алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу масала билан илмий асосда жиддий шуғулланганлардан бири Абу Мансур ал – Мотуридийдир. Унинг қаламига мансуб иккала йирик асар — “Китоб ат-Тавҳийд” ва “Таъвийлот аҳли ас-сунна”да ҳам дастлабки қисмлариданоқ билиш назариясига бағишланган. Айниқса буюк Алломаниг “Китоб ат-Тавҳийд” асари калом илмидаги билиш назариясига бағишланган энг дастлабки манба бўлиб, ушбу масалани ғоятда нафис услубда ифода этади. Имом ал-Мотуридий таълимотига кўра билишнинг учта асосий манбаи бор: ҳиссий (сезги) аъзолар воситасида, нақл-ривоятлар воситасида ва ақл – идрок воситасида, Мавриди келганда шуни алоҳида таъкидлаш керакки имом ал-Мотуридийнинг билиш назариясида ақл – идрокнинг алоҳида ўрни бор.
Гарчанд, имом ал-Мотуридий бир қатор исломий илмларда сезиларли муваффақиятлар қозонган бўлса-да, лекин унинг ислом динининг равнақига қўшган улкан ҳиссаси калом илми соҳасидаги таълимотидир. Чунончи, имом ал-Мотуридий Ҳанафиййа мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа ҳазратлари асослаган назарияга таянган ҳолда барча амалларни — меъёрлар, эътиқодлар, қоидалар, фаолиятларни Аллоҳ яратади, лекин уларга муносабатни инсон ўз инон-ихтиёри билан амалга оширишлигига ишорат қилади. Мана шу жараёнда инсоният учун имом ал-Мотуридийнинг “афъоли ихтиёрий” бўлишлиги, яъни “инсонда ирода эркинлиги мавжуд” деган фикри ғоятда долзарб аҳамият касб этади. Бу талқин, гарчанд барча ишлар Аллоҳ таоло томонидан муқаддар (тақдир) этилган бўлса-да, лекин инсоннинг баъзи ишларига соҳиби ихтиёрликни ҳам бергандир.
Буюк Аллома бундан қарийб ўн икки аср мўқаддам илгари сурган бу тарздаги илгор ғоялар бир томондан инсоннинг ўз хатти – ҳаракатлари олдида масъуллиги ва эътиқодий жавобгарлигини оширса, иккинчи томондан инсон тафаккури, унинг ақл-идроки ва салоҳиятининг имкониятлари чексиз эканлигини кўрсатади.
Алломанинг маънавий мероси билан танишарҳ эканмиз, унда ҳаётий масалалар ҳам мукаммал суръатда ўз аксини топганини кўрамиз. Жумладан, инсон ўз ҳаёти давомида турли хил имтиҳонлар ва синовларга дуч келишлиги табиий эканлиги, айни вақтда инсон ўз ақл-заковати ва ҳидоят йўлига амал қилишлиги орқали ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиш имкониятига эга эканлиги ҳам таъкидланган. Имом ал-Мотуридийнинт ижодида, айниқса унинг билиш назариясига оид таълимотлари муҳим аҳамиятга эгадир. Масалан, Аллоҳнинг зоту сифатлари, унинг каломи Қуръони Каримни чуқур идрок этиш, оламнинг яратилиши, Аллоҳ ва инсон ўртасидаги муносабатлар, инсон фаолиятини. белгиловчи омиллар каби масалалар тўғрисидаги Алломанинг ўзига хос таълимотлари аниқ далиллар ва исботларга асосланганлиги билан ажралиб туради.
Имом ал-Мотуридий фаоляятида муборак ислом динининг ҳаётбахш ғояларининг софлиги, эътиқодий масалаларини бир томонлама ва хато талқин залолатга ботган ҳар хил тоифалар ва оқимларга қарши кураш, Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарҳифга таянган ҳолда асосли раддиялар бериш салмоқли ўринни эгаллайди. Шу боисдан Алломанинг ўлмас таълимотлари бугунги кун учун ҳам катта амалий аҳамият касб этиб, ҳидоят йўлидан адашган баъзи бузғунчи гуруҳларни фош этишда муносиб ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир.
ИМОМ АЛ-МОТУРИДИЙ ТАЪЛИМОТИГА ДОИР МУҲИМ МАНБА
Калом илмининг йирик Алломаси Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти асосан ўз она юрти Самарқандда кечди. Урта асрларда яшаб тган кплаб Алломалардан фарқў»ли ларот имом ал-Мотуридий хорижий юртларга сафар қилмаган. Эҳтимол, шу боис унинг таълимоти, хусусан калом илми соҳасидаги таълимоти ҳам Аллома яшаган даврда бошқа ўлкаларга кенг кўламда тарқалмади. Муқояса учун айтадиган бўлсак, калом илмининг йирик дарғаларидан яна бири ашъариййа мактабининг асосчиси имом Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий Бағдодда яшаб фаолият кўрсатганлиги туфайўли унинг номи ҳам, таълимоти ҳам олим яшаган даврдан эътиборан Шарҳқда яхши маълум бўлган.
Ҳатто библиографик тарздаги асарларда ҳам имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва унииг илмий мероси ҳақида жуда кам маълумотларни учратиш мумкин.
Мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, ислом фалсафаси ва диний ақидалар тарихи бўйича таниқли араб олими Абу-л-Фат Муҳаммад аш-Шарҳастоний (1076 – 1153) ўзининг “Ал-Милал ва-н-Ниҳал” (динлар ва тоифалар) номли йирик асарида, ҳатто мотуридиййа мактаби ҳақида зслатиб ҳам ўтмаган.
Абу Мансур ал-Мотуридийга замондош бошқа олимлар ҳам унинг таълимоти ал-Ашъарийнинг таълимотига қараганда афзал бўлсада, афсуски унга деярли эътибор бермаганлар. Шу боис ҳам мотуридиййа дастлаб ҳудудий жиҳатдан фақат Мовароуннаҳрда, асосан Самарқандда тарқалган.
Имом ал-Мотуридийнинг таълимотини дунё миқёсида, айниқса мусулмон оламида кенг кўламда тарқалишида унинг шогирдлари ва издошларининг ҳиссаси катга бўлди. Аллома таълимотининг бутун мазмун-моҳиятини муфассал шарҳҳлаб, унинг том маънода муҳим бир таълимот сифатида эътироф этилишида улкан хизмат кўрсатган олимлардан бири шубҳасиз Абу ал-Муъийн ан-Насафийдир (1027—1114). ўз устози Абу Мансур ал-Мотуридий вафотидан саксон йил кейин дунёга келган ан – Насафий ўзининг “Табсират ал-адилла”, “Баҳр ал-калом” ва “Китоб ат-Тамҳийд ли-қавоъид ат-тавҳийд” номли асарларида имом ал-Мотуридийнинг калом илми соҳасидаги таълимотини ҳар томонлама асослаб баён қилиб, илмий далилларга таянган ҳолда унинг бутун моҳиятнни муфассал равишда шарҳҳлади.
Ушбу мақоламизда ан – Насафийнинг “Табсират ал-адилла” (Далиллар тилга кирганда) номли муҳим асари ‚ҳақида бир қадар кенгроқ маълумот берамиз.
Илмий адабиётларда қисқача “Табсират ал-адилла” номи билан машҳур бўлган бу асар тўлиғича “Табсират ал-адилла фи усул ад-дийн аъло тарийқ ал-имом Аби Мансур ал – Мотуридий” (“Дин усулларини имом Абу Мансур ал-Мотуридий тариқатига биноан далилар билан-шарҳҳлаш”) деб аталади. Асар номидан ҳам кўриниб турганидек, бутун мазмун моҳияти билан имом Абу Мансур ал-Мотуридий таълимотини далилларга таянган ҳолда шарҳлашга бағишланган.
Маълумки, Абу Мансур ал-Мотуридийнинг калом илмига бағишланган асосий асарларидан бири “Китоб ат-Тавҳийд” (“Якка худолик ҳақида китоб”) бўлиб, бу асар 1970 йилда Байрутда араб олими Фатуллоҳ Хулайф томонидан нашр этилган. Ан – Насафийнииг “Табсират ал-адилла” асари имом ал-Мотуридийнинг “Ат-Тавҳийд” асаридан кейин мотуридиййа таълимоти бўйича яратилган иккинчи асосий манба ҳисобланади. Калом илмининг баъзи масалаларини батафсил ёритилганлиги ва ўз услубининг оддийлиги жиҳатидан “Табсират ал-адилла” баъзи олимлар томонидан, ҳатто “Китоб ат-Тавҳийд”га қараганда ҳам юқори баҳоланган. Бинобарин комил ишонч билан айтишимиз мумкинки, Абу ал-Муъийн ан-Насафийнинг ушбу асаридан бошқа бирорта ҳам асарда имом ал-Мотуридийнинг калом илми соҳасидаги таълимоти шунчалик даражада мукаммал ҳолда ўз ифодасини топмаган.
Шу боисдан бўлса керак илм аҳли ўртасида Абу ал-Муъийн ан-Насафий оддийгина “Соҳиб ат-Табсира” (“ат-Табсира”нинг муаллифи”) лақаби билан ҳам машҳур бўлган.
Мавриди келганда, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, имом ал-Мотуридий яшаб фаолият кўрсатган тўққизинчи асрнинг иккинчи, ўнинчи асрнинг биринчи ярмида калом илми энди пайдо бўлиб, унинг турли масалалари ҳали кенг кўламда идрок этилиб, қатъий бир таълимот сифатида қарор топмаган эди.
Ан-Насафий яшаган ўн биринчи асрнинг иккинчи ярми ва ўн иккинчи асрнинг бошларида эса бу илм ўзининг юксак чўқисига кўтарилган эди. Шу боисдан ҳам “ат-Табсира”да калом илмида мустақил мактаб яратган имом ал-Мотуридий ва имом ал-Ашъарийнинг бу илм соҳасидаги назариялари билан бир қаторда бошқа кўплаб мутакаллимларнинг фикр-мулоҳазалари, уларнинг хилма-хил қарашлари ҳам атрофлича таҳлил қилиниб, илмий жиҳатдан тегишли баҳосини олган. Айниқса асарда ан-Насафий яшаган даврда ҳам қисман мавжуд бўлган муътазила оқимининг вакиллари билан кескин баҳсу мунозаралар, уларнинг хато қарашларига далиллар билан исботланган раддиялар келтирилади. Шунингдек, асарда ўша пайтда ислом динида кенг тарқалган турли-туман фирқалар ва тоифалар ҳамда ғайри исломий гуруҳларга ҳам кескин жавоблар келтирилади. Энг муҳими муаллиф калом илми соҳасидаги бу йирик асарида мотуридиййа, ашъариййа ва муътазиллиййа оқимлари ўртасидаги асосий фарқларни далилларга таянган ҳолда алоҳида ажратиб кўрсатади.
Ҳажм жиҳатидан ғоятда катта (икки жилддан ташкил топган бу асар минг саҳифадан ортиқ) бўлган бу қимматли манба араб тилини ўрганиш бўйича Француз илмий институти томонидан Суриянинг пойтахти Дамашқда икки жилдда (биринчи жилди 1990 йилда, иккинчи жилди 1993 йилда) нашр этилган. Энг аввало ушбу нашрни ўта синчковлик билан амалга оширган тадқитотчи Клауди Саломанинг улкан хизматини алоҳида таъкидлаш зарурдир. Чунончи тадқиқотчи асарнинг ўз тасарруфида бўлган тўртта қўлёзма нусхаларини қиёсий ўрганиб, улардаги кўпдан-кўп фарқларни алоҳида кўрсатган, бир сўз билан айтган-да, том маънода бениҳоя машаққатли ишни бажарган. Қўлёзмаларнинг биринчиси Мисрнинг Искандария шаҳридаги кутубхонада мавжуд бўлиб (779 Б рақамли), у 209 саҳифадан иборат. Насҳ ҳақида ёзилган ушбу қўлёзма 659 ҳижрий (1269 милодий) санада Муҳаммад. ибн Ҳасан ибн ал-Ҳусайн исмли хаттот томонидан Бухорода кўчирилган бўлиб, китоб муқаддимасида ёзилишича, “ат-Табсира”нинг энг қадимий қўлёзма нусхаси ҳисобланади.
Иккинчи қўлёзма ҳам охирадаги “Дор ал-кутуб-ал-мисриййа”да сақланиб, у 490 варақдан иборат ва йирик насх хатида кўчирилган. Афсуски ушбу қўлёзма кўчирилган йили ҳам, уни кўчирган хаттотнинг исми шарифи ҳам кўрсатилмаган. Афтидан бу қўлёзма юқорида зикр қилганимиз биринчи қўлёзмадан кўчирилган, чунки иккала қўлёзмада айнан бир хилдаги хато ва нуқўсонлар учратилади.
Нашр учун фойдаланилган учинчи нусха Қоҳирадаги машҳур ал-Азҳар университети кутубхонасида сақланадиган қўлёзмадир. У 1106 (301) рақами остида бўлиб, 383 саҳифадан иборат. Насх хатида ёзилган ушбу қўлёзма 1129 ҳижрий (1717 милодий) санада кўчирилганлиги ҳақида унинг охирги саҳифасида қайд этилган.
Қўлёзманинг биринчи саҳифасида ушбу китобни “Иброҳим Чалабий ал-Борудий ал-Азҳар университетининг толиби илмларига вақф тариқасида васият қилганлиги кўрсатилган. Тодқиқотчи ўз ишида “Дор ал-кутуб ал-мисриййа”да “10 м Тавҳийд” рақамда сақланадиган яна бир қўлёзмадан ҳам фойдаланган. 395 варақдан иборат 1136 ҳижрий (1724 милодий) санада насх хақида ёзилган ушбу қўлёзманинг кўчирувчиси Абдулфаттоҳ Жод ал-Мавло Абу-л-Фатҳ ад-Далижийдир. Қўлёзманинг охирги варағида мазкур нусха асли билан муқобала қилиниб, тузатилди”,. деган жумла ёзилган.
Хулоса айтганда “Табсират ал-адилла”нинг ушбу биринчи нашри илмий нуқтаи назардан қимматли бир тадқиқот ҳисобланиб, уни ҳар томонлама тадқиқ этиб, ўзбек тилига таржима қилиш буюк Аллома Абу Мансур ал-Мотуридий асос солган мотуридиййа таълимотини чуқур ўрганишга хизмат қилади.
Тарих фанлари доктори,
профессор Убайдулла Уватов