Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломга тоғ
ва дарахтларнинг салом бериши
عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه قال:كنت مع النبي صل الله عليه و سلم بمكة فخرجنا في بعض نواحيها فما استقبله جبل و لا شجر إلا و هو يقول: السلام عليك يا رسول الله.رواه الترمذي و الدارمي.
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккада бирга эдим. Биз Макканинг четидаги бир жойга бордик. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор бир тоғ ё дарахт учраса “Ассаламу алайка ё Расуллаллоҳ”, деб айтар эди ”, дедилар.( Термизий ва Доримий ривояти).
Бу муборак ҳадиси шарифдан ҳам кўриниб турибдики, саййидимиз Муҳаммад Mустафо соллаллоҳу алайҳи вассалам фақат инсонларга эмас, балки, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилганлар. Бу ҳадиси шарифни ўқиш асносида беихтиёр “Саҳобaлардан бўлган Муовия розияллоҳу анҳу афзалми ё тобеинлардан бўлмиш Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ афзалми?” маъносидаги саволга жавоб берган уламоларимизнинг сўзлари ёдга келади. Уламоларимиз бу саволга қуйидагича мазмунда жавоб беришган эди: Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳдан кўра Муовия розияллоҳу анҳунинг бурнидаги чанг афзалроқдир.Чунки Муовия розияллоҳу анҳунинг бурнидаги чанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари остидан кўтарилган!
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Мурод Музаффар ўғли.






