ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
26.12.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

ИЛМ ДУНЁДА ИЗЗАТ, ОХИРАТДА ШАРАФДИР

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларнинг касбий маҳорати бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, муомала маданияти ва ўз касбига бўлган масъулиятини янада ошириш мақсадида уламолар ва тажрибали имом-хатиблар билан учрашув ва давра суҳбатлари  ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқилган. Мазкур режага мувофиқ 25 декабр куни билим юртида мударрислар, ишчи-ходимлар ва талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имоми, “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Раҳматулло Сайфуддинов таклиф этилди.  Тадбирни маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев олиб борди. Кириш қисмида мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва таклиф этилган меҳмонни таништирди ва сўз навбатини берди. Устоз Раҳматулло домла ўз маърузаларида талабаларга илм олишда аввало одоб бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ёшликда билим олиб, ғайрату шижоатга тўла пайтда бор имкониятни эзгуликка сафарбар этиш, инсон умрининг мазмун-моҳиятини белгилаб беришлиги, бу ҳақида буюк аждодларимиз меросида, жаҳон алломалари ижодида қайта-қайта уқтирилгани, бежиз ҳикматларда: “Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, — дея айтилмайди, дея таъкидлаб ўтдилар. Йиллар залворидан омон қолган тошлар устидаги турли битиклар мудом ўз шаклини йўқотмагани каби ёшликда эгалланган илм ҳам кишига ҳамиша ҳамроҳ бўлади. Дарҳақиқат, илм олишга ёшликдан муҳаббат қўйиш, кишиларни келажакда етук шахс бўлиб камол топишига хизмат қилади. Аждодларимизнинг ҳаёт фаолиятлари ҳам биз учун сабоқдир, дедилар. Шунингдек, Р.Сайфуддинов Қуръони Карим оятлари ва муборак ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириб мавзуни тушунтириб ўтдилар. Жумладан, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қилган эканлар: «Илмга интилувчи-Аллоҳнинг меҳрига интилувчи. Илмга интилувчи ислом дини таянчи, унинг ажри пайғамбарлар билан бирга берилади».

Набий (а.с.)нинг саҳобаларидан бири Умар ибн Хаттоб (р.а.)нинг қуйидаги сўзлари эса ҳар бир илм ўрганишга бел боғлаган инсонни бефарқ қолдирмаса керак: “Илм ўрганиш — Аллоҳдан қўрқиш; уни талаб қилиш – ибодат; билмаганга ўргатиш – садақа; уни ўз аҳлига ўргатиш – Аллоҳга қурбатдир. Илм танҳоликда ҳамроҳ; ҳилватда дўст; тўғри йўл кўрсатувчи далил; бегоналар олдида энг содиқ ўртоқ; жаннат йўлининг минорасидир”.

Шунингдек, маърузачи ўз нутқида юртимиздан етишиб чиққан етук алломаларимизнинг ибратли ҳаёт-фаолиятларидан мисоллар келтирди ва намуна ўрнак сифатида ўзларининг ёшликдан илм олганликлари, устозлари, шу кунгача бўлган фаолиятларини талабаларга сўзлаб бердилар.

Ҳар бир мусулмоннинг ақидаси тўғри бўлиши ўта муҳимдир. Чунки ақида нотўғри бўлган ҳолда қилинган амаллар қанчалар кўп ва ихлос билан бажарилган бўлмасин, унинг заррача фойдаси йўқдир. Буюк ватандошимиз Сўфи Оллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ ақоид илмини ўрганиш зарурлигини баён қилиб шундай деган: Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса елдур, Яъни, ақиданинг зарурий масалаларини билмаган киши ҳар қанча ибодат қилса ҳам, соф Ақидани билмагани сабабли, қилган ибодатлари унига ҳеч қандай наф бермайди. Чунки динда ихлоснинг ўзи кифоя қилмайди. Илмсиз, ёлғиз ихлоснинг ўзи билан нажот топаман деган кишилар адашадилар. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтган: “Илмсиз амал қилувчи – йўлни билмасдан йўлга чиққан йўловчи кабидир. Илмсиз амал қилган кишининг ислоҳидан кўра фасоди кўпроқ бўлади. Шундай экан ибодатга зарар бермайдиган илмни ва илмга зарар бермайдиган ибодатни талаб қилинглар. Бир қавм ибодат талабида бўлди ва илмни тарк қилдилар. Натижада улар уммати Муҳаммадга қилич кўтариб чиқдилар. Агар уларда илм бўлганида, улар бу ишни қилмаган бўлар эди”.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Робиъул аввал-Мавлид ойи” муносабати билан “Хулқи Қуръон бўлган зотга эргашамиз” мавзусида талабалар ўртасида ўтказилган мақолалар танловида ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган талабалар тақдирландилар.

Давра суҳбати якунида, ҳар бир миллатнинг истиқболи маълум маънода билимдон ва маърифатли ёшлар қўлида эканлиги, илм-маърифатга, таълим-тарбияга эътибори юксак бўлган халқ фарзандлари эса маънан пок, руҳан соғлом бўлиб етишишларини таъкидладилар. Давра суҳбати сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар ва ташриф буюрган меҳмон саволларга етарлича жавоб бердилар.

 

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича мудир ўринбосари                              А.Ғаниев

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ваҳий, ваҳийнинг маъноси ва унинг кайфияти
Глобал таҳдидларнинг жамиятга хавфи
Таом одоби

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори