SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш ҳақида
26.10.2023 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш ҳақида

فى الإيمان بكتبه سبحانه و تعالى و يشتمل على تسع مسائل.

         Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш, бу тўққизта масалани ўз ичига олади

١- سؤال: كيف الإعتقاد بكتب الله تعالى؟

         1-савол: Аллоҳ таолонинг  китобларига эътиқод қилишлик қай тарзда бўлур?

جواب: أعتقد أن لله تعالى كتبا أنزلها على أنبيائه. و بين فيها أمره و نهيه و وعده و وعيده و هى كلام الله تعالى أنزلها وحيا من تلك الكتب التوراة و الإنجيل و الزبور و القرآن.

         Жавоб: “Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарларига нозил қилган китоблари бор деб эътиқод қиламан” дейишлик билан бўлур. Бу китобларда Аллоҳ таоло ўзининг амру-наҳий (буйруқ ва қайтариш) ларини, ваъдаю- ваъид (ҳушхабар ва огоҳлантириш) ларини баён этган. Бу китоблар Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни ваҳий тариқасида нозил қилгандир. Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон китоблари ушбу нозил қилинган китоблардандир.

Одам алайҳиссаламга 10 варақ, Шис алайҳиссаламга 50 варақ, Идрис алайҳиссаламга 30 варақ, Иброҳим алайҳиссаламга 10 варақ.

 Китоблар тўрттадир: Таврот Мусо алайҳиссаламга, Забур Довуд алайҳиссаламга, Инжил Ийсо алайҳиссаламга ва Қуръон Муҳаммад алайҳиссаламга нозил қилингандир. (Аллоҳ таолонинг калом сифати азалий бўлиб у харф ва товушлардан иборат яратилган эмас, китобдаги ёзув ва ўқилгандаги товушлар Аллоҳ таолонинг каломига далолат қилувчи яратилиғлардир)

٢- سؤال: كيف إعتقادك فى التوراة؟

         2-савол: Тавротга эътиқодингиз қандайдир?

جواب: أعتقد أن التوراة كتاب من كتب الله سبحانه و تعالى. أنزله على كليمه موسى عليه السلام و ذلك لبيان الأحكام الشرعية و العقائد الصحيحة المرضية و التبشير بظهور نبي من  بنى إسماعيل و هو نبينا عليه السلام. و الإشارة إلى أنه يأتى بشرع جديد يهدى إلى دار السلام فيجب تعظيمها و إحترامها.

         Жавоб: Таврот Аллоҳ таолонинг китобларидан бири эканига ва уни Ўзининг Пайғамбари Мусо калимуллоҳ алайҳиссаламга нозил қилганига эътиқод қиламан. Буни нозил қилишдан боис шариат аҳкомларини ва инсонларга мақбул бўлган саҳиҳ ақийдиларни баён қилиш ва Исмоил авлодидан бўлган бир Пайғамбар, яъни, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаламнинг чиқишини башоратини бериш бўлган. Шунингдек, Муҳаммад алайҳиссалам доруссалам (омонлик жойи) бўлган жаннатга олиб борувчи янги шариат олиб келишига ишора қилинган. Шунинг учун ҳам Тавротни улуғлашимиз  ва ҳурматини жойига қўймоғимиз лозим бўлади. (Таврот китоби Иброний тилидадир)

٣- سؤال: كيف إعتقاد العلماء الأعلام فى حق التوراة الموجودة الآن فى أيدى أهل الكتاب؟

         3-савол: Ҳозирги кунда аҳли китоб(яхудийлар)нинг қўлларидаги мавжуд Тавротга Ислом уламоларнинг эътиқоди қандай?

جواب: إعتقاد العلماء الأعلام أن التوراة الموجودة الآن قد لحقها التحريف. و مما يدل على ذلك أنه ليس فيها ذكر الجنة و النار و حال البعث و الحشر و الجزاء مع أن ذلك أهم ما يذكر فى الكتب الآلهية و مما يدل أيضا على كونها محرفة ذكر وفاة موسى عليه السلام فيها فى الباب الأخير منها و الحال أنه هو الذى أنزلت عليه.

         Жавоб: Ислом уламоларнинг эътиқоди шулки, ҳозирги мавжуд Тавротга бандалар тарафидан ноўрин ўзгартиришлар киритилгандир. Бунинг далили шулким, хозирги Тавротда жаннат ва дўзах, қайта тирилиш ва маҳшаргоҳга йиғилиш ҳамда ҳар ким амалига яраша мукофот олишдек энг муҳим масалалар баён қилинмаган. Ваҳоланки, бу нарсалар илоҳий китобларнинг асосий мавзуларидандир.Тавротнинг бузилганига далил бўладиган асослардан яна бири шулки, Тавротнинг охирги бобида Мусо алайҳиссалам вафотларининг баёни келтирилишидир, ваҳоланки, Таврот Мусо алайҳиссаламга нозил қилингандир.

٤- سؤال: كيف إعتقادك فى الزبور؟

         4-савол: Забур ҳақида эътиқодингиз қандайдир?

جواب: أعتقد أن الزبور كتاب من كتب الله سبحانه و تعالى أنزله على سيدنا داود عليه السلام. و هو عبارة عن أدعية و أذكار و مواعظ و حكم. و ليس فيه أحكام شرعية. لأن داود عليه السلام كان مأمورا باتباع الشريعة الموسوية فيجب تعظيمه و احترامه إلا أننا لا ندرى له نسخة صحيحة.

         Жавоб: Забур Аллоҳ таолонинг китобларидан бири эканига ва уни Аллоҳ ўз Пайғамбари Довуд алайҳиссаламга нозил қилганига эътиқод қилурман. Забур дуолар, зикрлар ва ҳикматлардан иборат китоб бўлиб, унда шаръий ҳукмлар баён қилинмаган,чунки Довуд алайҳиссалам Мусо Пайғамбар шариатига эргашишга буюрилган эдилар. Шу боисдан биз Забурни улуғлашимиз ва ҳурмат қилишимиз лозим бўлади, лекин Забурнинг ўзгартирилмаган, асл нусхаси борлиги бизларга маълум эмас.

٥- سؤال: كيف إعتقادك فى الإنجيل؟

         5-савол: Инжил ҳақида эътиқодингиз қандай?

جواب: أعتقد أن الإنجيل كتاب من كتب الله سبحانه و تعالى أنزله على المسيح عيسى عليه السلام. و ذلك لبيان الحقائق و دعوة الخلق لتوحيد الخالق. و نسخ بعض أحكام التوراة الفرعية على حسب الإقتضاء و التبشير بظهور خاتم الأنبياء فيجب تعظيمه و تبجيله.

         Жавоб: Инжил Аллоҳ таолонинг китобларидан бири эканига ва Аллоҳ уни ўз Пайғамбари Ийсо Масиҳ алайҳиссаламга нозил қилганига эътиқод қилурман. Бу китоб ҳақиқатларни баён қилиш, бандаларни ўз холиқлари – Аллоҳнинг ваҳдонияти(ёлғизлиги)га даъват қилиш ва ҳолатнинг тақозосига кўра Тавротда келган баъзи жузъий масалаларнинг ҳукмини бекор қилиш мақсадида ҳамда Пайғамбарларнинг охиргиси бўлган Муҳаммад алайҳиссаламнинг башоратини бериш учун нозил қилинган. Шунинг учун бу китобни улуғлаш ва қадрлаш лозим бўлади. (Инжил китоби Сурёний тилидадир)

٦- سؤال: كيف إعتقاد العلماء الأعلام فى الإنجيل المتداول الآن؟

         6-савол: Бугунги кунда қўлларда мавжуд бўлган Инжил ҳақида Ислом уламоларнинг фикрлари қандай?

جواب: إعتقاد العلماء الأعلام أن الإنجيل المتداول الآن له أربع نسخ ألفها أربعة بعضهم لم ير المسيح عليه السلام و هم متى و مرقص و لوقا و يوحنا. و إنجيل كل من هؤلاء مناقض للآخر فى كثير من المطالب و قد كان للنصارى أناجيل كثيرة غير هذه الأربع لكن بعد رفع سيدنا عيسى عليه السلام إلى السماء بأكثر من مائتي سنة عولوا على إلغاء ما عدا هذه الأربعة تخلصا من كثرة التناقض و تملصا من وفرة التضاد و التعارض.

         Жавоб: Инжил ҳақида Ислом уламоларнинг фикри шулки, ҳозирги мавжуд Инжилга бандалар тарафидан ноўрин ўзгартиришлар киритилган ва ҳозирда қўлланилаётган инжиллар асосан тўрт нусхада бўлиб, уларни тўрт киши ёзганлар. Уларнинг баъзиси Ийсо алайҳиссаламни асло кўрмаган Мато, Марқус, Луқо ва Юҳаннолардир. Мазкур муаллифларнинг Инжиллари кўпгина мавзуларда бир-бирига зиддир. Насронийларнинг бу тўрт Инжилдан ташқари ҳам кўпгина Инжиллари бўлган, лекин Ийсо алайҳиссаламнинг Самога кўтарилишидан икки юз йил ўтгач бу Инжиллар орасидаги кўпгина қарама-қаршиликлардан ва зиддиятлардан қутилишлик учун ушбу тўрт Инжилдан бошқасини бекор қилдилар.

٧- سؤال: كيف إعتقادك فى القرآن؟

         7-савол: Қуръони карим ҳақида эътиқодингиз қандай?

جواب: أعتقد أن القرآن أشرف كتابا نزله الله سبحانه و تعالى على أشرف أنبيائه محمد صلى الله عليه و سلم. و هو آخر الكتب الآلهية نزولا و هو ناسخ لجميع الكتب قبله و حكمه باق ليوم القيامة لا يمكن أن يلحقه تغيير و لا تبديل. و هو أعظم آية على نبوة نبينا محمد صلى الله عليه و سلم لكونه أعظم المعجزات.

         Жавоб: Қуръони карим Аллоҳ таоло ўзининг энг шарафли  Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган энг мўътабар китобидир. Қуръон нозил қилинган илоҳий китобларнинг охиргиси бўлиб, ўзидан аввалги барча самовий китобларнинг ҳукмларини бекор қилган. Қуръоннинг ҳукми қиёматга қадар қолур, унга бирон ўзгартириш қилиниши асло мумкин эмас. Бу Қуръон энг улуғ мўъжизалардан бўлгани сабабли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Пайғамбар эканликларига энг катта далилдир. (Қуръон китоби араб тилидадир)

٨- سؤال: لأي شيء كان القرآن الكريم أعظم المعجزات؟

         8-савол: Нима сабабдан Қуръони карим энг буюк мўъжизалардан бўлди?

جواب: إنما كان القرآن أعظم المعجزات لكونه آية عقلية مدى الدهر يشاهدها كل حين بعين الفكر كل ذى حجر و سواه من المعجزات انقضت بانقضاء وقتها فلم يبق منها غير الخبر. و وجه إعجازه أنه بلغ فى الفصاحة و البلاغة إلى حد خرج عن طوق البشر فإن النبي عليه السلام تحدى به العرب و هم أفصح الأمم لسانا و أوضحهم بلاغة و بيانا و قد وصلوا فى عصره فى البلاغة و فصل الخطاب لحال يحير العقول و يدهش  الألباب و بقى فيهم ثلاثة و عشرين عاما و هو يتحداهم بالقرآن أعظم تحدى و يتصدى لتقريعهم به  و أثارة هممهم للتعرض للمعارضة أعظم تصدى فتارة يطلب منهم الإتيان بمثل سورة من القرآن و أن يستعينوا بمن شاؤوه من الإنس و الجان و تارة يسمهم بالعجز عن ذلك. و عدم قدرتهم على سلوك تلك المسالك. و هم ذوو النفوس الأبية و أهل الحمية و العصبية فعجزوا عن ذلك عن آخرهم. و تركوا المعارضة بالكلام إلى المعارضة بالجسم. و عدلوا عن المقابلة باللسان إلى المقاتلة بالسنان. و حيث عجز عرب ذلك العصر فما سواهم أعجز فى هذا الأمر. و قد مضى إلى الآن أكثر من ألف و ثلاثمائة عام و لم يوجد أحد من البلغاء إلا و هو مسلم أو ذواستسلام فدل أنه ليس من كلام البشر بل كلام خالق القوى و القدر أنزله تصديقا لرسوله و تحقيقا لمقوله و هذا الوجه وحده كاف فى الإعجاز و قد إنضم لهذا الوجه أوجه أحدها إخباره عن أمور مغيبة ظهرت كما أخبر ثانيها أن لا يمله السمع مهما تكرر. ثالثها جمعه لعلوم لم تكن موجودة عند العرب و العجم. رابعها إنبائه عن الوقائع الخالية و أحوال الأمم و الحال أن من أنزل عليه السلام كان أميا لا يكتب و لا يقرأ لاستغنائه عن ذلك بالوحى و اليكون وجه الإعجاز بالقبول أحرى.

         Жавоб: Қуръони карим энг улуғ мўъжизалардан эканининг боиси шулки, у бутун асрларда қолувчи ақлий далилдир,  ҳар бир ақл соҳиби фикр кўзи билан қараса ҳар доим унинг мўъжизаларини мушоҳада қила олур. Бошқа мўъжизалар эса вақт ўтиши билан тугаб кетган бўлиб, унинг фақатгина хабари қолган холос. Қуръоннинг мўъжизалигининг сабаби шулки, у фасоҳат ва балоғатда инсоннинг ақлий қобилияти даражасидан устундир.

           Чунки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларининг энг фасоҳатли ва балоғатли гапирувчиларидан бўлган ҳамда ўз асрида балоғатли ва ақлни лол қолдирадиган даражада гапга уста бўлган  арабларга Қуръон оятлари билан таҳаддий қилдилар (яъни, сизлар ҳам Қуръон ояти каби фасоҳатли, балоғатли бирон сўз айтинглар деб уларни лол қолдирдилар). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу арабларнинг ва ҳар доим уларга таҳаддий қилиб сўз билан енгиб, уларни мот қилар эдилар. Ва уларнинг олдига чиқиб улар билан тортишар ва уларга бор имконият билан қарши турар эдилар. Гоҳида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан Қуръон суралари каби биронта сура битишни ва бунинг учун хоҳ инслардан ва хоҳ жинлардан кимни хоҳласалар шулардан кўмак олишларини айтиб арабларни лол қилар эдилар. Ва гоҳида уларни бундай қилишдан ожиз эканликларини айтиб, улар ўта саркаш ва мутаассиб, кибрли қавм бўлишларига қарамай Қуръони карим йўлларига юришга қодир эмасликларини баён қилардилар.

         Ўша даврдаги барча араблар Қуръон ояти каби биронта оят келтиришдан ожиз бўлдилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сўз билан тортишишни қўйиб куч билан қарши туришга ўтдилар ва тил билан мунозара қилишни қўйиб найза билан мубораза қилишга киришдилар. Модомики, бу даврдаги араблар шундай ожиз эканлар, бошқалар ҳам улардан ожизроқлиги маълумдир. Ҳозиргача  1400 йилдан ортиқ вақт ўтганига қарамай балоғат илмига мутахасис бўлган олимлардан биронтаси бунга қодир бўла олмади, балким ҳаммаси  Қуръон балоғатига тан бериб, бош эгдилар ҳамда Қуръон инсон сўзи эмаслигини, у қувватлар ва қудратлар эгаси бўлган Аллоҳнинг каломи бўлиб, ўз Пайғамбарини ҳақ элчи эканини исботлаш ва унинг сўзларини амалга ошириш учун унга нозил қилганини тан олдилар. Мана шунинг ўзи (Қунъон ояти каби биронта оят келтира олмаслик) Қуръони каримни улуғ мўъжиза эканига етарли далилдир. Бундан ташқари ҳам бир мунча далиллар мавжуддир. Улардан бири Қуръонда ғайб (келажак) ишлар ҳақида хабар берилган ва кейинчалик бу айни Қуръонда айтилганидек зоҳир бўлган.

         Иккинчиси, Қуръонни қанча такрорлаб ўқилса ҳам уни эшитишни малол олинмаслигидир.

         Учинчиси, ўз даврида арабларда ҳам, ажамларда ҳам маълум бўлмаган илмларни ўз ичига олганлигидир.

         Тўртинчиси, аввалги ўтган воқеалар ва ўтган умматлар ҳақида хабар беришидир, ваҳоланки, Қуръон нозил қилинган зот – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммий яьни ўқиш ва ёзишни билмас эдилар, чунки у зот барча нарсани Аллоҳнинг ваҳийси орқали билгани боис ўқиш ёзишга муҳтож эмас эдилар, шунингдек Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммий бўлиб шундай илоҳий маълимотларни айтиши одамларнинг илоҳий ваҳийни қабул қилишларига ундагувчи бўлишига сабаб бўлур эди.   

«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида

Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 9- ҳадис
“Fiqhul akbar”   kitobi   Imom Abu Hanifaga mansub boʻlgan kitob.
“Fiqhul akbar”   kitobi   Imom Abu Hanifaga mansub boʻlgan kitob.
ҲАДИС ИЛМИ МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ
Ҳадис илми мавзусида маҳорат дарси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP