Тўлиқ Исми – Абу Абдуллоҳ Муҳамад ибн Ҳасан ибн Фарқад Шайбоний бўлиб, ҳижрий 133 йилда Восит шаҳрида дунёга келган. Отаси Шом қўшинида хизмат қилган. Имом Муҳаммад Куфада ўсиб улғайган, кейин Бағдодга кўчиб ўтган. Узот 189 йили Рай шаҳрида вафот этган.
Заковатли Муҳаммад, фиқҳда пешво, араб тили, наҳв ва ҳисоб фанлари бўйича етук даражага етади. Бу ҳақда ўзи бундай деган: «Отам ўзидан кейин 30 минг дирҳам мерос қолдирди. Шундан 15 мингини наҳв ва шеър ўрганишга, қолган 15 мингини ҳадис ва фиқҳ ўрганишга сарфладим».
Абу Ҳанифа (роҳимаҳумуллоҳ)га умрининг охирги йилларида шогирд тушади. Айтишларича, у зот дастлаб илм ўрганиш учун Имом Абу Ҳанифа (роҳимаҳумуллоҳ) ҳузурига келганида, « Қуръонни ёд ол », дейди. Етти кунда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, яна келади. Абу Ҳанифа дан кейин Имоми Абу Юсуф (роҳимаҳумуллоҳ)дан илм ўрганди. Фиқҳни пухта ўзлаштириб, камол топади. Шомда Имоми Авзоийдан ва Имоми Молик каби уломолардан ҳадис эшитди. Имом Молик каби уломалардан ҳадис эшитди. Имом Шофиъийнинг айтишича, Имом Муҳаммад бундай деган: «Мен Имом Молик ҳузурида уч йил туриб, ундан етти юз ҳадис эшитдим».
Имом Муҳаммаддан эса Имом Шофиъий, Абу Убайдуллоҳ Қосим ибн Салом, Ҳишом ибн Убайдуллоҳ Розий, Абу Сулаймон Жузжоний, Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Меҳрон, Али ибн Муҳаммад ибн Меҳрон, Али ибн муслим Тусий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Тадвин. У зотнинг қилган муҳим хизматларидан бири, узтозлари Абу Ҳанифани ва Абу Юсуф (роҳимаҳумуллоҳ)нинг фиқҳини ривоят қилиб, уларга кўпгина маълумотларни қўшиб, ҳанафий мазҳабида «Зоҳирур ривоя» деб танилган қимматли китобларига киритган. Улар қуйидагилар:
- “Ал-Мабсут” (“Ал-Асл”).
- “Ал-Жомеъ ал-сағир”.
- “Ал-Жомеъ ал-кабир”.
- “Ас-Сияр ас-сағир”.
- “Ас-Сияр ал- кабир”.
- “Аз-Зиёдот”.
Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти 1-курс талабаси
Абдусаломов Ҳожимурод тайёрлади.