SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди
07.12.2021 / Bo‘limda Yangiliklar

Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди

“Бугунги замонда мазҳабни, эътиқодни, бидъатни нима эканини идрок этмоқ ва буни онгли равишда тўғри тушиниб яшаш ҳақиқатан, ниҳоятда жасорат талаб қиладиган иш бўлиб қолди. Ана шу эътибордан бу ҳусусларга қайта-қайта мурожаат қилиш, талаб этилган масалалардан хисобланади”. (Проф.др. Шайх Абубакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ)
Ҳақиқатан, мазҳабсизликка бўлган тарғиб ва ундан сақланиш бугунги кунимизнинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ана шу масалани кенг кўламда ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида, 6 декабрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ҳамда таълим муассасаси талабалари ташаббуси билан “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусидаги талабалар илмий-амалий анжумани ташкил этилди. Бу анжуманда талабалар ўзларининг маърузалари билан қатнашишди.
Тадбир Таълим муассасаси мудири М.Насриевнинг кириш сўзи билан бошланди. М.Насриев ушбу ўтказилаётган анжуман нақадар долзарб ва муҳим эканини таъкидлаб ўтдилар ва анжуман қатнашчиларига қилаётган сайи-ҳаракатларига омад тиладилар.

Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (1)

Анжуманнинг асосий қисми маърузачиларнинг чиқишлари билан давом этди.

  • Таълим муассасаси 4 – босқич талабаси Содиқов Бобур. “Мазҳабга эргашиш зарурлиги, мазҳабсизлик залолатдир”.
  • “Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти 4 –босқич талабаси Саиджалолов Раҳматуллоҳ. “Мазҳабларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ривожланиш босқичлари”.
  • Таълим муассасаси 4 – босқич талабаси Ниғматов Жаҳонгир. “Мазҳаб ҳақида билишимиз зарур бўлган масалалар”.
  • Ўзбекистон халқаро ислом академияси 4 –босқич талабаси Комилов Ихтиёрхон. “Фиқҳий мазҳабларнинг ҳақлиги тўғрисидаги замонавий ҳужжат ва фатволар”.
  • Таълим муассасаси 3 – босқич талабаси Асланқулов Аброрбек“Фиқҳий масалалардаги ихтилофлар ва уларнинг ечими”.
  • Таълим муассасаси 2 – босқич талабаси Солиҳбеков Неъматулло “Ижтимоий тармоқларда мазҳабсизликка бўлган тарғиб ва ундан сақланиш усуллари”.
  • Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (2)
  • Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (3)
  • Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (4)
  • Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (5)
  • Анжуман якунида билим юрти устозлари ва қатнашчилари ўзларининг таклиф –мулоҳазаларини билдиришди.
    Тадбир сўнгида таълим муассасаси фиқҳ фани катта ўқитувчиси Ж.Холмўминов табдир борасидаги ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди ва талабаларга керакли кўрсатмаларни берди. Анжуман иштирокчилари мадрасанинг сертификати ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (6)
Билим юртида “Фиқҳий мазҳаблар ва ислом уммати бирлиги” мавзусида илмий-амалий анжумани ўтказилди (7)

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият
Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият
Билим юрти ўқитувчиси илмий семинарда қатнашди
Билим юрти ўқитувчиси илмий семинарда қатнашди
Кўкалдош мадрасасида спорт мусобақаси саралаш босқичи бўлиб ўтди
Кўкалдош мадрасасида спорт мусобақаси саралаш босқичи бўлиб ўтди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP