Оламнинг ўзи азалий ва абадий мавжуд, унинг яратучиси йўқ дейдиган кимсалардан бир гуруҳи Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан Яратувчининг борлигига нима далил бор, деб сўрашди.У зот: “Тут барги, унинг таъми ҳиди ва ранги Яратувчининг борлигига далилдир, ушбу нарсаларни биласизлар-а”- деб сўради. Улар : “Ҳа”,-дейишди. Имом Шофеъий: “Тут баргини ипак қурти ейди ,ундан ипак чиқади асалари истеъмол қилади ундан асал чиқади, қўй ейди, ундан қумалоқ чиқади, уни кийик ейди, миск халтасида миск тўплайди. Табиий ҳолати бир хил бўлса ҳам, кейинги ҳолатларини ким хилма-хил қилди”,-деди. Улар бу хусусда тафаккур қилиб қаттиқ таъсирланишди ва Аллоҳга иймон келтирдилар.
Абу Нувосдан Яратувчининг борлигига далил сўрашганида ушбу шеър билан жавоб берган:
Ернинг биносига таъаммул қил ва қара
Малик қилган нарсаларнинг асарларига,
Кумушлар ичинда тикилгувчи кўзлар,
Қўйилган тилло каби кўз қорачиғлар.
Забаржад дарахтида бордир гувоҳлар,
Улар Аллоҳга шерик йўқлигин айтар.
Муҳаммад яралганларнинг энг яхшисидир,
Маликнинг инсу жинга юборган элчисидир.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз ўринлики Яратгувчи зот борлиги ва бирлиги инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.Бизларнинг ҳар сонияда нафас олиб шу нафасни ҳеч бир қийинчиликсиз чиқара олишлигимиз ёрқин мисол бўла олади. Аллоҳ таоло барчаларимизни тафаккурсиз,ақл юритмай бир-у борлиги инкор этгувчилардан бўлиб қолишдан Ўзи асрасин.
Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Неъматов Муҳаммад Исо тайёрлади.