Аввал хабар берганимиздек 22 сентябрь куни “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида барча курс талабалари иштирокида курслараро футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа Шайхонтоҳур болалар-ўсмимрлар спорт мактаби ҳамкорлигида амалга оширилди.


Мусобақа икки кун давом этди. Тўртта курс талабалари 13 та жамоага бўлиниб ўзаро беллашдилар. Мусобақага таълим муассасаси мудир муовинлари, гуруҳ раҳбарлари, мударрислар ва барча курс талабалари ташриф буюрдилар.





Мусобақа ўйинлари жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Ушбу мусобақанинг финал босқичида 401 ва 402 гуруҳ жамоалари беллашдилар, баҳс муросасиз кечиб, ўйиннинг асосий вақти 3-3 ҳисоби билан якунланди ва ғолиб 11 метрлик пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтилар сериясида 401 гуруҳ талабалари 9-8 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнирда ғолиб бўлишди.






Ўтказилган мусобақадаги ғолиблар медаллар, билим юрти кубоги ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати





