Агар бир масала борасида Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ тарафларифан икки хил ривоят келган бўлса, икки ривоятнинг охиргиси ёки У зот тарафидан ихтиёр қилингани олинади. Агар ихтиёр собит бўлмаса Имом Абу Юсуфнинг сўнгра Имом Муаммад сўнг Имом Зуфар ва Ҳасан ибн Зиёд роҳимаҳумуллоҳларнинг ихтиёрларига юрилади.
Аммо бу ўринда Имом Абу Ҳанифа ва икки шогирдларининг ораларида қарама-қаршилик бўлса, Муфтий ижтиҳод аҳлидан бўлса ихтиёрли, бўлмаса Имом Абу Ҳанифанинг сўзларини олади.
Умуман олганда Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан маълум бир масалада кўп қавллар ва ривоятлар келган бўлиб бири бошқасига тескаридир. Бу бир неча ҳоатдан иборат.
Биринчи ҳолат: Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ишнинг аввалида бир қавлга юрганлар сўнгра у гапдан қайтиб бошқасига ўтган, мисол набийз (хурмо ивитилган сув)га таҳорат олиш масаласи ва ҳоказо. Бу ўринда охирги танлаган қавли олинади.
Иккинчи ҳолат: Ибн Обдийн роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Икки қавлдан бири Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздиларида кучли тарафи кўринмаса, У зотнинг фикрлари иккаласида ҳам тенг деб қаралади. Шунинг учун ҳам шогирдлари ва бошқа уламолардан битта масалада иккита қавлни тенг ривоят қилганини кўрасиз”.
Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ тарафларидан икки қавлнинг бирини ихтиёри ва кучли жиҳати айтилмаган экан, бу ўринда ҳанафий уламолари тутган қоидага юрилади. Буни Ибн Обдийн роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Росмул Муфтий” номлик манзумасида қуийдагича келтиради: “Бу ҳолатда Имом Абу Юсуфнинг ихтиёрлари, бўлмаса Имом Муҳаммадники, бўлмаса Имом Зуфар ва Ҳасан Ибн Зиёд (бу иккалалари бтта мартабада, бир ривоятда Имом Зуфар муқаддам туради дейилган) роҳимаҳумуллоҳларнинг сўзлари олинади”.
Учинчи ҳолат: Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг барча шогирдлари фақатгина устозларининг қавлларини ривоят қилишган холос.
Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ “Ал-ҳовий А-Қудсий” (Қози Жамолуддийн Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Саъийд Ғазнавий Ҳалабий Ҳанафий роҳимаҳуллоҳинг китоблари) дан нақл қилиб келтиради: “Ривоят қилинишича Имом Абу Ҳанифанинг барча катта шогирдлари айтишадики, биз бирор бир масалада устозимиздан келган ривоятдаги жавобдан ташқарига чиқмадик деганлар ва улар устозларига қаттиқ сўз беришган”.
Бу гапни Аллома Кавсарий қуйидагича изоҳлайди: “Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳулоҳ шогирдларининг ҳузурида бир масаланинг бир неча эҳтимолий жавобларини айтарди, шогирдлари мана шу айтилган жавоблардан бирини олишган демак масаланинг жавобини ҳам ўзи айтган бўлади”.
Қуйида Аллома Кавсарий роҳимаҳуллоҳнинг гапларини батафсил келтирамиз: “Ривоятда келтирилган барча қавл ва жавобларнинг эгаси Имом Абу Ҳанифа бўлишининг сабаби: У зот шогирдларига фиқҳни таълим беришда бир масаланинг турли хил жавобларини далиллари билан ўртага ташлаган шогирдлар эса уларни ҳар бирини жавоби борасида устоз билан муноқаша қилишган масалан битта масалада учта эчим бўлса биринчи жавобдан иккинчини, иккинчисидан учинчисини таржйҳ қилишган шу йўсинда шогирдларини фиқҳ фанининг юқори чўққиларга олиб чиққан натижада мазкур масалани муайян ва мустаҳкам жавобини топишга ундаган. Камдан кам ҳолларда топиладиган ҳолатлар ҳам рўй берган”.
Улардан баъзилари ўзининг ижтиҳоди билан устози айтган жавобдан бошқа эҳтимолларни ҳам топиб уни таржиҳ қилган. Бу бир кўринишда унинг сўзи бўлсада, аммо масалани келтиргани ва аввалда деярли барча жавобларни айтган устознинг гаплари бўлиб қолаверади.
Бу гапнинг исботи Ибн Абу Аввом (тўлиқ исми Абу Аввом Қосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Яҳё ибн Ҳорис ибн Абу Аввом Саъдий Миср қозиларидан Имом Тоҳовийдан ҳадис ривоят қилган) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳаммодан у Муҳаммад ибн Шужўдан : “Ҳасан ибн Абу Молик, Аббос ибн Валид, Бишр ибн Валид ва Абу Али Розийлардан қуйидагиларни айтаётганларини эшитдим, улар Абу Юсуфдан қуйидаги сўзини эшитганлар: “Мен Абу Ҳанифага бирор сўзида қарши чиқмаганман””.
Имом Кардарий (Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Шиҳоб ибн Юсуф Кардарий Хоразмий бўлиб Баззозий нисбаси билан машъҳур бўлган, ҳанафий фуқаҳоарининг имомларидан) Найсобурийдан нақл қилади: “Имом Абу Юсуф қози бўлган вақтларида унинг ҳузурига Исмоил ибн Ҳаммод ибн Имом (Имом Абу Ҳанифанинг набиралари)кирди ва ўша пайтда икки ҳусуматчи ҳам келиб қолди, ҳукмни Имомнинг фикрига асосланиб чиқарди, Имом Абу Юсуфга сиз бу масалада Имомнинг фикрига хилоф қилдингиз”, деди.
Шунда, Имом Абу Юсуф устозимизга фақатгина унинг илмини ўрганиш учунгина хилоф қилганмиз ҳукм вақтида шайхимизнинг қарашларидан бизнинг фикрларимиз юқорига чиқмаган деди.
Шунга ўхшаш мисол Имом Муҳамммаддан ҳам келган.
Камолиддин Мирзаев
Кўкалдош ЎМИБЮ мударриси






