SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Виждон эркинлигининг ўзига хос хусусиятлари
23.07.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Виждон эркинлигининг ўзига хос хусусиятлари

Виждон ва дин эркинлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси олиб бораётган сиёсатнинг устувор вазифаларидан саналади. Шу боис сўнгги йилларда республикамизда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада виждон эркинлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, қонунчиликни инсон ҳуқуқларига оид халқаро андазалар асосида такомиллаштириш ҳам республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг долзарб вазифаларидан деб қаралмоқда. Хусусан, 2021-йил 5-июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис томонидан тақдим этилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Мазкур қонун АҚШ, Европа Иттифоқи ва жаҳоннинг илғор давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича марказлари ҳамда халқаро ташкилотлари мутахассисларининг таклиф ва тавсияларини ўрганган ҳолда ишлаб чиқилди. Янги қонуннинг олдинги қонундан асосий фарқли жиҳатлари шундаки, бу ҳужжатда фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатлари кучайтирилди, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилди, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсати такомиллаштирилди.

Бундан ташқари, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга таъриф берилди. Бу орқали олдинги қонунда мавжуд бўлган мавҳум тушунчалардан воз кечилди. Шунингдек, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар таъминланишининг кафолатлари, шу жумладан, юқори турувчи орган ёки судга мансабдор шахсларнинг диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича улар судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод этилиши мустаҳкамлаб қўйилди. Бу эса диний ташкилот ва давлат органлари ўртасидаги муносабатлар шаффофлигига хизмат қилади. Ўз навбатида, диний ташкилотларга нисбатан кузатилиши мумкин бўлган турли ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олади.

Илгари диний ташкилот раҳбарлигига номзод хорижий давлат фуқароси бўлса, бу шахснинг раҳбар бўлиш имконияти чекланарди. Яъни олдинги қонуннинг 8-моддасида “Диний ташкилотлар раҳбарлигига Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахсларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиб олинади” деган жумла асосида муайян чекловлар ўрнатилганди. Бу эса баъзи диний ташкилот вакилларига муайян қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Янги қонунда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида диний ташкилот раҳбарлигига кўрилаётган чет эллик фуқаро номзодини Дин ишлари бўйича қўмита билан келишиш ҳамда бу шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаблар бекор қилинди.

Диний ташкилотларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ маъмурий буйруқбозлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида диний ташкилотни тузиш ва рўйхатга олишнинг электрон тизимига ўтказиш тартиби ўрнатилди. Ўз навбатида, бу амалиёт диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг тезлашувига хизмат қилади. Илгари рўйхатга олиш органи томонидан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ой деб белгиланган эди. Янги қонунда бу муддат 3 баробар қисқартирилди ва бир ойлик муддатда диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар кўриб чиқилиши мустаҳкамланди. Шу билан бирга, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларининг тўлиқ рўйхати кўрсатиб ўтилди. Бу эса рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ амалиётнинг шаффофлиги янада ортишига сабаб бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сонли қарор талабларида диний ташкилотларни тузиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган розилик хати ҳам зарурий талаб сифатида белгиланган эди. Бу эса диний ташкилот тузиш билан боғлиқ жараёнларнинг мураккаблашувига сабаб бўларди. Янги қонунчиликда диний ташкилотларни тузишни соддалаштириш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштироки бекор қилинди.

Шунингдек, 1998-йилда қабул қилинган қонунда диний ташкилот тузиш учун ташаббускор шахслар сони энг камида 100 нафар бўлиши қоида тариқасида ўрнатилганди. Эндиликда, маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 нафардан 50 нафаргача қисқартирилди. Бу ҳолат ҳам қонуннинг либераллиги янада ортишига хизмат қилган.

Умуман олганда, қабул қилинган қонун инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумеътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни қамраб олган ҳолда юртимиз аҳолисининг менталитети, ўзига хос жиҳатлари ва дин эркинлиги билан боғлиқ орзу-истакларини ўзида мужассам этган.

Шукруллоҳ ЖЎРАЕВ,
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими
Манба: «Ватанпарвар» газетаси 2021-йил 23-июл, 29-сони

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 16- ҳадис
Қуръонни хатм қилиш қачон бошланган?
Онамнинг ниятлари
“Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч”
“Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP