Ўн бир ойнинг султони бўлмиш,
Эй Рамазон тезроқ бўлсанг-чи,
Ражаб ҳамда Шаъбондан ўтиб,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Саҳобалар сени кутдилар,
Келганингда маҳкам тутдилар.
Кетиб қолсанг, йиғлаб айтдилар:
“Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!”
Гуноҳлардан покланган ойсан,
Шайтонлар ҳам боғланган ойсан,
Шахватлар ҳам кесилган ойсан,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Ҳолдан тойдик гуноҳлар қилиб,
Қорин кетди овқатга тўлиб,
Таровехсиз кечалар ўтиб,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Сабр-тоқат синалмиш сенда,
Гуноҳ дув-дув тўкилмиш сенда,
Ҳақиқий қул билинмиш сенда,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Беиймонга сенинг йўқ фарқинг,
Мусулмонлар билишар қадринг,
Қалбларга бор ажиб малҳаминг,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Қуръон ҳатми бир йилда бир бор,
Мусулмонга яна не даркор?!
Сендан гўзал қандай бир ой бор,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Сени кутса, ҳар бир мусулмон,
Вужудидир дўзахга харом.
Кутиш ҳамма нарсадан ёмон,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!
Фақир бўлди савобда ғариб,
Бу кун ёш бўлса,ҳам кетгайдир қариб,
Шул ожизни нордан қутқариб,
Эй Рамазон, тезроқ келсанг-чи!!!
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Мусабоев Камрон






