SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ёшларнинг интернет ва компютер ўйинларига қарам бўлиб қолиш сабаблари
22.03.2018 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar

Ёшларнинг интернет ва компютер ўйинларига қарам бўлиб қолиш сабаблари

Замон шиддат билан ривожланиб бораётган даврда ёшларнинг тарбияси бугуннинг долзарб мавзуси бўлиб турибди. Айниқса ёшлар интернет ва компютер ўйинларига муккасидан кетиши нафақат ота-оналарни, балки барчани ташвишга солмоқда. Ёш авлоднинг тарбиясига ҳозир давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимиз интернет ва компютер ўйинларига қарам бўлиб қолишига сабаб бўладиган айрим сабабларни келтириб ўтамиз.

  1. Ота – оналарнинг муҳаббатини етишмаслиги ҳисси борлигидан.Ота-оналар бу гапдан хафа бўлишлари табиий ҳол, негаки улар ўз фарзандлари учун ҳамма нарсага  тайёр турадилар ва керак бўлса жонларини берадилар. Аммо бу ерда муҳаббатнинг айни ўзи ҳақида гап кетаётгани йўқ, гап фақат унинг кўринишлари ҳақида кетаяпти. Масалан, ўсмирлар учун ота-она уларга ёш боладек муомала қилётганини  ҳақорат деб қабул қилишади. Уларга бўлган ишонч етишмовчилигини бошларидан ўтказишади. Шунинг учун ҳам кўнгилдан бўлган суҳбат рўёбга чиқмайди. Айни шу кўнгилдан бўлган суҳбат болага муҳаббат ва ҳимояланганлик ҳиссини беради.
  2. Ўсмирлар муаммоларининг аҳамиятмини катталар томонидан муҳим эмас деб саналиши.Одатда ота-оналар ўз фарзандларининг ташқи атрибутикаси (яхши овқатланиш, яхши  кийим кийишига, таълим олиш)га эътибор қаратишади. Аммо тенгқурлари билан тортишиб қолиши, ким биландир аразлашиб юриши ва кимгадир кўнгил қўйиши каби ички кечинмалари иккинчи даражали бўлиб қолаверади.
  3. Организмда гормонал ўзгаришлар.Гормонлар таъсири остида ўсмирлар сабабсиз ҳафа бўлиб юриши ва ўкинишни бошдан кечиришади. Салбий изтироблар ўсмирларни эгаллаб турганда ота-оналар ва ўқитувчилар уларда фақатгина “ёмон ахлоқни” кўришади. Реал дунёдаги муаммолар болаларни виртуал дунёга итаради, ундайди, у эса  ҳар доим ҳам хавфсиз бўлавермайди.
  4. Тенгқурларнинг таъсири.“Ёмон дўст” деган гап дунё сингари “қадим” эканлиги ҳаммага маълум. Авваллари бу гапни реал ҳаётдаги муносабатларга ишлатилган бўлса , эндиликда ижтимоий тармоқларда ҳам шундай  “Ёмон дўстларга” қўшилиб қолиш осон бўлиб қолди. Ҳақиқий дўстлар билан эса муносбатлар боши берк кўчага кириб қолганлигича қолаверади.

Кўпгина ота – оналар ўз фарзандларини информацион химояси ҳақида бош қотиришади ва кўплаб сайтлар бу ҳақда керакли тавсиялар бериб келишади. Асосан компьютерга ўрнатилган “ота-она назорати” саволга жавоб бўлиб хизмат қилади. Аммо катталар учун тузилган сайтларга мобил телефондан кириш мумкинлиги эсдан чиқиб колади. Бундан ташқари статистика шуни кўрсатадики, кўпгина ёш болалар ҳимояланиш тизимларини айланиб ўтишга ҳаракат қилишади ва кўплари шу ишни уддасидан чиқишади. Яъни муаммо яна ота ва бола ўртасидаги можарога кўчади. Катталар жуда бўлмаганда ўзларини тинчлантиришлари учун қандайдир йўлларни топишади, фарзандлари эса гўёки ўз ҳуқуқларини чекланганлиги тан олгандек бўлиб туришади, амалда болани виртуал дунёга қизиқишини орттирадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ўзгармай қолади.

Фарзандларимизни интернетдан ҳимоя қилиш муаммоси биз учун қандайдир чуқур бўлиб туюлади. Муаммо эса интернетни ўзида эмас балки баъзи бир маълумотлар ва ўйинларда эканида бўлади. Чунки интернетда ёмон маълумотлар яхши маълумотлардан кам экани ҳеч кимга сир эмас.

Демак бу каби сабаблар ёшларда кузатилиши табиий ҳол. Ота-ота ва тарбияга масъул бўлган бошқа шахслар шуларни ҳам ҳисобга олиши керак бўлади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти  тарбиячи-мударриси Рустам Ахунджанов.

What you can read next

“Koʻkaldosh” islom bilim yurti vakillari kitob taqdimotida faol ishtirok etishdi
“Koʻkaldosh” islom bilim yurti vakillari kitob taqdimotida faol ishtirok etishdi
ИФТОР ПАЙТИДАГИ СУННАТ АМАЛЛАР
Ифтор пайтидаги суннат амаллар
Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Фирдавсу-л-иқбол” номли асари
Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг “Фирдавсу-л-иқбол” номли асари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP