Ҳар қачон театр инсонни тарбиялаб, ўзидан нур таратувчи маскан бўлиб келган. Маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий «Театр — ибратхонадир», деган бўлса, юртбошимиз «Театр, бу — маънавият ўчоғи, ижод аҳли инсон қалбининг муҳандисларидир», деб юксак тарифни бердилар.
Халқимиз намоёндаларининг ушбу сўзларига амал қилиб ҳамда Ҳазрати Алишер Навоийнинг таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалари Ўзбек Миллий академик театрида Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосида намойиш этилган “Бахром ва Дилором” спектаклини томоша қилишга боришди. Ушбу театр томошаси талабаларда катта таассурот уйғотди. Юртимиз саҳна усталари томонидан маҳорат билан ижро этилган ушбу спектакльни жонли равишда саҳнада кўриш томошабин онгида бутунлай бошқача тасаввур уйғотади. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида маънавий ва маърифий руҳдаги бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб туришидан мақсад талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўтмиш тарихимизни яхшироқ ўрганиши, ҳозирги ойдин ҳаётимизга шукроналик ҳамда буюк келажагимизга ишонч туйғуларининг уйғотишдир.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






