SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти.
19.12.2025 / Bo‘limda Yangiliklar

“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти.

Бугун, 19 декабрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нашр этилган китоблари ҳамда “Нурул яқин” асарининг академик таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирга Тошкент ислом институти катта ўқитувчилари — сийрат фани устози Абдулазим домла Зиёуддин ҳамда Баҳодир домла Аъзамов ташриф буюрди.
Тадбирни билим юрти мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Маъмуржон домла Эркаев очиб бериб, бугунги кунда сийрат ва ислом тарихи фанларининг долзарб аҳамияти, ҳар мусулмон ислом тарихидан озми-кўпми билимга эга бўлиши зарурлиги, бу борада эса “Нурул яқин” китоби кўп йиллардан буён халқимизнинг ислом тарихини ўрганишида муҳим аҳамият касб этиб келаётганини таъкидлади. Шунингдек, Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нашр этилган китоблари, хусусан “Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи) асарининг илмий ва тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (1)
“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (2)
“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (3)

Шундан сўнг, Абдулазим домла Зиёуддин энг аввало Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг нашр этилган китоблари, хусусан “Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи) асарининг илмий ва тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. “Нурул яқин” асарининг муаллифи ҳамда ушбу китобнинг сийрат фани манбалари орасида тутган ўрни ҳақида маълумот берди. Ўз тадқиқотларига кўра, мазкур асар “Сийратул Ҳалабия” китобидан қисқартирилган ҳолда тайёрлангани, изоҳлар ёзиш жараёнида ушбу манба ҳамда бошқа кўплаб сийрат асарларидан фойдаланилганини таъкидлади. «Нурул яқин» китоби илгари ҳам ўзбек тилига бир неча бор таржима қилинган бўлса-да, кўплаб толиби илмларнинг сўрови билан ушбу академик таржимага қўл урганини, таржима жараёни узоқ ва машаққатли меҳнат талаб этганини баён қилди. Шунингдек, Мадина даврига оид қисм устида олиб борилган саъй-ҳаракатлар, муҳаррир билан бўлган илмий муҳокамалар ва таржиманинг илмий савияси ҳақида ҳам маълумот берди. Муаллиф сўзи сўнгида талабаларга сийрат фанини ўрганишда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан қимматли маслаҳатлар берди.

“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (4)
“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (5)

Тадбир давомида Баҳодир домла Аъзамов сўзга чиқиб, “Нурул яқин” китобининг таржимасидаги ўзига хос жиҳатлар, асарда бошқа китобларда кам эътибор берилган масалаларга алоҳида урғу берилгани, китобдаги изоҳларнинг илмий жиҳатдан жуда қимматли экани, академик таржима юксак савияда амалга оширилганини қайд этди. Айниқса, талабалар илм ва малакаларини оширишда асл арабий матн билан ўзбекча таржимани солиштириб ўқишлари муҳим эканини таъкидлади.
Тадбир якунида устозлар ва талабалар томонидан берилган қизиқарли саволларга атрофлича жавоблар берилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир иштирокчилар учун жуда манфаатли ва мазмунли бўлди.

“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (6)
“Эй бандаларим” (бир қудсий ҳадис шарҳи), “Инсон қадри” ҳамда “Нурул яқин” китоблари тақдимоти. (7)

Тадбир меҳмонларига билим юрти томонидан миннатдорчилик сифатида ҳадялар тақдим этилди.

«Koʻkaldosh» OʻMIBY Matbuot xizmati

What you can read next

Mustaqillik — uluğ ne’mat
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилган таомлар (2-қисм)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тановул қилган таомлар (2-қисм)
Равотиб суннат намозлари (Бомдод намозининг равотиб суннати)
Равотиб суннат намозлари (Пешин ва Аср намози равотиб суннатлари)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP