Имом Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ бир куни кемага миндилар ва соҳил бўйида акса урган ва «Алҳумдулиллаҳ» деган кишини эшитиб қолдилар. Сўнгра бир қайиқни дирҳам эвазига ижарага олиб, у киши олдига бордилар ва «Ярҳамукаллоҳ» деб кемаларига қайтдилар. Имом Абу Довуднинг асҳоблари бу ишларининг сабабини сўраганларида «Шоядки бу акса урган киши дуоси ижобатдир»- деб жавоб бердилар. Кемадагилар уйқуга кетгач «Батаҳқиқ, Абу Довуд Аллоҳ таолодан жаннатни бир дирҳам эвазига сотиб олди» деган овозни тушларида эшитишди.
Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ «Сунани Абу Довуд» китоби соҳиби бўлиб унда Пайғамбар алайҳисаломнинг муборак ҳадисларини жамлаганлар.
Бу қиссани Ибн Абдулбарр кучли санад билан ривоят қилганларини Ҳофиз ибн Ҳажар ўзларининг “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳларида айтиб ўтганлар. Эй иймондаги дўстларим маъруф ишлардан ҳеч бир нарсани паст санаманг! Эҳтимол кичик бир амал сизни жаннатга олиб киради.
Аллоҳим бизларни анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга тирилтиргин!
Маматқулов Достон
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3 курс талабаси






