ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
18.04.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари

Абу Ҳанифа (р.ҳ) устозига ўринбосар бўлганидан, то умрининг охирига қадар шогирдларига илм ва фиқҳ ўргатдилар. У зотдан беҳисоб муҳаддис ва фақиҳлар дарс олди. У зотга бошқа имомларга бўлмаган даражада кўплаб асҳоблар ва шогирдлар  насиб этди.

Тадқиқотчилар у зотнинг шогирдлари 800 нафардан ошишини айтишса-да, энг асосий ва машҳурлари 36 нафардир. Улардан 28 нафари қозиликка лаёқатли, 6 нафари фатво беришга муносиб, 2 нафари эса – Абу Юсуф ҳамда Зуфар қози ва фатво арбоби эдилар.  Абу Ҳанифа (р.ҳ) нинг ўзи шогирдларини шу тартибда баён қилгани нақл қилинади. Бу рўйхатга Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний киритилмаган. Чунки у Абу Ҳанифадан уч йилдан сал кўпроқ сабоқ олди, устози вафот этганда 18 яшар эди. Бунда қозилик учун керак бўладиган билимини олиб улгурмаганди. Албатта шунга  қарамай  Абу Ҳанифа (р.ҳ) нинг барча фиқҳий ва қозиликка алоқадор фикрлари Шайбоний асарларида ўз аксини топган.

Вакиъ ибн Жарроҳ бундай деди: “Абу Ҳанифа қандай ҳам хото гапирарди?! Ахир, унинг ёнида ҳадисларни ёд билган Абу Юсуф, қиёсда Зуфар, чуқур илмда Ҳафс ибн Фиёс, араб тилида Муҳаммад ибн Ҳасан, зуҳд ва парҳезкорликда Довуд Тоийдек зотлар бор-ку!”

Тўрт мужтаҳид имом Зуфар, Абу Юсуф, Муҳаммад ва Ҳасан ибн Зиёд (р.ҳ) Абу Ҳанифа (р.а)нинг фиқҳини китоб қилиб, мазҳабини бошқа ўлкаларда ҳам кенг ёйишга беқиёс ҳисса қўшишган…

Булар ичида Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасанларнинг ҳиссаси аҳамиятга моликдир. Улар Аллоҳ таолонинг фазли билан ҳанафий мазҳаби масалаларини тадвин қилиб, ёйиш ва ривожлантиришга киришишди. Шунинг учун  мазҳабда “Соҳибайн” унвонига сазовор бўлишди.

                     Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти талабаси Абдусатторий Абдуллоҳ  тайёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 18- ҳадис
Соvid-19 – коронавирус пандемияси инсониятга ўзлигини англатган синов
Имом Шофеъийнинг фасоҳати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори