ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
18.02.2020 / - Мақолалар

Суннийлик эътиқодидаги тизим асосчиси (3-қисм)

“Тавҳид китаби” асари-ноёб хазина

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг бош асарларидан бири “Тавҳид китаби” дир. Бу китобнинг номи унинг мазмунига далолат қилиб турибди. Имом Мотуридий ўзларининг бу асарларида мутакаллимлар услуби ила Аҳли сунна ва жамоанинг эътиқодини баён қилганлар.

1. Муаллиф ўз китобини ақийдада тақлид қилиш ботил эканини баён қилиш билан бошлайди. Сўнгра маърифат ва уни ҳосил қилиш воситалари ҳақида баҳс юритади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, Мотуридийгача мутакаллимлардан ҳеч ким маърифат назариясига аҳамият бермаган. У кишидан ўрганиб, кейин келган ҳаммалари бу борада сўз юритганлар.

2. Имом Мотуридий ўз китобларида жисмларнинг кейин пайдо бўлганига нақлий, ақлий ва ҳиссий далиллар келтирганлар. У киши худди шу далилларни Аллоҳ таолонинг борлигига ҳам далил қилиб келтирадилар.

3. Имом Мотуридий Аллоҳ таолонинг борлигига бошқа файласуф ва мутакаллимлардан айрича, фарқли бир далил келтирадилар. Бу далил дунёда ёмонлик борлигидир: агар оламнинг яратувчиси бўлмаса, унда ёмонлик бўлмас эди.

4. Имом Мотуридийнинг айтишларича, Аллоҳ таоло азалдан Ўзини Ўзи сифатлаган сифатларга эга бўлган. Бунда зотий-ўзига ва феълий-яратганга оид сифатларнинг фарқи йўқ. Аллоҳ таолонинг исмлари фақат шариат манбаларида келганидек бўлиши лозим. У Зотни бошқа исмлар билан номлаб бўлмайди.

5. Имом Мотуридий Аллоҳ таолони кўриш кайфиятсиз бўлишини таъкидлайди. Мазкур кўриш мўминлар учун охиратда бўлиши ва бу дунёда бўлмаслигига Қуръони Каримдан оятларни далил қилиб келтиради.

6. Роҳманнинг Аршга истивоси ҳақида имом Мотуридий қуйидагиларни ёзадилар: У Зот ўзгаришдан, заволдан, ботилликдан устундир…

7. Инсон аслида ихтиёри ўзида бўлган иш бажарувчидир. Аллоҳ таоло инсонга амал ва ихтиёр ҳаққини берган.

8. Имом Мотуридий “Тавҳид китаби” да қазо ва қадар масаласига ҳам бошқа масалалар қатори, батафсил тўхталган.

9. Мўмин киши гуноҳи кабира қилгани учун Исломдан чиқмайди. Иймон ва куфрнинг орасида – икки манзила орасида манзила йўқ.

10. Имом Мотуридий китобда бир неча фаслларни мажусийлар, зиндиқлар, даҳрийлар, суфустоийлар ва бошқаларнинг эътиқодлари ботил эканини баён қилишга бағишлаган.

Суннийлик эътиқодини қуйидагича тизимга солган;

Шундай қилиб, худди фиқҳ илмида бўлгани каби ақийда илмида ҳам уламоларимиз керакли қоида ва низомларни жорий қилиб, Қуръони Карим ва Суннатда келган ақийда бобидаги ҳукмларни оддий халққа тушунтириб бериш йўлларини ва услубларини, қонун ва қоидаларни ишлаб чиқдилар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиб кўрсатдилар.

Ана шундай қилиб, ақийда бўйича ҳам мусулмон умматининг бирлиги таъминланди. Мусулмонларнинг асосий оммаси Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби ақийдасида бирлашдилар. Мазкур мазҳабнинг ақийдаси уларнинг бу борадаги метин қўрғонига айланди ва уларни турли ақийдавий адашувлардан, хуружлардан ҳимоялаб келиш воситасидир.
Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси магистранти Мадаипов Аҳрорбек

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ЁШЛАР ВА АЛЛОҲ ТАОЛОГА БОҒЛАНИШ
Ғанимат зотлар
Жаннат – оналар оёғи остида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори