SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
17.04.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Роббиси ҳузурида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари (Шамоилул Мустафо)

Пайғамбар алайҳиссаломнинг улуғланишларига Фатҳ сурасида келган далиллар

Фатҳ сураси ҳижратнинг олтинчи йили, яъни Росулуллоҳ алайҳиссалом Ҳудайбиядан Мадинага томон қайтиб келаётганда ёки Мадинадалик пайтларида нозил бўлган. Бу суранинг фазилати ҳақида қуйидаги ҳадис собит бўлган: «Ҳақиқатан, Менга шундай бир сура нозил қилиндики, у менга дунёдаги нарсалардан севимлироқдир».

Имом Аҳмад ва имом Бухорийнинг Умар розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятида: «Бу кеча менга шундай бир сура нозил бўлдики, у мен учун дунё ва ундаги нарсалардан севимлироқдир: «(у) Албатта биз сенга равшан фатҳни бердик» (Фатҳ сураси, 1-оят), дейилган. Бу суранинг бошидаёқ кўп фазилатлар ва беҳисоб неъматлар берилгани айтиб ўтилган. Бу фазилат ва неъматлар Ҳудайбия сулҳи ва Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг мушриклар устидан қўллари баланд келиши, у зотнинг аввалги ва кейинги барча хато-гуноҳлари мағфират қилиниши, дунёю охиратда неъматлар тўлиқ қилиб берилиши ва бошқалардан иборат.

Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ: «Аллоҳ таолонинг Ўз Росулини Ўзига ҳабиби қилиши, ҳаёти билан қасам ичиши, шариати билан бошқа пайғамбарларнинг шариатларини бекор қилиши, олий мақомга олиб чиқиб, меърожда нигоҳларини бурмай, ҳаддан оширмай тутиб туриши, араб ва ажамларга пайғамбар қилиб юбориши, ўзлари ва умматларига ғанимат-ўлжаларни ҳалол қилиши, шафоат қилувчи ва шафоатини қабул этилувчи қилиши, Одам болаларининг саййиди этиб, номларини номига, розиликларини розилигига боғлаши ва тавҳиднинг икки рукнидан бири бўлишини ихтиёр этиши кабилар Аллоҳ таолонинг Пайғамбарига неъматини тўлиқ қилиб бериши жумласидандир», дейди. Мана шундай гўзал сифат ва фазилатлар Мадинада нозил бўлган Фатҳ сурасининг: «Албатта биз сенга равшан фатҳни бердик», деган биринчи оятидан «Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир», (Фатҳ сураси 1-10-оятлар) деган оятларида абадул абад муҳрлаб қўйилган. Фатҳ сурасининг илк оятларида Пайғамбар алайҳиссаломнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги улуғ мақоми ва мушарраф этилган неъматлари баёни баробарида қатор фазилатлари ҳам бирма-бир зикр этилади.

Биринчи фазилат. Бу очиқ-ойдин фатҳ бўлиб, бу фатҳ орқали Аллоҳ таоло Ўз Росулига душманлари устидан зафар қозониб, сўзи ва шариати юксак бўлиши ҳақидаги тақдирда битилган ҳукмини билдирди. Бу яққол устунлик шундан иборат бўлдики, Пайғамбар алайҳиссалом айни вақтдан бошлаб заифлик ҳолатидан кучлилик ҳолатига ўтдилар. Ҳатто душманлари ҳам, Макка водийси ва унинг атрофида ҳукмронлик қиладиган Қурайш ҳам кучлар тенглашганини тан олишди. Ўша ҳолат Аллоҳ таолонинг: «Албатта биз сенга равшан фатҳни бердик», деган сўзида ўз ифодасини топган. Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Хайбар, Фадак ва бошқа фатҳларни амалга оширди. Ҳудайбияда бемисл мўжиза юз берди. У ерда бир қудуқнинг суви ерга сингиб, қуриб қолган эди. Пайғамбар алайҳиссалом оғзиларига сув олиб қудуққа пуркаганларида яна қудуқ олдинги ҳолига қайтиб, сувга тўлди. Ҳамма сувдан ичиб, чанқоғини қондирди.

Иккинчи фазилат. Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечирилганликлари, яъни олдинги ва кейинги гуноҳлари авф этилиши. Аллоҳ таоло Ўз Набийсини мушарраф қилган ҳақиқий хотиржамлик ва омонлик мана шудир. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сенинг аввал ўтган гуноҳларингни ва кейингиларини мағфират этиши учун…». Бунинг маъноси кенгроқ шарҳланса, агар сенинг олдинги гуноҳинг бўлса ҳам, кейинги гуноҳинг бўлса ҳам, барчасини кечирдик, деган маъно чиқади. Бу тасаввур қилиш учун келтирилган, холос. Пайғамбар алайҳиссалом гуноҳга йўл қўйиб, ундан кейин кечирилишини англатмайди. У зотдан гуноҳ содир бўладими ёки йўқми, ҳар қандай ҳолатда кечирилганини, Роббиси ҳузурида мақоми юксаклигини билдиради.

Учинчи фазилат. Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбарига неъматини мукаммал қилиб бериши. Бу неъмат у зотга мутакаббирларни бўйсундириб, таслим қилиш, тан олдириш ёки у зотда нубувват ва подшоҳликни, динида олийлик ва барча динлардан устунликни жамлаш ёхуд Макка, Тоиф ва барча шаҳарларни фатҳ қилишдан иборат. Росулуллоҳ алайҳиссалом шак-шубҳасиз Маккаи Мукаррамани жуда яхши кўрганлар. Чунки бу шаҳар нубувват маъдани ҳисобланиб, қибла ҳам шу ерда жойлашган. Аниқроғи, Пайғамбар алайҳиссаломга неъматни тўлиқ қилиб беришдан мақсад, дунёда номларини юксалтириб, ёрдам бериш, кечириш, жаннат ва саодатга элтувчи тўғри йўлга бошлаш, бетакрор устунлик ато этиш, мўмин умматларининг қалбларига хотиржамлик ва осудалик ато этиш, уларга мустаҳкам эътиқод ва иймон зиёдалиги ҳамда буюк ғалаба ва мағфират хушхабарини етказишдир.

Ҳудайбия сулҳидан кейин Макка фатҳ бўлиши ҳақидаги хушхабар унинг Мадинаи Мунавварадан ҳам ва бошқа шаҳарлардан ҳам афзаллигига далолат қилади. Чунки Макка мушриклар пойтахти бўлиб, араблар Исломни қабул қилишда Макка аҳлининг муносабатига қараб туришар, агар Исломга киришса, уларга эргашишга тайёр эдилар. Шу эътибордан Макканинг ўрни беқиёс бўлиб, ушбу шаҳар аҳлининг Исломга кириши ён-аторфдаги барча арабларнинг ёки уларнинг аксар қисмини Исломга киришига сабаб бўлар эди.

Тўртинчи фазилат. Росулуллоҳ аалйҳиссаломнинг гувоҳ қилиб юборилишлари бўлиб, буни Аллоҳ таолонинг мана бу сўзида баён қилинган: «Албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Аллоҳ ва Унинг Росулига иймон келтиришингиз, Уни қўллаб-қувватлашингиз, улуғлашингиз ҳамда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтишингиз учун».[1]

У зот Қиёмат куни умматлар тавҳидига гувоҳлик бериб, уларга нажот диёрида савоб ёки мағфират хушхабарини етказадилар. Душманларини тушажак азобдан огоҳлантириб, ундан қўрқишга, куфр, фисқ-фасод ва бидъат каби турли залолатлардан сақланишга чақирадилар. Тавфиқ ато этилган зотлар Аллоҳ ва Росулига иймон келтириб, у зотни беҳад улуғлаш баробарида қўллаб-қувватловчи ва душманлардан қўриқловчига айланадилар. Буларнинг ҳаммаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хусусида нозил бўлган. Шундан сўнг мўмин банда Роббисини поклаб ёд этишга ва Пайғамбар алайҳиссаломга кечаю кундуз саловат айтишга чақирилмоқда.

Бешинчи фазилат. Ҳудайбия кунидаги Ризвон байъати аҳлига ишорадир. Агар мўминардан Росулуллоҳга ёрдам бериш ва душманларга қарши курашиш ваъдаси олинса, демак, бу ваъдани улар Аллоҳга берган бўладилар. Унинг устидан чиқишса, Аллоҳ улардан рози бўлади. Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир»[2] оятидан ана шу маъно ирода қилинган. Бу мажозий маънода бўлиб, Росулига ёрдам беришда Аллоҳнинг куч-қудрати уларникидан кўпроқ эканини англатади. Бу ҳам Пайғамбар алайҳиссаломга ваъда қилинган ва келажакда юзага чиқадиган яна бир илоҳий неъматдир. Бу неъмат Аллоҳ таолонинг у зотга ёрдам бериши ҳақидаги хушхабардир. «Қўл» сўзини қувват маъносида қўллаш араб тилида учрайди. Шулардан бири Аллоҳ таолонинг: «Қўллар эгалари»[3], «Қувват эгалари», деган сўзидир. Буларнинг барчаси кўчма маънода бўлиб, юқорида келган ояти карима Пайғамбар алайҳиссалом билан мўминларнинг тузган аҳдлари ва аҳд берилаётган зот – Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг улуғлигини таъкидлаш маъносида келтирилган.


[1] Фатҳ сураси, 8-9-оятлар.

[2] 10-оят.

[3] Сод сураси, 39-оят.

What you can read next

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саховатлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саховатлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)
Билим юрти мудири “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти билан танишди
Билим юрти мудири “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолияти билан танишди
“Чёрная касса” ўйини ва тўёна хусусида
“Чёрная касса” ўйини ва тўёна хусусида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP