Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриевнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.
Жаноза Ургут туманида, пешин намозидан сўнг ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.