ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
17.03.2018 / - Янгиликлар

ОТА-БОБОЛАРИМИЗ ЙЎЛИ

Ҳар доим жамиятдаги муаммолар, ёшлар орасидаги ҳаёсизлик, одобсизлик каби турфа иллатлар ҳақида матбуотда, телевидениеда гапирганимизда ота-боболаримизнинг йўлини, уларнинг ҳаёт тарзини, айни шу масалага қандай муносабатда бўлганлигини бот-бот тилга оламиз. Ҳақиқатда аждодларимизнинг тутган йўли тўғри бўлганлиги, уларнинг ҳаёт тарзига, сабрига, ўзини тутишига ҳавас қилганимиз, биз улардек бўла олмаганимиз учун айни шу фикрни билдирамиз. Айтаётган гапларимизни шу сўз “ота-боболаримиз қилган иш шундай бўлган” деб асослашга уринамиз.

Бугунги кунда жамиятдаги камчиликлар айтайлик, таъмагирлик, манфаатпарастлик, инсофсизлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик каби иллатлар ҳақида гап кетса, биз ота боболаримизни эслаймиз, уларнинг тутган йўлини доим идеал даражада кўрсатамиз. Хўш, бу йўл қандай йўл экан? Унинг асослари нималардан иборат?

Ота-боболаримиз шундай йўлда бўлганки, улар аввало, илмга интилган. Илм-маърифатни юқори даражага кўтарган. Агар ўзларида илм олишга имконияти бўлмаса, маърифат соҳибларини қаттиқ ҳурмат қилган, уларни қадрлаган. Энди яна бир савол туғилади. Нега, илмли кишиларга бунчалик ҳурмати катта бўлган? Чунки уларнинг эътиқоди бўлмиш ислом дини шунга буюрган. Илм-маърифат эгалари ниҳоятда қадрланган. Одамлар уларнинг айтганига амал қилишга интилган, ўзларини илм эгалари олдида ниҳоятда паст тутган. Биз буюк аждодларимиз сифатида қадрлайдиган, фахрланадиган алломаларимиз илм-маърифат билан шундай буюкликка эришган.

Аждодларимиз ёлғончилик, порахўрлик, кибри-ҳавога берилиш, таъмагирлик, исрофгарчилик каби иллатлардан йироқда бўлган. Айни шу иллатлар ҳақида гап кетса, бу сўзни тилга оламиз. Ҳақиқатда шундай бўлган. Чунки уларда кўнгил хотиржамлиги, сабр, қаноат, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар шакллантирилган. Нега улар шундай бўлган? Чунки Яратганнинг олдида гуноҳкор бўлишликдан қўрққан. Бу қўрқиш ота-боболаримизни тарбиялаб, комил инсон тарзида шакллантирган. Агар улар ўзларининг фарзандларида шундай хислатларни кўрмаса, бундан куйинган, чорасини топишга интилган, инсоний фазилатларга эга болаларга ҳавас қилиб улардан бўлишга чорлаган. Қаноат қилсам, сабр қилсам кейин нимага эришаман, деган тушунчада эмас, биз шунга буюрилганмиз, деган фикрда сабрда яшаган. Ёлғон сўзлаш гуноҳ дейишнинг ўзи баъзи ўқиш ва ёзишни билмайдиган одамлар учун кифоя қилган. Порахўрлик, балки, бу иллатнинг тарихи ёзилса, энг ривожланган даври сўнгги асрлар бўлса ажаб эмас. Аждодларимизнинг аксариятида бу иллат тўғрисида тушунча ҳам бўлмаганлигига шубҳа йўқ. Исрофгарчиликка йўл қўйишлик молни тўғри тақсимламасликдан келиб чиқади. Бир чойнак чой, чой ичишга эҳтиёж йўқ пайтда дамланса ҳам исроф бўлади, у кейинроқ тўкиб ташланади. Бир соат ош бериб, икки соат тўй қилиб исроф қилиш мумкин. Бугунги кунда тўйлар ҳақида гап кетганда исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани, ота-боболаримиз бундай ортиқча исроф ишларга пул сарфламаганликларини кўп бор тилга оламиз. Ҳақиқатда улар ортиқча ноодатий ишлар билан тўйларни ўтказмаган. Аммо оддий одамлар бир кун тўй берган бўлса, ўзига тўқларникида уч кун ва баъзилари унданда кўпроқ бўлган. Тўйларга териб айтилмаган, бутун маҳалла, қариндошлар айтилган. Бир қозон ош билан ёки ўн қозон ош билан, баъзида қайнатма шўрва билан ҳам тўй ўтаверган. Чунки уларнинг мақсади қурби етганича халқнинг кун давомида дуосини олиш бўлган, халққа билдириб қўйиш бўлган. Шундай бўлсада, ўз даврининг зиёли, маърифатпарвар олимлари тўйларнинг исрофгарчиликсиз ўтишлги тўғрисида тарғиботларини тўхтатмаганлар. М. Беҳбудий тўйлар масаласига тўхталиб 1913 йилда “Оина” журналида шундай дейди: “тўю маракаға сарф қилинатурғон оқчани мадраса ва мозору масжид ҳамда мактабларни шакастлариға сарф қилинсун”.

Таъмагирлик қандай жойда ривожланади? Ҳақиқий қобилият баҳоланмаган жойда. Таъмагирлик касаллигига гирифтор бўлмаслик учун аввало инсонда иймон бўлишлиги керак, ғурур, номус деган хислатлар шаклланган бўлиши лозим. Ота-боболаримиз танлаган йўлда исрофгарчилик, таъмагирлик каби иллатлар қораланган. Уларнинг эътиқоди бундай ишларни қилишга рухсат бермаган.

Мардлик, ваъдасига садоқатлик, жасурлик, ҳаё, ибо каби ижобий фазилатлар бизга аждодларимиздан қолган. Биз бу тушунчаларга интилиб яшаймиз. Ёшларнинг ўткинчи ҳойи-ҳавасларга берилиши, “оммавий маданият” тузоғига тушиб қолиши ва бошқа анъаналаримизга зид ҳатти-ҳаракатлар қилинганда ҳам ота-боболаримиз қандай йўл тутганлигини эслаймиз. Албатта, уларнинг бундай масалаларда ўзларининг аниқ позициялари бўлганлигини кўрамиз. Чунки улар ўзларининг эътиқодига зид ҳаракат қилишмаган. Ҳаё, ибо тушунчалари аждодларимиз томонидан ўйлаб топилмаганлигини қачон англаб етсак, ўшанда булар буюк тушунчалар эканлигини, одамзод учун синов дунёсининг ажралмас воситалари эканлигини тушунишимиз мумкин. Шунинг учун асрлар давомида ота боболаримиз ҳаётида ҳаё, ибо каби тушунчалар эркакнинг ор-номуси, шаъни ва ғурури билан битта тарозида ўлчанган.

Бугунги кунда аёллар, қизлар ҳаёси, ибоси ҳақида гапирамиз. Аждодларимиз яшаган даврларда ҳаё, ибо тушунчаларининг чегараси улкан бўлганлиги, бугунги кундаги айни шу тушунчаларнинг чегараси торайиб бораётганлиги тўғрисида куюнамиз. Эркакнинг ор-номуси, шаъни ва ғурурини кўнгилдагидек, кўрсатилганидек ҳолга келтирилмаса, ҳаё, ибони тўғирлаб бўлмайди. Ота-боболаримиз тутган йўлида механизм шундай бўлган.

Ота-боболаримизнинг биз учун идеал ҳаётини, турмуш тарзини ҳаётимизга тадбиқ қилиш учун худди улардек бўлишлигимиз, улардек эътиқод қилишлигимиз керак. Аждодларимизнинг шундай яшашига қандай омиллар асос бўлганлигини ўйлаб кўриш керак. Кейин ўша йўлга кирилса, у йўлнинг ўзи бизни тўғри йўлдан эзгу мақсадлар сари йўллайди.

 

Обид Тангиров

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Организмни доридан яхшироқ тозалайдиган 7 маҳсулот
Шиаларнинг асоссиз даъволари
Қай бири қадимийроқ?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори