Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга таълим бердилар, уларни сахий бўлишга қизиқтирдилар, бойликга бўлган муҳаббатларини уларнинг қалбларидан олиб ташладилар, сабаби инсонлар ўртасида ва ҳаётида роҳат ва фароволикни тарқатиш учун. Шундай экан тўпланган мол қиёмат кунида эгасига бахтсизлик ва азоб-уқубат бўлиб қайтмасин. Саҳобаларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур масалада чиройли намуна ва мисол бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам бир куни Бақий қабристонога бордилар, ва У зотга Абу Зар розияллоҳу анҳу эргашдилар. Сафар асносида У зот Абу Зар розияллоҳу анҳуга “Кўпайтирувчлар қиёмат кунида камайтирувчлардир лекин хақ йўлда тарқатганлар бундан мустасно” дедилар. Сўнгра иккаласига Ухуд тоғи рўпарасидан чиқди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ё Або Зар дедилар. У жавобан: “Фидойингиз бўлай Ё Росулуллоҳ”, деди. Шунда У зот: “Оли Муҳаммадга Ухуд тоғининг барчаси тиллога айланиб қолиши мени хурсанд қилмайди” дедилар.
Бу ҳадис Умар Ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Қурайш бойларига нисбатан тутган мавқеини тафсир қилиб беради, қачонки улар фатҳ машаққатларидан ором олиб, савдо-сотиқ билан шуғулланиб тижоратларидан катта фойда кўриб бой бўлишганида, Умар розияллоҳу бундан қўрқди ва бундай дедилар.
“Огоҳ бўлинглар Қурайш Аллоҳинг молини ўзлари орасида давлат қилмоқчими? Аммо Ибн Ҳаттоб тирик экан, ундай бўлмайди. Огоҳ бўлинг мен улар билан ҳур озод шаҳарда бирга эканман, уларни жаҳаннамга тушуб кетишидан сақлаб қоламан”.
Бир неча қўлларда бойликни тўплаш, Ислом рад қиладиган иш ҳисобланади. Чунки бундай ҳоатда кўп қўллар бойликдан узулиб қолишади, бу ҳолатда инсонлар ўртасида тартибсизлик, табақаланиш, бири бошқасидан фойдаланиш ва зулм келиб чиқади. Бунинг барчаси Ислом жамятида ҳаром нарсалардан саналади.
Юқорида зикри ўтган сатрларда Умар розяллоҳу анҳу борасида биринчи тафсир эди ва яна У зот ҳақларида айтиладики, Умар ибн ҳаттоб Мадина шаҳрида бой ва қўлида моли бор инсонларни жаҳаннам оловидан сақлаш учун, улардан закот олишга, манаполиядан сақланиш учун маълум амаллар жорий қилишини эълон қилдилар. Бу нарса шунингдек, камбағаллар қалбида нафрат ва бойлардан қасос олиш истагини уйғотадиган моддий тизимлар томонидан пичирланади.
Исломнинг мақсади итимоий адолат бой ва камбағалларни орасини тенглаштиришдир. Бу эса йўлни бошиданоқ ишлар ёмонлашмасдан, тарозулар ўзгармасдан, қалблар хиқд ва ҳасадга тўлмасдан олдин бўлади. Ваҳолангки бу мақсад замирида бой ва камбағлларнинг дунё ва охиратини ислоҳ қилиш ётади.
Иқтисод оламида дунё ва охиратни боғлаб турадиган бундай мустаҳкам боғлиқликни фақатгина Исломдаги иқтисодий қоидалардагина топишингиз мумкин.
Ҳақиқий мусулмон эса ҳар қанча камбағал бўлса ҳам, оз берса ҳам сахийдир. Исломга кўра, у ўзидан камбағлроқ бўлган кишига ўзида раҳм –шафқат туйғусини уйғотиши ва ўзидан бошқаларни аламини, маҳрумлигини ҳис қилиши керак. Шу сабабдан фақирларни тоқати миқдорича садақа қилишга ундайдиган далиллар келган, уларнинг қалбларида биродарларининг ҳис-туйғусини баҳм кўриш боқий қолсин.
Давоми бор…
Камолиддин Мирзаев, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мударриси






