SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Наҳв илмининг юзага келиши
16.06.2021 / Bo‘limda Arab tili, Maqolalar

Наҳв илмининг юзага келиши

Тарихдан маълумки, жамиятда бирор йирик ҳодиса –тарихий воқеа юз бериши, хусусан, бирор илм фаннинг вужудга келиши учун даставвал шунга зарурат, сўнгра шунга имкон берадиган шарт-шароит керак бўлади. Араб тилшунослик илмининг, хусусан, унинг сўз ва жумлалар таркибини ўрганадиган  қисми –наҳву-сарфнинг шаклланиб, ривожланиши ҳам бундан мустасно эмас. Аксар олимлар: “Араб тилининг грамматикаси яъни наҳв илмининг пайдо бўлиб, ривожланиши ислом дини юзага келиши ва шаклланиши билан бевосита боғлиқдир. Чунки араблар исломдан олдин бундай қоидаларга мухтож бўлмаган. Бунга қисман Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётликларида ва хулафои рошидинлар замонларида содир бўлган баъзи воқеалар сабаб бўлган”, деган фикрни илгари сурганлар.[1]

Дарҳақиқат, наҳв илми ислом дини шарофати билан юзага келди ва ривожланди. Каломулллоҳ – Қуръони Карим Ҳижоз арабларининг, аниқроғи, Қурайш қабиласининг тилида нозил бўлди. Муборак оятлар дастлабки пайтларда уларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз қулоғи билан эшитган саҳобаларнинг ёдларида сақланар эди.

Пайғамбаримиз билан бевосита мулоқотда бўлган саҳобаларнинг кексайиб, оламдан ўтиб бораётганларини кўрган халифа Усмон ибн Афвон Қуръони Карим сураларини ишончли манбалардан тўплаб қоғозга тушуришни буюрди. Бу вазифа ҳижрий 30 (651м)йилда бажарилди. Қуръони Каримни тарихга “Мусҳаф Усман аш-Шариф” (Усмон Мусҳаф Шарифи)номи билан кирган бу дастлабки нусхаларида фақат ундош товушларни билдирувчи ҳарфлар нуқталарсиз ва “ҳаракат” –унлиларни билдирувчи белгиларсиз ёзилган эди. Бу даврга келиб ислом динини кўпгина миллат ва элатлар қабул қилганди. Мусулмонларни Қуръони Каримни тўғри ўқиш тушунишга ўргатиш керак эди. Бунинг учун биринчи галда араб тилини қонун-қоидалари, яъни наҳвни ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолди.

Араб тилининг ажралмас қисмига айланган наҳв илмининг юзага келиш омиллари, ҳамда унинг асосчилари борасида манбаларда турли хил ривоятлар мавжуддир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳуанҳу унинг асосчиси, у билан содир бўлган воқеа наҳвнинг пайдо бўлишига сабаб, деган фикр улар ичида энг машҳуридир.

Бу ҳақида Шайҳ Муҳаммад ат-Тантовий “Нашъатун-наҳв ва тариху ашҳурун-нуҳат” (“Наҳв илмининг пайдо бўлишива машҳур наҳвшунослар тарихи”)асарида наҳв илмининг пайдо бўлиш сабаблари қаторида ушбу ривоятни ҳам келтириб ўтади. Бир куни Али розияллоҳу анҳу бир кишини  Қуръони Каримнинг тавба сурасидаги ушбу:

(Шунингдек, (бу) Аллоҳ ва (Унинг) Пайғамбаридан «Ҳажжи акбар» (Қурбон ҳайити) куни одамларга Аллоҳнинг ва Расулининг мушриклардан безор эканликларини эълони (ҳам)дир.)[2]

Оятидаги رَسُولُهُ сўзини رَسُولِهِ  (унда оятнинг мазмуни “Аллоҳ мушриклардан ва ўз росулидан безордир” бўлиб қолади)деб ўқиётганлигини эшитиб қаттиқ тасирланади. Шундан кейин Ҳазрати Али ўша замоннинг олимларидан Абул-Асвад ад-Дуалийни чақириб, мусулмонларга Қуръони Каримни тўғри ўқиб тўғри тушунишларига ёрдам берадиган қоида ва йўриқлар мажмуасини тузишни топширади ва шу тариқа наҳв илми шаклланишига тамал тоши қўйилди.

Зикриёев Хожимурод,
4-курс талабаси


[1] Шайҳ Муҳаммад ат-Тантовий. Нашъатун-наҳв ва тариху ашҳурун-нуҳат. –Қоҳира.: Дорул маъориф. 3-нашр. -2005. Б.326

[2] Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. –Тошкент.: Тошкент ислом университети.

  2001.

What you can read next

РАМАЗОН ОЙИДА ЭР­-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИ
Рамазон ойида эр­-хотин муносабатлари
Миссионерлик ҳақида
Миссионерлик ҳақида
“Қуръони карим ва тажвид” бўйича ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотлари якунланди
“Қуръони карим ва тажвид” бўйича ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотлари якунланди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP