Фиқҳ илмининг асоси “усулул фиқҳ ” муҳим илмлардан биридир.Зероки у фиқҳ масалаларининг манбасидир.Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариъат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар .
Аввало “усулул фиқҳ ” қандай маънони англатишини билиб олайлик .
“Усулул фиқҳ ” икки сўздан иборатдир. Усул – асос , далил , фиқҳ – аниқ тушуниш маъноларини ифода қилади . Уламолар истелоҳида эса “усулул фиқҳ ” қуйдагича таърифланади .
هو علم بقواعد تعرف بها كيفية استنباط الاحكام عن ادلتها التفصلية
Батафсил ҳужжатлардан ҳукмларни истинбот қилишни ўргатувчи қоидалар ҳақидаги илм.
“Усулул фиқҳ ” илми иккинчи ҳижрий асрда шаклланди . Зеро Пайғамбаримиз с.а.в.даврларида у зотнинг ўзлари Қуръони карим оятлари ва илоҳий илҳом ила барча муаммоларни ҳал этардилар .Росулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан сўнг эса ашоб киромлар Қуръони карим ва набавий суннат ҳамда ҳаётий тажрибаларига эътимод қилиб ҳукм чиқарар эдилар. Чунки улар Рослуллоҳ с.а.в.нинг сухбатларининг шарофати ва қобилиятларининг ўткирлиги ҳамда Қуръони карим , ҳадиси шарифни жуда яхши тушунганликлари туфайли муъайян қоидаларга мухтож эмас эдилар .
Ислом дини бир қанча давлатлар орасида тарқалиб, араб халқи бошқа миллатлар билан қўшилиб кетган ўзгача шароит юзага келди . Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун умумий қоидалар ишлаб чиқиш зарурати туғилди . Натижада “усулул фиқҳ” илмига асос солинди .
Ибн Надим “фиҳрист” номли китобларида зикр қилганларидек “усулул фиқҳ”га доир барча қоидаларни Абу Ҳанифа р.а.нинг шогирдлари имом Абу Юсуф алохида рисола сифатида жамлаганлар . Лекин бу рисола афсуски бизгача етиб келмаган .
“Усулул фиқҳ ” илмига доир биринчи китобни имом Муҳаммад ибн Идрис –аш- Шофеъий р.а. таълиф қилганлар . Имом аш-Шофеъийнинг “Рисола ”деб номланган мазкур асарлари бизгача етиб келган . Шунинг учун имом аш-Шофеъий уламолар ўртасида “усулул фиқҳнинг ”асосчиси сифатида машҳур .
“Усулул фиқҳ” илмини ривожлантиришга Ўрта Осиёлик уламоларнинг ҳам ҳиссалари катта . Жумладан абу Мансур ал-Мотуридий . Бу зот “усулул фиқҳ” ҳақида биринчи бўлиб қалам тебратган уламолардан ҳисобланади . Бу борада ёзган китоблари “Китобул жадал ” , “Китобу маъохизуш шаръийя ”.
Яна бундай олимлар сафига Фахрул ислом ал –Баздавийни қўшишимиз мумкун. Ал-Базавийнинг “усулул фиқҳ” соҳасидаги китоблари “Усулул Баздавий ”деб номланган .
Ўрта Осиёдан етишиб чиққан бундай уламолар рўйхатини яна давом эттириш мумкун .
Уламоларнинг истинботларича инсон қилмишларининг ҳукми асосан тўрт шаръий манбаъадан чиқарилади . Улар Қуръон , ҳадис , ижмў , қиёсдир . Ушбу тўрт манбаъанинг ҳужжат эканлигига , ҳамда даражалари шу тартибда эканлигига ҳамма олимлар иттифоқ қилишган . Булар “усулул аҳком” яъни ҳукмларнинг асли ҳам деб аталади . Масалан мужтаҳиддан бирор бир ишнинг шаръий ҳукмини сўралса , у аввало Қуръони каримдан жавоб ахтаради , топса унга биноан ҳукм қилади . Агар топа олмаса суннати набавийяга мурожат қилади, жавоби топилса ҳадисга биноан ҳукм чиқаради. Суннатдан ҳам топа олмаса Пайғамбар с.а.в. вафотларидан сўнг мужтаҳидлар айнан ўша сўралган иш юзасидан якдил фикрга келган бўлсалар ўша жавоб орқали ҳукм чиқаради . Лекин бундай ижмў йўқ бўлса мужтаҳид у ишнинг шаръий ҳукмини чиқариш учун қиёс йўли ила – мазкур ишга ўхшаш ишлар юзасидан шариъатда берилган жавобларга илмий асосда ёндошиб , ҳар томонлама мулоҳаза қилиб таққослаб , ўзининг бор илмини сарфлаб жавоб топади.
Мазкур тўрт асосий манбаъанинг ҳаққонийлигига , ҳамда шу тартибда эканлигига Қуръони каримнинг Нисо сураси 59-ояти далилдир.
يا ايها الذين امنوا اطيعوا الله واطيعوا الرسول و اولي الامر منكم فان تنازعتم في شئ فردوه الي الله والرسول ان كنتم تؤمنون بالله و اليوم الاخر ذالك خير و احسن تأويلا
Яъни “Эй иймон келтирган бандалар , Аллоҳга итоат қилинглар ва пайғамбарга итоат қилинглар ҳамда ўзларингиздан (яъни мусулмонлардан ) чиққан бошлиқларга итоат қилинглар . Агар бирор масала жавобида бир фикрга келиша олмасангиз , у ҳолда ўша масалани Аллоҳга ва Росулига қайтаринглар . Мана шу яҳшироқ ва ечими чиройлироқ ишдир.
Мазкур оятда “Аллоҳга итоат қилиш” дан Қуръонга эргашиш тушунилади . Росулга итоат қилиш деганда суннатга эргашиш , ўзларингиздан чиққан иш бошловчиларинга итоат килинглар дейилганда, уламоларга эргашиш англашилади. Аммо бир фикрга келиша олмаган масалани Аллоҳга ва росулига қайтариш – Аллоҳ ва унинг росули айтган ҳукмларга солиштириш , яъни қиёс қилиш демакдр .
Ҳукм чиқаришда мазкур тартибга, яъни аввал Қуръон кейин суннат сўнг ижмў ва қиёс келишига ҳадиси шарифдан далил жаноби Росулуллоҳ с.а.в.нинг Муоз ибн Жабал р.а.ни Яман мусулмонларига таълим бермоқ учун юбораётган вақтларидаги кўрсатмаларидир . Пайғамбаримиз с.а.в Муоз р.а дан сўрадиларки:
كيف تقضي اذا عرض لك قضاء؟ قال اقضي بكتاب الله قال فان لم تجد في كتاب الله؟ قال فبسنة رسول الله قال فان لم تجد في سنة رسول الله؟ قال اجتهد رأي و لا آلو قال فضرب رسول الله عليه و سلم علي صدره و قال الحمد لله وفق رسول رسول الله لما يرضي رسول الله
-Агар сендан бирор масала сўралса, нима билан ҳукм қиласан?.
– Аллоҳнинг китоби билан ҳукм қиламан.
– агар жавобни Аллоҳнинг китобидан топа олмасангчи?
-Унда Аллоҳ ва росулиниинг суннати билан ҳукм қиламан .
– Агар Аллоҳ ва росулининг суннатидан ҳам топа олмасангчи?
-Унда билимимни сарфлаб ижтиҳод қиламан , -дедилар .
Шунда , жаноби Росуллоҳ с.а.в. ҳазрати Муознинг кўкракларига ташаккурона уриб : “Аллоҳ Росулини элчисини (яъни, Муозни ) Аллоҳнинг Росули рози бўладиган ишга мувофиқ қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин ” , дедилар.
Демак мазкур ҳадиси шарифда жаноби Пайғамбаримиз ҳазрати Муоз розияллоҳу анҳунинг жавобларидан ҳурсанд бўлиб тасдиқлаганликлари ҳар бир ишга ҳукм чиқаришдаги тартиб шундай бўлишлигига далилдир.
Абдураззақов Сардор
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси






