SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди
16.05.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди

Бугун, 16 май куни «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми ўз ишини бошлади. 20 майга қадар давом этадиган форумда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли уламолар, имом-домлалар, мударрислар ҳамда соҳа экспертлари иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида турли мамлакатлар диншунос олимлари, амалиётчи мутахассисларига жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлаб туришнинг муҳим шарти сифатида деклациялараро самарали мулоқот ўрнатиш соҳасидаги энг яхши халқаро амалиёт, илғор хорижий тажриба намойиш этилмоқда.

Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (1)

ЎзА хабарига кўра, пойтахтимизда бошланган “Декларациялар мулоқоти” форумининг очилиш маросимида мамлакатимиз ва хорижий давлатлардан мутахассислар мазкур анжуманнинг долзарблиги хусусида ўз фикрларини билдирди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев бугунги кунда халқаро миқёсда турли хавф-хатар, таҳдидлар авж олган даврда мазкур форум ўта муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (2)

АҚШ Глобал жалб қилиш институти вице-президенти Жеймс Чен тадбир иштирокчиларини қутларкан, ўз навбатида жаҳон ҳамжамиятининг дин, эътиқод йўналишида фаолият олиб бораётган илғор фикрли экспертларининг Тошкентда тўпланиши, юзага чиқаётган муаммоларни бартараф этишда мавжуд куч, имкониятларни бирлаштиришга хизмат қилишини қайд этди. Шу билан бирга кейинги йилларда Ўзбекистоннинг айни йўналишда олиб бораётган амалий саъй-ҳаракатлари дунё миқёсида эътироф этилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Форум кун тартиби бир неча босқичдан иборат. Дастурнинг биринчи қисмига кўра, 16-17 май кунлари Тошкентда кўп миллатли жамиятда конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш, диний эркинлик масаласида қонун устуворлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш бўйича илғор амалиёт билан танишиш юзасидан илмий-амалий семинарлар ўтказилади.

Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (3)
Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (4)
Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (5)
Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (6)

18 май куни Самарқанд шаҳрига танишув саёҳатини ташкил этиш кўзда тутилган иккинчи қисмда хорижий делегациялар мамлакатимиздаги энг қадимий шаҳарлардан бирининг маданий мероси билан танишадилар, турли конфессиялар диний масканларига ташриф буюриб, юртимизнинг тарихий пойтахти бўлмиш Самарқанддаги диний ҳамжамият вакиллари билан учрашадилар.

Форум 19 май куни Бухоро шаҳрида “Декларациялар мулоқоти” мавзусидаги халқаро конференция билан ўз ишини якунлайди. Тадбирда илмий-амалий семинарлар сарҳисоб қилинади, эътиқод эркинлиги ва динлараро мулоқотни таъминлаш масаласи бўйича фикр алмашилади, келгуси ҳамкорлик истиқболи белгиланади.

Диний идора уламолари иштирок этаётган “Декларациялар мулоқоти” форуми бошланди (7)

Халқаро учрашувнинг асосий натижаси сифатида “Бухоро декларацияси” қабул қилинади. Илгари Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак ва Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларни тўлдирадиган ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини халқаро даражада қарор топтиришга қўшадиган муҳим ҳиссаси бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

What you can read next

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Махсус курснинг илк машғулоти бўлиб ўтди
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Махсус курснинг илк машғулоти бўлиб ўтди
Taʼlim muassasasida navbatdagi mudarrislar kengashi boʻlib oʻtdi
Taʼlim muassasasida navbatdagi mudarrislar kengashi boʻlib oʻtdi
Қорилар мусобақаси бугун Сурхондарёда
Қорилар мусобақаси бугун Сурхондарёда

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP