Имоми Лакнавий ҳижрий 1264 йили Зулқада ойининг йигирма олтинчисида сешанба куни Бонго шаҳрида аҳли илм, зиёлилар хонадонида дунёга келдилар. Гўдаклик даврларини дину диёнат эгаси бўлган оналарининг ҳузурида ўтказдилар. Оналарининг ҳам насаблари шаҳид Қутбиддин (Лакнавийнинг ота тамонларидан еттинчи боболари) ҳазратларига бориб тақалади. Бу аллома ҳам уламоларнинг ва муҳаддисларнинг одатларидек ёшлик чоғларидан илм талаб қила бошладилар. Имом Лакнавий ёшлик даврдаги ҳолатларини ёзиб шундай дейдилар: “Беш ёшлигимдан Қуръони каримни ёдлашни бошладим. Болалигимдан Аллоҳ таоло менга шунақа бир кучлик ёдлаб сақлаб қолиш қобилятини бердики, ўқиган нарсаларимни ҳудди фотиҳа сурасини кўз ўнгимда сақлаганимдақа сақлардим. Баъзи пайтда уч яшарлигимда бўлиб ўтган ишларни ҳам еслардим.
“Қурьони каримни даставвал ҳофиз Қосим Али Лакнавийнинг ҳузурларида ёдладим. Амма порасини тамомлай деган пайтимда оиламиз билан Жунфур шаҳрига кўчиб кетдик. Жунфур шаҳрини раиси ҳожи Муҳаммад Имомбахш (ҳижрий 1278 йили Маккаи Мукаррамада вафот қилган) отамни шу шаҳардаги “ал-Имомийятул ҳанафийя” деб номланган мадрасага мударрис қилиб тайинлади. Мен Қуръони Каримни шу жойда Ҳофиз Иброҳимнинг ҳузурларида давом эттирдим. Дадам ҳам Қуръондан мэнга алоҳида сабоқ берардилар. Шундай қилиб, 12 ёшимда Аллоҳнинг каломини тўла ёд олдим. Қуръони каримни ёдлаш давомида отамдан форс тилида ёзилган баъзи зарур китобларни ҳам ўргандим. Айни пайтда ҳуснихатни ҳам яхши ўргандим. Ўн ёшимда таровиҳ намозларида имомликка ўтардим”[1] . “Ўн етти ёшимда наҳв, маъони, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, усули фиқҳ, калом илми, ҳадис ва тафсир илмларига доир дарс китобларини тамомладим”[2].
Имом Лакнавий дарс китобларини асосан оталарида ўқидилар. Отасининг вафотидан сўнг математика илмини отасининг устози ва тоғаси бўлмиш мавлоно Муҳаммад Неъматиллоҳ (вафотлари ҳижрий 1290 йилда) ҳузурида ўргандилар. Ҳазрат Лакнавий ҳисоб илмини оталарининг энг афзал шогирдларидан бири Мавлавий Ходим Ҳусайндан олдилар[3]. Лакнавийнинг яхши билимли, заковатли ва иқтидорлилигининг сабаби шу эдики, қайси китобни тугатсалар, шу китобдан талабаларга дарс берар эдилар. Натижада Худойи таъоланинг қудрати билан ҳамма илмларда қобилиятли, доно ва билимли бўлиб етишдилар. Бирор бир китоб, қайси фанга тегишли бўлишидан қатъий назар, бу зотга уни мутолаа қилиш қийин бўлмасди. Имом Лакнавий ўзларининг “Муқаддиматус сиъоя” номли рисолаларида шундай дейдилар: “Ёшлик чоғимдан Худойи таоло қалбимга дарс бериш ва китоб ёзиш муҳаббатини солди. Қайси китобни ўқиган бўлсам, албатта, шу китобдан дарс бердим”[4]. Ҳазрат Лакнавийнинг бу илм ўқиш услубларини уламоларимиз энг фойдали илм олиш йўли деб ҳисоблайдилар. Ҳамма шогирдлари бу зотнинг дарс бериш услубларидан рози ва хурсанд эдилар. Ўзлари ҳам бу ҳақда “Алмасдарус собиқ” китобларида: “Толиби илмлар мени дарс беришимдан рози бўлдилар” , деганлар.
КЎКАЛДОШ” ўрта махсус ислом билим юртининг
4-курс талабаси Болтабоев Соҳибжон Шарифжонович
[1]Абдулҳай Лакнавий, “Муқаддиматус сиъояҳ”, (41-бет).
[2] “Нофиъул кабир”, (150-бет).
[3] “Масдарус сабиҳ”.
[4] “Муқаддимаҳ ас-Сиъоя”, (41-бет).






