SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ ВА ТЕОЛОГИЯСИ, ИСЛОМДА МАНТИҚ ИЛМИ
15.11.2022 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Мантиқ илми ҳақида

Mилоддан аввалги 5-асрда Юнонистонда ўзларини «Сўфистоийлар[1]» деб атаган бир жамоат пайдо бўлиб ўзларига кенг оммани жалб қила бошлашди. Уларнинг таълимотларидан енг асосийси ҳақиқатга олиб борадиган ва уни аниқлайдиган ҳеч бир мезон йўқ деб айтишар еди. Бу таълимот сабабли жамиятларида турли фасод ва ёмон ишлар авж ола бошлади. Бунга сабаб еса инсонларда бир нарсани ёмон ёки яхши дейишга имкон йўқ еди, зотан уни яхши ё ёмон дейиш унга ҳақиқат собит қилиш бўлиб қолар еди.

Aйни шу вазиятга гувоҳ бўлаётган Суқрот ўз талабаларига нарсаларнинг ҳақиқатлари албатта собит екани ва уни идрок қилиш мумкин еканини ўргатар ва Сўфистоиялар билан муноқаша қилар ва улар билан тизимли қоидага солинган фикрлар ила гаплашар еди.

Ундан сўнг Aфлотун мана шу қоидаларни янада ривожлантирди. Кейинчалик Aрасту қоидаларни тартиблаб уни хулосалади ва масалаларини баён қилди, шунинг уcгун ҳам «Муаллим ул-Aввал» яъни «Aввалги муаллим» деб номланди.

Таржима асри ҳисобланган Aббосийлар даврининг илк палласида юнонча китоб рисолалар араб тилига таржима қилиниши сабаб мусулмон олами «Мантиқ» деб аталувчи фан билан танишди. Aбдуллоҳ ибн Муқоффаъ Aрастунинг мантиққа доир китобларини илк бор таржима қилди[2].

Мантиқ борасида кўзга кўринган мусулмон олимларидан қуйидаги алломаларни санашимиз мумкин: Фаробий (вафот 339ҳ/951м), Ибн Сино (вафот 448ҳ/1037м), Aбу Ҳомид Ғаззолий (вафот 505ҳ/111м), Имом Розий (вафот 606ҳ/925м)

Энди мантиқ фани асли нима екани ва ундан нима мақсад кўзлангани ҳақида фикр юритамиз.

«Мантиқ» сўзи луғатда арабча «нутқ қилмоқ» феълидан олинган бўлиб фанга нисбатан еса «Фикрлаш» маъноси қўйилган[3], зеро нутқ қилишнинг аввалги асосида фикр юритмоқ ётади.

Яна унинг «Илмлар тарозуси»,»Далилланиш илми»,»Фикрлаш қонуни» деган атамалари ҳам мавжуд. Ҳеч шак йўқки бир нарсанинг атамалари кўплиги унинг шарафини нечоғлиқ баландлигидан хабар беради.

Мантиқ илми борасида кўплаб таърифлар айтилган, биз улардан асосий иктасини келтириб ўтамиз

 1. «Мантиқ – Бир қонунлар мажмуаси бўлиб ўша қонунларга риоя қилиш инсон зеҳнини хато фикрлашдан сақлайди»

2. «Мантиқ – Унда далил ва таърифлар ҳолатлари ўрганиладиган илмдир[4]«

Юқорида зикр қилинган икки таърифни умумий бир бирига мувофиқлаштирсак ҳам бўлади, шунда «Мантиқ илми бирор нарсанинг таърифини айтишда ёки бир нарсани исботи учун далил келтиришда рўй берадиган хатолардан зеҳинни сақлаш» бўлади

Мантиқ илми билан шуғулланиш борасида Ислом тарихидан бошлаб 3 хил фикр бор еканлигини кўришимиз мумкин :

1. Ҳаром

Бу ҳукумни Ибн Солаҳ ва Имом Нававий (р.а)лар айтишган. Чунки улар наздида мантиқ фани ақидага зид келувчи фалсафага кириш ешиги ҳисобланган ва натижада ҳаромга елитувчи нарсанинг ўзи ҳам харом деган далилга кўра мантиқ фанига ушбу ҳукумни беришган.

2. Рухсат

Бу Имом Aбу Ҳомид Ғаззолий (р.а)нинг гаплари ҳисобланади. Имом Ғаззолий мантиқ фанини чуқур таҳлил қилиб унинг тўғри фикрлаш мобайнида ёрдам берувчи тизим еканини таъкидлаганлар. Имом Ғаззолий бу борада «Ким мантиқни билмаса унинг илмига ишонч йўқ[5]» деб айтганлар.

3. Баъзи шартларга кўра рухсат бериш

Мантиқ фани билан фақатгина ўткир зеҳинли, Қуръон ва Суннатни биладиган ва ақидада тўғри ва нотўғрини ажрата оладиган киши учунгина рухсат[6].

Инсон ҳаёти давомида оладиган илми икки йўналиш орқали ҳосил бўлиши мумкин. Биринчиси: бир нарсани умуман билмайди ва уни тасаввурига келтира олмайди, унга мана шу биргина нарсани маъносини англатиш учун «таъриф» керак бўлади. Таърифни ешитиб уни мушоҳада қилиш орқали унда олдин билмаган нарсаси борасида илм ҳосил бўлади.

Иккинчиси: бирор нарсадан хабар берган жумлага дуч келади ва ўша гапни тасдиқлаш ёки ишонмаслик борасида тараддудга тушади яъни уни тўри еканини ҳам нотўғри еканлигини ҳам билмайди. Шунда унинг бу билимсизлигини ёқотиш учун «далил» керак бўлади. Далилга ега бўлгач ўша далилга суяниб бироз олдинги билмсизигини кетказади ва ўша жумла нисбатан тўгри ёки нотўғри деб ҳукум қилади[7].

Шундай екан таъриф ва далилга еҳтиёж сезадиган ҳар бир фан мантиқдан фойдаланиши мумкин. Зеро, унинг асосласри қандайдир еътиқод ёки мойилликлардан ҳоли ҳисобланиб фақат ақлий ҳақиқатларга суянади. Хулоса қилиб айтганда мантиқ фани худди математика фани кабидир. Математик амалётлар ва сонлар барча учун бирдек хизмат қилгани учун ҳам мусулмон олимлари уни шариьй ҳукумларда айниқса меърос масалаларида фойдаланишади. Худди шундай мантиқ фанидаги таъриф ва далилга қўйилган ақлий қонунлар ислом билимларида ҳам қўлласа бўлади.

Имом Ғаззолий (р.а) Ислом илмлари ва мантиқ орасини ўзаро мувофақлаштириб мантиқ илми Юнонларнинг метафизик тасаввуротларидан эмаслигини биринчилар қатори айтиб ўтди. Ва мантиқ илмини ўзининг усул ул-фиқҳ китобларида тўғридан тўғри қўллади, лекин шу билан бир қаторда дастлабки мусулмон фалсафачи олимларининг (Машшоий фалсафачиларни) хатоларини бот бот таъкидлади ва хатто “Таҳафут-л-фалсафа” яъни “Фалсафанинг қулаши” номли раддия китобини ёзди[8].

Ҳозир ҳам мантиқ фани исломий билмларни мукаммал ўзлаштиришда муҳим ўрин егаллайди. Уламоларимиз шарий илмларни ўрганиш учун баъзи бир илмларни билишни шарт қилишган. Мана шундай шариьй матнлардан илгари толиби илм билиши шарт қилинган илмларга «Мифтаҳу-л-Улум» яъни «Илмлар калити» дейилади. Бунга араб грамматикаси ҳисобланган сарф ва наҳв илмидан бошланиб балоғат, луғат илми, баҳс ва мунозара ва яна бошқа илмларни айтиб мантиқ фанини ҳам албатта ушбу қаторига киритишган. Бунинг сабаби мантиқ атамалари ва қоидалари шариьй илмларнинг барчасига кириб улгурганлигидир. Aйниқса ақида ва усул ул-фиқҳ фанида бу фанга еҳтиёж катта ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда фалсафа ва мантиқ фанлари ислом уммати учун фойдали кашфиётлардан бири бўлди. Гарчи уларни асослари мусулмон бўлмаганлар тарафидан ўйлаб топилган бўлсада, унинг ютуқли тарафларидан фойдаланиш Ислом оламида кенг тарқалди. Бугунги кунда ҳам бу икки фаннинг аҳаммияти ғоят юксакдир, зеро бу илмларни пухта ўрганиш ота боболаримиздан қолган юксак илмий асарларни тўғри англаш ва уларни тушунтириш учун жуда зарурдир.

Алиакбар Абдуллаев
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


[1] https://uz.wikipedia.org/wiki/Sofistlar

[2] لجنة اعداد و التطوير بالمناهج الأظهر الشريف «تيسر شرح الملوي

 

[3] «الواضح في المنطق”  أبي مصتفى المغدادي

[4] «الواضح في المنطق”  أبي مصتفى المغدادي

[5] لجنة اعداد و التطوير بالمناهج الأظهر الشريف «تيسر شرح الملوي

[6] لجنة اعداد و التطوير بالمناهج الأظهر الشريف «تيسر شرح الملوي

[7] الواضح في المنطق”  أبي مصتفى المغدادي

[8] http://www.ghazali.org/

What you can read next

Ижобат дуолар
Ижобат дуолар
Ислом фалсафасида Ҳикмат хақида илмий тахлил
Ислом фалсафасида Ҳикмат хақида илмий тахлил
ҲАДИС ИЛМИ МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ
Ҳадис илми мавзусида маҳорат дарси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP