Ҳақиқий даъват ҳужжат асосига қурилмоғи керак. Тўғри йўлга бошламоқчи бўлган киши узоқни кўра билиши, вази-ятга тўғри баҳо бера олиши ҳамда хушмуомала бўлиши ло-зим. Шундагина даъватнинг илдизи мустаҳкам бўлади, шо-хлари бўй чўзиб, мева беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини Ислом динига ҳам худди ана шундай услубда чорлаганлар.
У зот ҳузурларида ўтирган турли тоифа кишиларнинг ақлига, савиясига мос хутба қилардилар ҳамда уларнинг қизиқишини уйғотиб, нотўғри йўлдан қайтишлари учун гўзал хулқ ила муомалада бўлардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ҳақ йўлга чақириб, даъват асносида Қуръони Каримдан ҳужжат-далиллар келтириб ўтардилар. Эътиқодий масалаларга тўхталсалар, ёрқин ҳужжат-далиллар келтириб, турли шубҳаларга ўрин қолдирмасдилар. Бундан ташқари, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ояти карима ва ҳадиси шари-фларнинг маъноларини, улардан олинадиган фойда ва ҳик-матларни шундай шарҳлаб берардиларки, унга қулоқ тутган киши Ислом дини ҳазил эмас, ҳақ дин эканини яққол англаб оларди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом динини кенг ёйиш йўлида қабилаларнинг обрўли кишиларига ҳадялар улашардилар. Бу ишлари ўз навбатида ўртадаги адоватларни бартараф этар ва узилган алоқаларни боғлашга хизмат қиларди. Қолаверса, бундай ҳадя улашишлар ғофил қалб-ларни даъватнинг рост эканини тасдиқ этишга ҳозирларди. Эндигина Исломни қабул қилган қабила зодагонлари фитна-ларга чалғиб, тўғри йўлдан адашиб кетишлари мумкин бўлгани учун ҳам шундай йўл тутганлар. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бунинг сабабини шундай изоҳлаганлар: «Бошқа ҳақли кишилар бўла туриб, бирор кишига ҳадя беришим Аллоҳ таоло ўша кишини жаҳаннамга юзтубан улоқтиришидан қўрққаним учун-дир».
Даъватлари асносида у зотнинг юзларида ҳалимлик, му-лойимлик ва сабр-бардош барқ уриб турарди. Қайсар, така-ббур кишилар билан тортишиб ўтирмасдилар. Баъзи киши-ларнинг қўпол ва дағал муомаласига эътибор бермай, уларни бағрикенглик ва кечиримлилик билан қарши олардилар.
Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш мушриклари томонидан, айниқса уларнинг энг ахлоқсизлари, калтафаҳмлари томони-дан кўп зиён-заҳмат етган. Шунга қарамай, ул зот бундай азиятларни сабр ила қарши олар, бу азиятлар туфайли динни етказиш йўлидаги азму қарорлари, ғайрату шижоатлари сира камаймас эди. Айрим мунофиқлар ва қўрс бадавийлар у зот-нинг шаънларига қанчадан-қанча туҳмат ва бўҳтон тошлари-ни ёғдиришган. Пайғамбар алайҳиссалом эса уларнинг бундай қўпол муносабатларга худди шундай қўпол тарзда эмас, балки кечириш ёки табассум қилиб қўйиш билан жа-воб берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам но-жоиз иш қилган кишига танбеҳ беришда ҳам одоб доирасида иш тутганлар. Кўпинча бирор кишидан хатолик содир бўлса, қайтариқни унинг ўзига айтмай, умумий тарзда айтардилар.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига уч киши келиб, Оиша розияллоҳу анҳодан Пайғам-бар алайҳиссаломнинг кундалик амаллари ҳақида сўрашди. Жавобни олганларидан кейин «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шунчалик амал қилар эканлар, биз-лар ким бўлибмизки, у зотдан оз амал қиламиз?» дейишди. Уларнинг бири энди фақат рўза тутишга, яна бири ҳеч қачон уйланмасликка, яна бири эса кечалари умуман ухламасликка келишиб олишди. Бундан хабардор бўлган Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен қиладиган амаллардан ўзини тиядиган қавмнинг оқибати нима кечар экан? Ал-лоҳга қасамки, мен улардан кўра Аллоҳ таолони би-лувчироқ ва У Зотдан қўрқувчироқман», деб марҳамат қилдилар ва уларнинг қарорларини маъқулламадилар.
Пайғамбар алайҳиссалом панд-насиҳатни ҳар доим ҳам қилавермас, балки саҳобаларнинг насиҳат эшитишга муҳтож пайтини топиб, ўша вақтда ваъз-насиҳат қилардилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қили-нади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зерикиб қо-лишимизни истамаганлари учун маълум вақтлардагина панд-насиҳат қилардилар».
Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом подшоҳларга мак-туб ёзишда ҳам сўзларини мухтасар қилишни маъқул кўр-ганлар. Мактубларни етказувчи элчиларга даъват қилиш, ҳужжат-далилни келтириш ва шак-шубҳаларни бартараф этиш йўлларини ўргатганлар. Нажрон аҳлига Амр ибн Ос орқали юборган мактубларида шундай деганлар: «Аммо баъд. Мен сизларни бандаларга ибодат қилишдан ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга, бандаларни бошлиқ қилишдан ёлғиз Аллоҳ таолони бошлиқ қилиб олишга чақираман. Агар бош тортсангиз, жизя тўлайсиз, жизя беришдан ҳам юз ўгирсангиз, у ҳолда мен сизларга қар-ши уруш эълон қиламан».
Пайғамбар алайҳиссалом савол сўровчиларга гўзал услубда, умумий шаклда жавоб берардилар. Гоҳида бе-рилган саволга «Ҳа» ёки «Йўқ» дейиш билан кифояланарди-лар.
Маҳориблик бир киши Исломни қабул қилгач, илгари жоҳилият даврида қилиб юрган гуноҳларини эслаб, қий-налиб юрар эди. У қабиладошлари билан Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганида ўзини қийнаб келаётган ташвишини айтиб, «Гуноҳларимни кечи-ришини Аллоҳ таолодан сўранг», деди. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом (мусулмон бўлиш) ол-динги куфр амалларни ўчиради», дедилар. Маҳориблик киши бу гапдан ниҳоятда хурсанд бўлиб кетди.
У зотнинг рисолатни етказишдаги доно услубларидан яна бири даъват асносида ажойиб ўхшатишлар ва гўзал зарбул-масаллар келтириб ўтишларидир. Бундай мисол келтириш тушунилиши қийин бўлган нарсаларнинг осон фаҳмланиши-га ёрдам беради. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кел-тирган зарбулмасалларига Нуъмон ибн Бишр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни мисол келтирсак бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни бирдам бўлиш-га чақириб: «Мўминлар ўзаро дўстлашиш, бир-бирига меҳр-шафқатли ва ҳамдард бўлишда бамисоли бир тана-декдир. Агар тананинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аъзолари ҳам бедор бўлади, иситмада ҳамдард бўлади», деганлар.
Пайғамбар алайҳиссалом инсонларга уларнинг ақли ета-диган даражадаги гапларни айтар, саҳобаларни ҳам шунга тарғиб қилардилар. Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам бу хусусда шундай деганлар: «Инсонларга улар тушунади-ган сўзлар билан гапиринглар. Ахир сизлар Аллоҳ ва Расу-лининг ёлғонга чиқарилишини истамайсизлар-ку?»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи дунёвий ишларда саҳобаларнинг таклифига ҳам қулоқ солардилар. Бир куни айрим подшоҳларни Исломга даъват қилиш мақса-дида мактуб жўнатмоқчи бўлиб турганларида саҳобалар: «Улар муҳри йўқ мактубни ўқишмайди», дейишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳр қўйиш учун «Муҳам-мадур Расулуллоҳ» ёзуви нақшланган кумуш узук ясаттир-дилар.
Айрим ҳолларда қилинмаса зарари бўлмайдиган ишларни фитнадан сақланиш мақсадида қилмай қўяверардилар. Бунга Каъбани бузиб, уни Иброҳим алайҳиссалом кўтарган пойде-воргача етказиб қўйиш масаласини мисол қилсак бўлади. Ул зот Исломни эндигина қабул қилган қавм нотўғри тушунма-син деб бу ишни қилмай қўяверганлар. Бу ҳақда Оиша она-миз розияллоҳу анҳога: «Қавмингиз Исломга эндигина кирган бўлмаганида, Байтуллоҳни қайтадан қуришни буюрардим. Кейин ундан чиқарилган нарса-лар(қисмлари)ни қайта киргизиб (тиклаб), Иброҳим алайҳиссаломнинг пойдеворигача етказиб қўйган бўлар-дим», деганлар.