Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим тизимида таҳсил олаётган талабаларни турли ақидапараст оқимларнинг сохта диний ғоялари ва жамият манфаатларига зид фаолияти ҳақида чуқур билимларга, экстремистик ва террористик гуруҳларнинг жиноий моҳият-мазмунини соф исломий далиллар асосида фош этиш кўникмасига эга етук мутахассислар этиб тайёрлашни тақозо этмоқда.
Ана шу мақсадда бугун билим юртимизда «Хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари: назарий асослари ва амалий жиҳатлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши курашиш хизмати бош мутахассиси Ф.Элмирзаев Дин ишлари бўйича қўмита ходими Э.Алимқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов таклиф этилди. Уларни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов кутиб олди.

Давра суҳбатида “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти ЁБИММБ бошлиғи А.Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши курашиш хизмати бош мутахассиси Ф.Элмирзаев Дин ишлари бўйича қўмита ходими Э.Алимқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов ҳамда ўқитувчилар ва талабалар қатнашдилар.





Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.




Маърузачилар ўз нутқларида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари ва унинг оқибатлари, ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган нормалар тўғрисида талаба-ёшлар билан холис тушунтиришлар олиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир сўнгида талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олдилар.
Р.Саиджалолов
Кўкалдош ЎМИБЮ ЁБИММ бўлими ходими






