SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
 УЛУҒ АЛЛОМАЛАРИМИЗ МЕРОСИ ЖАҲОН УЧУН ҲИДОЯТ МАЁҒИДИР.
15.02.2022 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

Улуғ алломаларимиз мероси жаҳон учун ҳидоят маёғидир.

ИСЛОМ ДИНИДА КЕЛАЖАК АВЛОДГА ИЛМ-МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ ҚОЛДИРИШНИНГ АЖРИ УЛУҒ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙИН ҲАМ АМАЛ ДАФТАРИГА ЁЗИЛИБ ТУРАДИГАН ИШ СИФАТИДА КЎП БОР ИФОДАЛАНГАН. ҲАЗРАТИ РАСУЛИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ АЙТАДИЛАР: “ИНСОН ДУНЁДАН ЎТГАНИДА УНИНГ БАРЧА АМАЛЛАРИ ТЎХТАЙДИ, АММО УЧ АМАЛИ БОРКИ, УЛАР ҲАРГИЗ ТЎХТАМАЙДИ. БУ АМАЛЛАР — САДАҚАИ ЖОРИЯ, МАНФААТЛИ ИЛМ ҲАМДА СОЛИҲ ФАРЗАНД” (ИМОМ БУХОРИЙ РИВОЯТИ).

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, юртимиз тараққиётининг янги даврида буюк мутафаккирлар меросини асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ва халқимизга етказиш ишлари кенг жабҳада амалга оширилмоқда. Айниқса, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Муин Насафий ва Маҳмуд Замахшарий сингари табаррук зотларнинг асарлари нафақат минтақамиз, балки бутун мусулмон дунёси учун ҳидоят маёғидир. Шу боис, уларнинг илмий меросини, қолдирган битикларини ўрганиш ва келажак авлодга етказиш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан саналади.
Янги Ўзбекистонда кўп асрлик ноёб ва нодир асарларни сақлаш, халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, беназир зотларнинг маънавий меросини асраб-авайлаш, ҳаётга татбиқ этиш ва уларнинг мазмунмоҳия тини ёш авлодга етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир. Ҳаёт давом этар экан, бу соҳада янги-янги талаблар кун тартибига қўйилиши табиий. Шу боис, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ана шу ҳаётий зарурат нуқтаи назаридан қабул қилинган тарихий, муҳим ҳужжат саналади. Ушбу қарорнинг эълон қилиниши маърифатли халқимизни, хусусан, дин пешволарини ҳам чексиз мамнун этди. Унда белгиланган вазифалар буюк аждодларимиз асарларини янада теран англаб етишга, ёш авлоднинг ана шундай ҳикматлар асосида камол топишига хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш сари ташланган навбатдаги муҳим қадам бўлади, иншааллоҳ. Ислом динида келажак авлодга илм-маърифат ва маънавият қолдиришнинг ажри улуғ, инсон вафотидан кейин ҳам амал дафтарига ёзилиб турадиган иш сифатида кўп бор ифодаланган. Ҳазрати Расулимиз алайҳиссалом айтадилар: “Инсон дунёдан ўтганида унинг барча амаллари тўхтайди, аммо уч амали борки, улар ҳаргиз тўхтамайди. Бу амаллар — садақаи жория, манфаатли илм ҳамда солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти). Садақаи жория — инсонлар ҳар доим ундан манфаат топадиган иш, савоби доимо оқиб турувчи амалдир. Масалан, халқ корига ярайдиган йўл, кўприк, мактаб, шифохона, масжид, мад раса ва турли илм даргоҳларини барпо этиш кабилардир. Шу жумладан, нодир қўлёзма ва тошбосма китобларни асраб-авайлаш, тадқиқ қилиш ва халқимизга етказиш ҳамда бу жараёнга рақамли технологияларни жорий этиш айни садақаи жория ҳукмида бўлади. Бизнинг заминда Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Қусам ибн Аббос каби кўплаб улуғ инсонлар абадий қўним топган. Қуръони каримнинг энг қадимги юзлаб нусхалари сақланиб келинади, ислом цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган олимларнинг нодир манбалари асраб-авайланмоқда. Мазкур қарор шу жиҳатдан ҳам янада муҳим аҳамият касб этади. Ҳукумат томонидан аждодлар меросини ўрганиш, уларни кейинги авлодга етказиш борасида қилинаётган мазкур амалий ишлар таҳсинга сазовор. Зеро, бу диёрдан нафақат ислом илмлари бўйича уламолар, балки аниқ ва табиий фанлар бўйича Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб олимларни санаб ўтиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фонди ҳам энг нодир маънавий хазиналардан бири бўлиб, унда 3 минг жилд қўлёзма, 17 минг жилд тошбосма китоблар мавжуд. Энг ноёб қўлёзмалардан — “Ҳазрати Усмон Мусҳафи” ва “Катта Лангар Қуръони” қадимий ва табаррук манбалар ҳисобланади. Яна фондимизда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарий, Жалолиддин Румий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа мутафаккирларнинг қўлёзма асарлари сақланмоқда. Таъкидлаш жоизки, аҳоли қўлида эъзозлаб сақланаётган ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, лекин давлат томонидан рўйхат га олинмаган қўлёзмалар ва қадимий босма китоб лар сони биз ўйлагандан-да зиёдадир. Шу каби бой меросни ўрганиш ва кенг ёйиш олдимизда турган долзарб вазифа. Буни ҳал этиш учун замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш бугунги кун талабидир. Шу боис, мазкур қарорда бу жараёнга рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини ташкил этиш вазифаси белгиланган. Хусусан, қарорда буюк алломаларнинг илмий меросини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида оммалаштириш, улар тўғрисидаги маълумотларни замонавий усуллар орқали етказиш мақсадида Интернет тармоғида илмий-маърифий портал ва унинг мобиль иловаси ишга туширилиши белгиланди. Шу билан бирга, мутафаккирлар ҳаёти, илмий мероси ҳақидаги маълумотлар, улар фаолиятига оид китобларнинг электрон нусхалари, фильмлар ҳамда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган бошқа турдаги маълумотлар ҳам мазкур порталга жойлаштирилиши унинг аҳамиятини янада ошира ди. Бу эса нафақат юртдошларимизга, балки бутун жаҳон оммасига мамлакатимизнинг бой илмий мероси билан танишиш ва улардан фойдаланиш имкониятини беради. Қарордаги яна бир муҳим жиҳат, музейлар, кутубхоналар, архив фондлари ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларни муҳимлигига кўра, халқчил тилда босқичма-босқич нашр этишнинг йўлга қўйилишидир. Ноширлик ишлари жадаллашиб, музейлар, кутубхоналар, архив фондларида сақланаётган асарлар оддий тилда чоп этилиб, аҳолига тақдим қилинади. Бу эса шубҳасиз, халқимизнинг билими юксалишига, ёшларни таълим-тарбияли қилиб тарбиялашга катта ҳисса қўшади. Албатта, бу каби ишларни малакали мутахассисларсиз қилиб бўлмайди. Мазкур қарор билан кадрлар масаласи ҳам ўз ечимини топмоқда. Унга кўра, 2022-2023 ўқув йилидан жами 4 та олий таълим муассасасида “Матншунослик ва адабий манбашунослик” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш ишлари жадаллаштирилади. Ушбу ҳужжатда белгиланган яна бир долзарб вазифа хорижий мамлакатларга илмий экспедициялар уюштириш орқали аҳоли ва турли фонд ларда сақланаётган аждодларимиз қаламига мансуб қадимий ёзма манбаларнинг рўйхатини ва электрон нусхаларини аниқлаш, юртимизга олиб келиш чораларининг кўрилишидир. Дастлабки маълумотларга кўра, “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”- нинг биринчи жилдида 30 мамлакатнинг 97 ташкилотида сақланаётган Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Имом Мотуридий, Алишер Навоий сингари 150 дан ортиқ аллома ва мутафаккирларга оид қўлёзма асарларнинг 1001 та илмий тавсифини ўз ичига олган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аждодлар меросига эҳтиром кўрсатишдек эзгу ва хайрли ишлар бошланган экан, уни қўллаб-қувватлаш ҳамда камарбаста бўлишимиз зарур. Зеро, бундай савобли ишларнинг ҳам ажри чексиз бўлади. Қуръони каримда “Аллоҳ гўзал амал қилганларнинг ажру мукофотларини зое қилмас”, деб баён қилинган. “Раъд” сурасининг 29-оятида эса: “Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар учун “тубо” (хушнудлик) ва гўзал оқибат (жаннат) бордир”, деб марҳамат қилинган. Халқимиз учун катта неъмат бўлган улуғ аллома ва мутафаккирларнинг бебаҳо асарларини, ноёб ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш ҳамда келажак авлодга безавол етказиш борасидаги ишларда Ҳақ таоло улкан муваффақиятлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров

What you can read next

“Намоздан кейин жамоат билан дуо қилиш бидъат”ми?
“Намоздан кейин жамоат билан дуо қилиш бидъат”ми?
Ilm mashʼali oʻchmas ustozlar
Ilm mashʼali oʻchmas ustozlar
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP