Китоб мутолаа қилиш — инсон онгини, дунёқарашини, инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати, муомала маданияти ҳамда ўз билимини бойитадиган энг муҳим восита ҳисобланади. Шу боисдан китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ҳамда икки буюк адабиётимиз намоёндалари бўлмиш Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудига бағишлаб “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида адабиётимиз етук намоёндаларига оид асарлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада таълим муассасаси мударрис ва талабалари фаол қатнашдилар.





Унда халқимиз томонидан севиб мутолаа қилинадиган асарлар, қолаверса адабиётимиз намоёндаларига оид янги нашр қилинган китоблар намойиш этилди. Таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари адабиётимиз намоёндалари ёзиб қолдирган 30 турдан ортиқ асарлар билан яқиндан танишишди. Кўргазма талабаларда китоб мутоласига бўлган қизиқишлари ҳамда ўзларининг маълумотлар базасини бойитишлари учун айни муддао бўлди.






