SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)
14.02.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Ҳусни хулқ (Шамоилул Мустафо)

Ҳусни хулқ
Барча ҳукамолар ва ақл эгалари гўзал хулқ ва юксак одоблар билан сифатланиши зарурлигига иттифоқ қилишган. Шунингдек, унинг жамият ҳаёти ва ислоҳи учун муҳим ва зарурлигини ҳам таъкидлаганлар. Динимизда чиройли хулқ эгаларига абадий саодат ваъда қилинган. Айрим хулқларни пайғамбарликнинг бир қисми, деб юксак баҳоланган. Бу ажойиб хислатларни Аллоҳ таоло пайғамбарларига ато этган. Уларга эга бўлганлар пайғамбарларда бор фазилат ва хислатларидан бир қисмига эга бўлган саналади. Бундай хислатларни ҳусни хулқ, дея аталади. Ҳусни хулқ нафс қувватлари ва сифатлари мўътадил бўлиши ва бошқа тарафга оғишмаслигидир. Барча гўзал хулқлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломда мукаммал ва бенуқсон ҳолда ўз аксини топган. Аллоҳ таоло у зотни мақтаб: «Албатта сен улуғ хулқ узрадирсан», деган.
Оиша розияллоҳу анҳо: «У зотнинг хулқи Қуръон эди. Қуръон нимадан рози бўлса, шунга рози бўлар, у нимадан ғазабланса, ундан ғазабланар эдилар» , деганлар. Имом Аҳмад ва Баззор келтирган ривоятда Расули Акрам: «Албатта мен олий хулқларни тугал қилиш учун юборилдим», дея марҳамат қилганлар. Бошқа бир ривоятда: «Гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» , деган лафз билан келади. Имом Бағавий ўзининг «Шарҳус сунна» китобида: «Аллоҳ таоло мени олий хулқларни тамоми ва гўзал ишларнинг камоли учун юборди», деган ривоятни келтиради. Яъни, ҳусни хулқ ўзида жамлаган шарафли ҳолатлар ва нафс малакасини етук ҳолга келтириш учун юборилдим. Бунинг замирида Холиқнинг ва халойиқнинг ҳақларини адо этиш туради. Бу ривоятда пайғамбарлар мақтовли хулқлар ва юксак фазилатлар билан ажралиб туришларига ишора бор. Имом Бухорий ва имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда шундай дейилган: «Росулуллоҳ Улуғ Аллоҳнинг: «Албатта сен буюк хулқ узрадирсан», деган гувоҳлиги билан инсонларнинг энг хулқи чиройлиси бўлганлар».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳам у зот ҳақида худди Анас розияллоҳу анҳу айтганига ўхшашишини нақл қилган. Муҳаққиқ олимларнинг таъкидлашича, Росулуллоҳ алайҳиссалом асл руҳий хилқати ва жисмоний фитратида гўзал хулққа эга ҳолда яратилган. Яъни, у зотдаги улуғ хулқ тарбия, риёзат ва малака туфайли эмас, балки илоҳий инъом ва раббоний хосланиш туфайли юзага келган. Бошқа пайғамбарларнинг ҳолатлари ҳам шундай. Ким пайғамбарларни ёш пайтидан то нубувват ишига танлаб олингунга қадар босиб ўтган ҳаёт йўллари билан танишса, бу сўзнинг тўғрилигига иқрор бўлади. Бу ҳақиқат Мусо, Исо, Яҳё, Сулаймон алайҳимуссалом ва бошқа пайғамбарларнинг сийратларидан ҳам маълум. Аллоҳ таоло Яҳё алайҳиссалом ҳақида: «Унга ҳукмни ёшлигида бердик» , дейди. Муфассирлар: «Аллоҳ таоло Яҳё алайҳиссаломга Аллоҳнинг китобини билиш илмини ёш пайтидан билдирди», дейди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятда: «Яҳё икки ёки уч ёшида олим ва ҳаким бўлиб улгурган эди. Болалар унга: «Нима учун ўйнамайсан?», дейишса, у: «Ўйин учун яратилганманми?», дер эди», дейилган. Айрим муфассирлар: «Аллоҳнинг калимасини тасдиқловчи ҳолда» , деган Аллоҳ сўзининг тафсирида: «Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломни уч ёшида тасдиқлаган ва «Исо Аллоҳнинг калимаси ва руҳи», дея гувоҳлик берган», деб келтиришади. Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломга биринчи иймон келтирганлар қаторида туради. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг амри туфайли отасиз дунёга келгани учун Аллоҳнинг калимаси деб шарафланган. Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Исонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, (у) бўлди» .
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Исо айҳиссаломнинг бешикда гўдак ҳолида гапирганини шундай келтиради:
«У деди: Албатта мен Аллоҳнинг бандасиман, У менга китоб берди ва мени пайғамбар қилди» . «Пайғамбар қилди», деган жумлани Ўзининг азалий қазои қадарида уни пайғамбарликка танлади, деган маъносида тушуниш лозим. Аллоҳ таоло Анбиё сурасида:
«Биз Сулаймонга фаҳмлатдик. Уларнинг ҳар бирига ҳукмни ва илмни берган эдик» , деб марҳамат қилади. Ибн Жарир Табарийнинг келтиришича, подшолик берилганда Сулаймон алайҳиссалом ҳали ўн икки ёшдаги ўсмир бўлганлар. Муфассирлар Аллоҳ талонинг:
«Батаҳқиқ, Биз илгари Иброҳимга рушду ҳидоятни берган эдик. Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик» деган сўзини: «Уни гўдаклик чоғида ҳидоятга бошладик», деб тафсир қилишган. Аллоҳ таоло комил ҳидоят ва солиҳлик ҳолатини у зотга балоғатга етишидан олдин берган экан. Айтилишича, Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланиб, қаттиқ синовларга йўлиққанда ўн олти ёшда, юлдуз, ой ва қуёшга қараб, уларнинг илоҳ эмаслиги тўғрисида хулоса чиқарганда ўн беш ойлик бўлган экан. Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилмоқчи бўлинганда бор-йўғи етти ёшда экан. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломга ёшлигида ваҳий юборганда оға-инилари у зотни қудуққа ташламоқчи бўлишади. Аллоҳ таоло: «Биз унга: «Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабарини берурсан, ўшанда улар сезмаслар», деб ваҳий қилдик», дея у зотнинг келажак ҳаёти ҳақида хушхабар беради.
Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ таоло айтганидек қадрлари улуғ ва мартабалари баландлигидан Юсуф алайҳиссаломни оға-инилари таний олишмади. Абу Нуъайм келтирган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёшлигимда менга бут-санамлар ёмон кўрсатилди. Менга шеър ёмон кўрсатилди. Жоҳилиятда қилинадиган ишлардан бирортасини қасд қилмадим. Фақат икки марта, унда ҳам Аллоҳ мени асраган. Шундан кейин ҳеч қачон қайтмадим» , деган экан.
Хулоса шуки, гўзал хулқ инсонда ё туғма, ё касбий бўлади. Касбий деганда риёзат чекиш ва нафс тарбияси билан жиддий шуғулланиш натижасида эришилган хулқларни айтилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу адайҳи васаллам марҳамат қилиб: «Мўмин киши табиатида ҳар бир хислат бўлса ҳам, лекин хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди» , дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Жасурлик ва қўрқоқлик кишилардаги табиатлардир. Аллоҳ таоло уларни хоҳлаган жойига қўяди» , деган экан.

What you can read next

Имом Абу Ҳанифа дарс ҳалқаси
Имом Абу Ҳанифа дарс ҳалқаси
“Qishki taʼtil” oʻquv-seminar mashgʻuloti tashkil qilindi!
“Qishki taʼtil” oʻquv-seminar mashgʻuloti tashkil qilindi!
Roʻzadorlar qanday taomlanishi zarur?
Roʻzadorlar qanday taomlanishi zarur?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP