РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ
ВАСАЛЛАМНИНГ АҲЛИ АЁЛЛАРИГА ВА
ФАРЗАНДЛАРИГА РАҲМАТ БЎЛГАНЛАРИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра фарзандларига меҳрибонроқ кишини кўрмадим. Фарзандлари Иброҳим Ма-дина оилаларидан бирида эмизилар эди. У зот ўғилларини кўргани борсалар, биз ҳам бирга борар эдик. Уйга кирганла-рида уй мўрисидан тутун чиқиб турарди. Иброҳимнинг сут отаси темирчи ва заргар эди. Кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Иброҳимни қўлларига олар-дилар ва уни ўпиб, яна ўрнига ётқизар эдилар».
Амр ибн Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим вафот этганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам: «Ўғлим Иброҳим кўкрак сутидан чиқмаган вақтида вафот этди. Унинг икки энагаси бор. Ҳали улар жаннатда эмизишни охирига етказиб қўядилар», дедилар. Иброҳим вафот этганида ўн олти ёки ўн етти ойлик гўдак эди».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уй-рўзғор ишларида ҳам оилаларига қарашар эдилар.
Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оилалари ҳузурида нима билан машғул бўлардилар?» деб сўрадим. У: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оилаларининг хизматида бўлардилар. Намоз вақти кирса, намозга чиқардилар. У зот асло калон-димоғ бўлмаганлар. Кўпинча ўз юмушларини ўзлари бажа-рардилар», деб жавоб бердилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийимларини ўзлари тикар, ка-вушларини ўзлари ямар ва сизлар ўз уйингизда нима қил-сангиз, у зот ҳам шуни қилардилар».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ уйда бўлган вақтларида нима қилардилар?» дейишди. Оиша розияллоҳу анҳо: «Расуллулоҳ ҳам оддий бир инсон эдилар. Кийимла-рини ўзлари тозалаб, қўйларни соғардилар», дедилар».