ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
13.04.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

СЎЗБОШИ

Бутун оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, икки олам сарвари, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда ул зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин.

Сийрат фани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаклу шамойиллари, турмуш тарзлари, гўзал хулқлари, юксак одоб-ахлоқлари, юриш-туришлари, бутун оламга раҳмат бўлиб келганлари, аҳли байтлари ва атрофларидаги кишиларга нисбатан муомалаларини ўрганади. Сийратга эътибор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эътибор демакдир. Ҳозирги кундаги глобаллашув шароитида, таҳликали замонимизда ёшу қари – бутун инсоният Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятларини ўрганишга ва албатта, ул зотнинг сийратларини ўз ҳаётига татбиқ этишга муҳтождир. Охирги йилларда кўплаб олимлар томонидан сийратга доир бир қатор китоблар, бебаҳо асарлар тасниф қилинди, тартибга солинди ва халқимизга тақдим этилди.

Қўлингиздаги китоб машҳур олим Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – ал-инсонул комил» китоби бўлиб, уни «Кўкалдош» ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратов ўзбек тилига таржима қилиб, сиз азиз китобхонларга тақдим этмоқда. Шуниси эътиборлики, Ғиёсиддин Баратов мазкур таржима ишига Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олиб юрган кезларидаёқ қўл урган эди. Мана бугун Аллоҳ таолонинг марҳамати билан бу хайрли ишнинг мевасини кўриб турибсиз. Таржимон мазкур китобни авваламбор сийрат фанига ҳисса қўшиш, қолаверса, Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни халқимизга янада яқинроқ таништириш илинжида таржима қилган.

Таржима учун айнан ушбу китоб танланишининг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Аввало, китобнинг услуби эътиборни ўзига тортади. Китобда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ахлоқий, ботиний, тарбиявий намуналари, юксак ахлоқлари, инсонлар билан муомала, ибодат масалаларига доир ва бошқа кўплаб хусусиятлари алоҳида бобларда атрофлича ёритиб борилади. Шу жиҳатдан бу китобни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзига хос тавсифномалари десак, китобхонга тушунарлироқ бўлса ажаб эмас. Китоб йўналишининг бундай номланишига етарлича асос бор. Муҳтарам ўқувчиларимиз мутолаа мобайнида ўзлари бунга амин бўладилар.

Китобдан кўпгина ҳадислар жой олган бўлиб, ҳадисларнинг ва саҳобаи киромларнинг сўзларини таржима қилишда имкони борича аслдан узоқлашиб кетмасликка ҳаракат қилинган. Шу билан бирга, таржиманинг ўқувчиларга тушунарли бўлиши ҳам таржимоннинг диққат марказида турганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунга кўра, араб тилига хос бўлган иборалар ўзбекча муқобилига алмаштириб берилган бўлиб, баъзи ўринларда ҳадислардан чиқариладиган хулосалар, ҳикматлар ҳамда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тегишли сифатлар алоҳида рақамлар билан ажратиб кўрсатилган.

Азиз китобхонга яна бир нарсани эслатиб қўймоқчимизки, ушбу китоб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари билан яқиндан танишиш имконини берувчи бир манба, холос. Бу китобни фиқҳий ёки ақийдавий масалаларга дастак қилиб олиш тўғри бўлмайди, албатта. Бинобарин, ҳадисларнинг маъноси бир-бирига зид келиб қолгандек туюлган ўринларда тушунмовчилик келтириб чиқармаслик, балки ҳадис ва фиқҳ илми мутахассисларига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Сўзимиз сўнгида Яратгандан ушбу китобни халқимиз учун манфаатли китоблардан қилишини, таржимоннинг дин йўлида қиладиган келгуси ишларига ривож ва баракалар беришини тилаб қоламиз.

Фахриддин Маманосиров
Имом Бухорий номидаги
Тошкент Ислом институти
катта ўқитувчиси

МУАЛЛИФНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

Муаллифнинг тўлиқ исми шарифи Муҳаммад ибн Алавий ибн Аббос Идрисий Ҳасаний Ҳошимий Моликий бўлиб, 1945 йилда Маккаи Мукаррамада таваллуд топган. У зот моликий мазҳабининг кўзга кўринган уламоларидан бири бўлиб, «икки ҳарам муҳаддиси» дея танилган. Йирик уламолардан илм ўрганиш мақсадида Ислом оламининг кўп шаҳарларига сафар қилган. Унинг ҳадис, моликий фиқҳи ва бошқа шаръий илмларга оид бир қатор асарлари бор. Таниқли шогирдлари Али Жифрий, Абдуллоҳ Фадъақ ва бошқалардир.

Отаси аллома Ибн Аббос Моликий Масжидул Ҳаромда мударрис бўлган. Муҳаммад Ҳасаний ота-боболари йирик диний уламолардан бўлган оилада тарбия топгани сабабли ёшлигиданоқ шаръий илмларга ниҳоятда қизиқди ва натижада ўз асрининг энг йирик ҳадис олимларидан бўлиб етишди.

Дастлаб Маккаи Мукаррамадаги «Фалоҳ» мадрасасида, кейинчалик эса Қуръони Карим таҳфизига ихтисослашган мадрасада таълим олди. Сўнгра Миср, Марокаш, Ҳиндистонга илмий сафар қилди. Ал-Азҳар университетига ўқишга кириб, усулуд-дин (ақийда илми) бўйича магистр ва докторлик илмий даражаларига эга бўлди. Кейин йирик уламолардан янада кўпроқ илм эгаллаш мақсадида Марокашга қайта сафар қилди. 1970 йили Маккаи Мукаррамадаги шариат куллиясига, кейинчалик эса Масжидул Ҳаромга мударрис этиб тайинланди. Отасининг вафотидан сўнг Қирол Абдулазиз номидаги университетда шаръий илмлар кафедраси ҳайъат аъзоси этиб тайинланди.

Муҳаммад Ҳасаний 2000 йилда ал-Азҳар университети профессори унвонига сазовор бўлди.

Унинг илм мажлисларида нафақат толиби илмлар, балки ёшу қари баробар иштирок этарди. Улар устоздан усулуд-дин, фиқҳ, ҳадис илмлари ҳамда араб тили қоидаларини ўрганишарди. Шунингдек, у ҳар йили бир қатор илмий маърузалар қилиши билан оммага яхши танилган эди. Муҳаммад Ҳасаний Робитатул оламил исломий (Халқаро Ислом робитаси) ташкилотининг мажлисларида, шу билан бирга, бир қатор маҳаллий ва халқаро илмий анжуманларда иштирок этган.

Муаллифнинг ҳадис илмидаги устозлари:

  1. Отаси Ибн Аббос Моликий Ҳасаний;
  2. Шайх Муҳаммад Яҳё ибн шайх Омон;
  3. Шайх Ҳасан ибн Саъид Ямоний;
  4. Муҳаддис шайх Муҳаммад Ҳофиз Тийжоний (Миср);
  5. Шайх Ҳасан ибн Муҳаммад Мушот Мунофий;
  6. Шайх Муҳаммад Нур Сайф ибн Ҳилол Маккий;
  7. Шайх Абдуллоҳ ибн Саъид Лаҳажий;
  8. Шайх Муҳаммад Ёсин Фодоний;
  9. Шайх, муҳаддис Ҳабибурроҳман Аъзамий;
  10. Шайх, муҳаддис Муҳаммад Юсуф Баннурий;
  11. Покистон муфтийси шайх Муҳаммад Шафиъ;
  12. Шайх Муҳаммад Асъад Абажий;
  13. Шайх Ҳасан ибн Аҳмад ибн Абдулборий Аҳдал Ямоний;
  14. Шайх Маккий ибн Муҳаммад Жаъфар Димашқий;
  15. Миср муфтийси, фақиҳ шайх Ҳусайн Муҳаммад Махлуф.

 Таълиф этган асарлари:

Муаллиф усулуд-дин (ақийда илми), шариат, фиқҳ ва сийрат илмларига оид ўнлаб китоблар ёзганлар. Улардан ҳадис илмига оидлари қуйидагилардир:

  1. «Диросат ҳавлал Муватто» («Муватто» тўғрисида дарслар»);
  2. «Фазлул Муватто ва иноятул умматил исламийяти биҳи» («Муватто»нинг фазли ва Ислом умматининг унга эътибори»);
  3. «Ат-Таҳқиқ ват-таълиқ алал марфуъ мин ривояти Ибн ал-Қосим лил-Муватто фи китоб» («Муватто»да Ибн ал-Қосимдан марфуъ тарзда ривоят қилинган ҳадисларнинг таҳқиқи»);
  4. «Дироса муқорана ъан ривояти Муваттоул имом Молик» («Имом Моликнинг «Муватто» китобидаги ривоятлар ҳақида қиёсий дарс»);
  5. «Шубуҳот ҳавлал Муватто ва раддуҳа» («Муватто» ҳақидаги шубҳаларга раддиялар»);
  6. «Асмоур-рижол» («Ровийларнинг исмлари ҳақида китоб»);
  7. «Илмул асонид» («Санадларни билиш илми»);
  8. «Ал-Исбот»;
  9. «Ал-қоваъидул асасиййату фи илми мусталаҳил ҳадис» («Мусталаҳул ҳадис илмидаги асосий қоидалар») ва бошқалар.

 Қуръон илмлари борасидаги асарлари:

  1. «Ал-қоваъидул асасиййату фи улумил Қуръон» («Қуръон илмлари борасидаги асосий қоидалар»);
  2. «Зубдатул итқон фи улумил Қуръон» («Қуръон илмларини пухта ўрганишнинг энг сара йўллари);
  3. «Ҳавла хосоисул Қуръон» (Қуръоннинг ўзига хос хусусиятлари борасидаги китоб);

 Муаллифнинг бошқа китоблари:

  1. «Лаббайкаллоҳумма, лаббайк» (Ҳаж ҳақида);
  2. «Ал-мухтор мин каломил ахёр» («Яхшиларнинг сараланган сўзлари»);
  3. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – ал-инсонул комил» (қўлингиздаги китоб);
  4. «Ат-тасаввуф» (Тасаввуф ҳақида китоб);
  5. «Тарихул ҳаводисун набавийя» («Нубувват воқеалари тарихи») ва бошқалар.

 Вафоти: Муаллиф ҳижрий 1425 йил (милодий 2004 йил) 15 Рамазон, жума куни Маккаи Мукаррамада вафот этди. «Икки ҳарам муҳаддиси»га Масжидул Ҳаромда қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз иштирокида жаноза ўқилди.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ИЧИМЛИК ИЧИШ ОДОБИ (давоми)
Беллашув
ТИРНОҚ ЎСТИРУВЧИГА ДИН ВА ТАБОБАТ НУҚТАИ НАЗАРИДАН

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори