Ўзбекистонда тарихий аҳамиятга эга бўлган миллий байрам. Ушбу сана бежиз танланмаган. 1992-йил 14-январ куни Ўзбекистон Қуролли кучлари шакллантирилган кун. Шу куни Мустақиллик майдонида тантанали маросим ўтказилади, унда Республика гимни янграйди, ҳарбий оркестрнинг тантанали садолари остида ҳарбий бўлинмалар марш билан ўтади. Монумент пойига гулчамбарлар қўйилади ва Олий Бош қўмондоннинг Ватан ҳимоячиларига бағишланган байрам нутқи янграйди.
Ўзбекистонда ушбу байрам кунида аҳоли барча эркакларни табриклайди, совғалар тайёрлаб, мазали таомларга тўла дастурхон ёзади. Байрам кунида нафақат ҳарбийлар, балки турли ёшдаги барча эркаклар табрик номаларини олади. Ҳар бир ўғил бола ёки пенсиядаги қария ҳам Ватан ҳимоячиси ҳисобланади, чунки келажакда ўсиб келаётган авлод мамлакат қаҳрамонларига айланади, кексалар эса Ватан учун ўз хизмат бурчларини адо қилиб бўлган.


13 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари “14- январ Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Ғалаба боғида саёҳат уюштирдилар. 2-жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан танишиб, ватан ҳимояси ҳақидаги тасаввурларини бойитдилар.


Мажмуа рамзий 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, кириш қисми, урушнинг даҳшатли қиёфаси, марказий хиёбон, ҳарбий техникалар майдончалари, темир йўл вокзали, фронт орти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, мотам ва андуҳ ҳудуди, шоду хуррамлик ҳудуди, ғалаба ҳудуди, «Шон-шараф» давлат музейи ва шукроналик ҳудудидан ташкил топган.
Мажмуа бўйлаб саёҳат илм толибларига бугунги тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъматлиги, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги ҳамда ватан сарҳадларини қўриқлаш шарафли ва машаққатли вазифа эканини англатди.


14-январь, «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом били юрти талабаларига ҳомийлар жалб қилинган ҳолда ҳадялар улашилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев






